Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.76K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletov_reklama_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2024-04-22 13:34:40 Дамас модели учун аввалги контрактациядан чиқарилган ҳажмлар яна қайта тақдим этилади.

23 апрель куни соат 10:00 да мазкур ҳажм учун онлайн контрактация очилади — UzAutoMotors
41.1K views10:34
Ochish/sharhlash
2024-04-22 08:35:46 Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
17.6K views05:35
Ochish/sharhlash
2024-04-21 13:03:23
Тошкент шаҳрида бўш ер излаб...

Ҳужжат
31.8K views10:03
Ochish/sharhlash
2024-04-20 15:22:08 Энергетика ислоҳоти ҳақида 4-5 йилдан бери гапириб келинади, неча марта тўхтатилди, неча марта истиснолар қилинди.

Нарх-наводаги ўзгаришлар ҳаммага таъсир кўрсатади. Ҳамма унинг бадалини тўлаши керак бўлади. Модомики нарх-наво орқали вазиятни ўнглаш ҳақида бонг урилаётган экан, жамият бир консенсусда бўлиши, яъни ҳеч кимга осон бўлмаслигини қабул қилиш лозим.

Аҳоли, айниқса, бизнес буёғига имтиёз эмас, кафолатланган таъминот сўраши, тизимни коррупциядан тозалашни талаб қилиши ўринли бўлади. Ёқимсиз нарсани чўзишга, истиснолар қилишга уринмаган яхши.
36.3K viewsedited  12:22
Ochish/sharhlash
2024-04-20 15:01:17
Тошкентдаги бош саноат кўргазмаси бошланишидан тўрт кун олдин

- 22–24 апрел кунлари
Миллий кўргазмалар мажмуаси«Ўзекспомарказ », Тошкент, Ўзбекистон

«INNОPRОМ.Markaziy Osiyo» — Марказий Осиё минтақасида савдо-саноат ҳамкорлигининг энг муҳим воқеаси. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Белорус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг давлат ҳокимияти органлари, йирик компаниялари ва кичик ва ўрта бизнеснинг кўплаб вакиллари иштирок этмоқдалар.

Сайтда рўйхатдан ўтганингиздан сўнг кўргазмага бепул киришингиз мумкин.

10 000 ошиқроқ ташриф этувчилар
алоқалар биржаси
тиғ из ишчи дастури
технологик турлар

Компаниялар ва ҳокимият органларининг раҳбарлари Марказий Осиёнинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти учун энг долзарб мавзуларни муҳокама қиладилар: минтақалараро ҳамкорлик, «соф » энергетика, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, саноат инфратузилмасини ривожлантириш, экологик тоза транспорт ва бошқалар.

ИННОПРОМнинг барча янгиликлари ҳақида биринчи бўлиб билиш учун
каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама
33.6K views12:01
Ochish/sharhlash
2024-04-20 14:55:01
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига оид Эмомали Раҳмон матбуот хизмати эълон қилган видео.

Қўшиқни Озодбек Назарбеков куйламоқда.

Ўзи умуман, Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга ташрифи расмий Душанбе учун рамзий аҳамиятга эга эди. Чунки Россиядаги теракт, ундан сўнг Туркия томонидан виза режими бекор қилиниши Тожикистон сиёсий элитаси учун оғир кечаётган эди. Бир ҳафта бурун Арқадағ, куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Эмомали Раҳмонга руҳий далда бўлди, дейиш мумкин.

Концерт тўлиқ
37.3K viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2024-04-20 14:24:57
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди.
31.2K views11:24
Ochish/sharhlash
2024-04-20 08:45:06
Фақат шу дам олиш кунларида барча турларга 10% гача чегирма берамиз!

️ Locas Tour билан ҳамёнбоп нархларда унутилмас саёҳатга отланинг. Узоқ кутилган сафарга ҳамёнбоп нархларда учиш имкониятини бой берманг.

Шошилинг, чегирма фақат шу ҳафта охири — 20 ва 21 апрел кунлари амал қилади!


787777377 | Telegram: @LocasTourbot

Реклама
29.6K views05:45
Ochish/sharhlash
2024-04-20 08:29:35
Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами юкини Президент маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳетказиб беради.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
31.8K views05:29
Ochish/sharhlash
2024-04-19 17:07:39 Дарвоқе, Ғафур Ғулом парки ҳам халққа қайтарилгани йўқ, у бошдан-охир тадбиркорга пул келтирадиган тижорат масканига, тўлақонли темир-терсак, пластик буюмлар уясига айланган. Ҳар бир қаричида пул келтирадиган матоҳлар ўрнатилган. Халқ ҳатто у ердаги дарахтлар соясидан ҳам қарийб мосуво бўлиб улгурган. Халққа тўртта-бешта скамейка, 300-400 метр пиёда юришдан бошқа бепул ҳеч нарса қолмаган.
22.8K viewsedited  14:07
Ochish/sharhlash