Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ ҳукумати вакиллари огоҳлантирганидек, кеча тунда Эрон Дама | davletovuz

АҚШ ҳукумати вакиллари огоҳлантирганидек, кеча тунда Эрон Дамашқдаги консулхонасига қилинган ҳужумга жавобан Исроилга юзлаб дрон, ракеталарни учирди. Исроил армияси АҚШ ва бошқа давлатлар кўмагида аксарият ракеталарни уриб туширганини, талафотлар катта эмаслигини, қурбонлар йўқлигини билдирди.

Эрон эса ҳарбий амалиёт муваффақиятли якунланганини, миссия бажарилганини, модомики Исроил жавоб беришга уринса, янги ҳужум ундан-да кучли бўлишини маълум қилди. Исроил расмийлари, ўз навбатида, жавоб қайтарилишини билдиришмоқда. ОАВнинг ёзишича, Байден маъмурияти Исроилнинг жавоб ҳужумида иштирок этмаслигини айтган.

Умуман, кечаги воқеа худди олдиндан эълон қилинган, келишилган ҳолатдек тасаввур уйғотди. ОАВ ҳам ҳар бир ҳаракатни реал вақт режимида ёритиб борди, ваҳимаси ҳам шунга яраша бўлди.

Битта нарсани унутмаслик керакки, Эрон шу пайтгача Исроилга қарши "прокси" уруш олиб борар эди. Яъни “бошқаларнинг ҳудудидан бошқаларнинг қўли билан” ҳужумлар уюштирар эди. Бу гал эса ўз ҳудудидан ҳужумни амалга оширди.

Экспертлар Эрон ҳам, Исроил ҳам энди ҳовуридан бироз тушишига умид қилишмоқда. Лекин иккала тараф ҳам “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган” давлатлар сирасига киради. Қолганини вақт кўрсатади.