Get Mystery Box with random crypto!

Муҳрим тўғри ёзмоқда. “Давлат олдида “Дўстлик” (эски Бобур) па | davletovuz

Муҳрим тўғри ёзмоқда. “Давлат олдида “Дўстлик” (эски Бобур) паркини инвесторга бериш ва бермасликдан ташқари учинчи йўл – уни худди Экопарк каби аттракционларсиз, Япон боғи каби шовқин-суронсиз, сокин хиёбонга, эҳтимол, улардан-да яхшироқ жамоат маконига айлантириш имкони бор. Кўз-кўз қиларли хизмат кўрсатганларга мошинаю уй совға қилишга қурби етадиган давлат ўзининг халқ хизматкори функциясини эслаб, миллатга камтарона хизмат кўрсатаётганларга мошина ёки уй эмас, ҳеч бўлмаса парк совға қилиши шарт... “Дўстлик” боғи инвесторга эмас, халққа берилиши керак”.

P.S.: Абдулла Қодирий парки ҳам асл эгаси - халққа қайтариб берилиши керак.