Get Mystery Box with random crypto!

davletovuz

Telegram kanalining logotibi davletovuz — davletovuz
Kanal manzili: @davletovuz
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 80.60K
Kanalning ta’rifi

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-04-24 09:35:38 Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

New Industrial Technologies МЧЖ 2019 йил апрель ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 273,56 млрд сўм устав капиталига эга. Компаниянинг 60 фоиз улуши чет эл фуқароси ҳисобланган Алекс Лига тегишли (июнь ойида у ягона таъсисчи бўлган). 40 фоиз улуш Мустафа Абдураҳмоновга тегишли бўлиб, у айни вақтда Asia Alliance Bank`нинг мажоритар акциядори саналган Asia Alliance Group`нинг ҳам 77,6 фоиз улушига эгалик қилади.
26.9K views06:35
Ochish/sharhlash
2024-04-24 09:05:33
Тошкент шаҳридаги Амити университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Грант асосида хорижий университет талабаси бўлинг

Имтиҳон санаси: 16 май
Шошилинг, жойлар чекланган

IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

RO'YXATDAN O'TING

+998712079006
@amity_manager

Telegram Facebook Instagram Youtube | Реклама
26.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-04-24 08:09:09
Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилди. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ивановода ҳам сотишлари мумкин бўлади. Савдо уйи икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
27.5K views05:09
Ochish/sharhlash
2024-04-23 20:57:30
Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади?

Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл тартиби амалиётда қўллана бошланди.
38.1K views17:57
Ochish/sharhlash
2024-04-23 19:44:00
Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси ҳам иштирок этиб, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова нутқ сўзлабди.
33.6K viewsedited  16:44
Ochish/sharhlash
2024-04-23 16:22:35
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
45.8K views13:22
Ochish/sharhlash
2024-04-23 15:10:51
Ошпаз Кэмерон

Gazeta.uz
39.8K views12:10
Ochish/sharhlash
2024-04-23 11:29:54 Муҳрим тўғри ёзмоқда. “Давлат олдида “Дўстлик” (эски Бобур) паркини инвесторга бериш ва бермасликдан ташқари учинчи йўл – уни худди Экопарк каби аттракционларсиз, Япон боғи каби шовқин-суронсиз, сокин хиёбонга, эҳтимол, улардан-да яхшироқ жамоат маконига айлантириш имкони бор. Кўз-кўз қиларли хизмат кўрсатганларга мошинаю уй совға қилишга қурби етадиган давлат ўзининг халқ хизматкори функциясини эслаб, миллатга камтарона хизмат кўрсатаётганларга мошина ёки уй эмас, ҳеч бўлмаса парк совға қилиши шарт... “Дўстлик” боғи инвесторга эмас, халққа берилиши керак”.

P.S.: Абдулла Қодирий парки ҳам асл эгаси - халққа қайтариб берилиши керак.
36.8K views08:29
Ochish/sharhlash
2024-04-23 10:08:34 Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси.
57.7K views07:08
Ochish/sharhlash
2024-04-22 19:56:00
Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан пойтахтда гул кўчатларини харид қилиш ва экиш учун қарийб 8 млрд сўм ажратилибди.

Маблағларнинг 2 млрд 720 млн сўми туманларга берилади, қолгани марказий майдонлар, ҳукумат объектлари ҳамда ирригация хўжалиги бошқармалари ўртасида (расмда) тақсимланади.
38.8K views16:56
Ochish/sharhlash