Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.76K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletov_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 515

2021-03-03 07:49:47
Учма-уч етмоқда

Марказий банк Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Унда келтирилишича, респондентларнинг 61%и жамғармаси йўқлиги ёки бор-йўғи бир ойга етишини билдирган. Ўз навбатида, барча даромад гуруҳларида жамғармалар камайган ёки ўзгаришсиз қолган. Ўтган йили кўпчиликда соғлиқ учун харажатлар кескин кўпайган. 2021 йилда аксарият респондентлар даромадлари кўпайишини кутишмоқда.
3.7K views04:49
Ochish/sharhlash
2021-03-02 17:43:26
"Болалар елкаси елкасига тегиб ухлаган. Майдон кичкина"

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Юнусобод туманида вафот этган 5 нафар талаба ва қурилишда вафот этган бир нафар талаба, бу нохуш ҳолат сабаблари ҳақида маълумот берди.

Унинг қайд этишича, тергов-суриштирув жараёнлари ҳали тугамади. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берди, барча жамоаси билан ёнида бўлди. Нохуш ҳолатга ректорлар бефарқ эмас, қатъий назоратга олинган.
6.0K viewsedited  14:43
Ochish/sharhlash
2021-03-02 16:53:01
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов:

Ҳозир мен шундай ўйлайман, қанчалик тўғри, талаба билан ижара берувчи иккита ночор ўртасидаги ижара шартномаси, деб баҳолайман. Ижара берувчи ҳам, агар бой, бадавлат бўлса, у тадбиркорга, бошқага мулкини ижарага беради. Талабанинг 150-200 сўмидан у ҳам кунини кўрмоқчими, аксариятининг шароити яхши бўлмайди.

Ҳозир талабанинг ижара шартномасидан пул олиб, шартномани қийинлаштирмаслик керак. Ҳозир ижарадаги талаба билан муносабатга киришсак, талаба бошқа квартирага қочиб кетаяпти. Талабани бошқалар ҳам ижарага оладиган имтиёз ва ҳуқуқий асослар яратилиши керак.
3.4K viewsedited  13:53
Ochish/sharhlash
2021-03-02 15:59:11
Янги Lacetti Red Line 2021 экан. Махсус буюртма асосида тайёрланар экан.
54.4K views12:59
Ochish/sharhlash
2021-03-02 15:23:51 Талабабай

Ишчи гуруҳлар тузилиб, маҳаллаларда талабабай юриш бошланди - Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов
10.5K views12:23
Ochish/sharhlash
2021-03-02 15:14:42 Ўзбекистонда 3 мартдан бошлаб Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларини харид қилиш учун шартнома бериш жараёни қайта тикланади - Daryo
5.8K viewsedited  12:14
Ochish/sharhlash
2021-03-02 15:05:30
«Chevrolet Onix» автомобили 9 мингдан 12 минг АҚШ долларигача баҳоланмоқда

Бу ҳақда «UzAuto Motors» компанияси директори в. б. Рустам Ражабов маълумотларига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ушбу русумдаги автомобилни ишлаб чиқариш учун ускуналар ўрнатилади ва машинани ишлаб чиқариш 2022 йил 4-чорак якунида локализация қилинади.
9.5K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2021-03-02 13:38:24 Навоий шаҳри ҳақидаги тасаввурни ўзгартириш вақти келди — «Zarafshan Golden group»

Навоийга бирор марта келмаган одам учун шаҳар ҳақидаги тасаввурлар кўп ҳолатда шундай бўлади — чўл, қум, тутун. Бошқа нарса йўқ. Биз бугун сизга ҳикоя қиладиган компания мана шу шаҳарда жойлашган. «Zarafshan Golden group» турли йўналишларда фаолият юритадиган концерн бўлиб, таркибида 18 та корхона бор. Қурилиш, трикотаж, меҳмонхона, ресторан, охак заводи, темир-бетон заводи, иссиқхона ва бошқа ишлаб чиқариш объектларида 2000 дан ошиқ ходим меҳнат қилади.

