Get Mystery Box with random crypto!

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелг | Davlat xizmatchisi

Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-43, 03.02.2023) мувофиқ:

тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 1 мартдан 1 июлга қадар фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларига жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунга қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 1 апрелгача тўхтатилди.

Тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолади.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 1 апрелга қадар давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатиб турилади.

Telegram | Instagram | Facebook