Компания кластер тизимида фаолият юритади, турар-жой қурилишида хом-ашёдан тортиб, қурилиш материалларигача корхонанинг ўзида ишлаб чиқарилади. Бу жараёнда кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек компан арзон нархдаги уй-жойлар қуришни режалаштирган.

Компаниянинг асосий фаолияти кўп қаватли турар-жой биноларини қуриш бўлиб, «Zarafshan Golden group» томонидан 2019 йилда 500 та хонадондан иборат турар-жой мажмуалари, 2020 йилда эса жами 801 та хонадондан иборат турар-жой бинолари қурилди. Хусусан, пойтахт Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида турар-жой мажмуаси фойдаланишга топширилган бўлса, айни вақтда Zarafshan City бунёд этилмоқда. «Биз янги ҳаёт сифатини яратамиз» — корхонанинг шиори шунақа жаранглайди.
реклама
3.6K viewsedited  10:38
Ochish/sharhlash
2021-03-02 11:56:03
Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Исмоилов Бахтиёр Аҳмаджонович Фарғона вилояти прокурори этиб тайинланди.
10.6K views08:56
Ochish/sharhlash
2021-03-02 09:50:43 Солиқлар тўғрисида

Эътибор берган бўлсангиз охирги кунларда «тадбиркорлар солиқдан қочишади, солиқ тўлагиси келмайди» деган гапларни куп эшитяпмиз.

Шунга ўйлаб қолдим, ҳақиқатдан хам тадбиркорлар шунақа ёмонми? Солиқни тўлашни хоҳламаслик бу ёмон хоҳишми?

Нимагадир дарров охирги (икки уч йил эмас, кўпроқ) йилларда Ўзбекистонга кириб келувчи каттароқ инвесторлар, албатта ўзига қандайдир имтиёз сўраб киради. Буни мисолларини келтириб ўтирмайман – 'Google'да қидириб топиш осон. Албатта, давлат томонидан «фалончи солиқдан … озод қилиш» деган ёки қарор ёки фармон чиқаришни сўрайди ва удаллаганлари "чиқартириб" ҳам олади.

Демак, солиқ тўламаслик бу — Ўзбекистонга кириб бизнес қилишни асосий шартларидан бири бўлиб қолганми? Яъни улар, шу солиқларни тўласа уларга ишлашдан фойда йўқ бўлиб қоладими? Унда ўзимизни қоракўзлардан нимага хафа бўлишимиз керак, улар хам худди шундай имтиез хоҳлаяпти. Демак бу ерда масала бизларни қоракўзларда эмас, солиқ тизимидадир?

Ўзи, аслида давлатнинг вазифаларидан бири – иқтисодиётда барча учун тушунарли бўлган «ўйин» қоидаларини ишлаб чиқиш ва ушбу қоидаларга ҳамма бир хил риоя қилишини назорат қилиш. Шу қоидалар қанча узоқ вақт ўзгармаса, бизнес муҳит учун шунча яхши.

Афсуски, ҳозирча бундай бўлмаяпти.

P.S. Бу ёзганларимни Курбанофф солиқ тўлашга қарши ва солиқдан қочувчиларни қўллаб қувватлайди деб тушуниш керак эмас. Аслида, мен хам Солиқ қўмитаси каби солиқ тўлашдан бош тортганларга қаршиман. Битта фарқ — мен учун легал солиқдан қочувчилар билан схемалар орқали солиқдан қочувчилар бир хил. Чунки бир шахсда имтиез бўлса, қолганлар ҳам шу имтиёзга интилади, қонуний имконияти бўлмаса ноқонуний йуллардан фойдаланади.

Ҳар доимгидек, ушбу ёзилганларнинг барчаси — ИМХО.
6.9K views06:50
Ochish/sharhlash