Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2023-03-16 21:15:20 Ёшлар диққатига!

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати ва миқдори билан танишинг!

ёш оилаларга уй-жой қуриш учун кредит;

ҳайдовчилик ўқув курси учун моддий ёрдам;

ёш оилалар учун турар жой ижараси учун моддий кўмак ва бошқа бир қатор ёрдамлар.

Батафсил
13.2K views18:15
Ochish/sharhlash
2023-03-16 19:18:01 Янгиланаётган Конституция: парламентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назорат функциялари кучайтирилмоқда

Олий Мажлиснинг жамият ҳаётидаги ўрни, роли ва таъсирини кучайтириш мақсадида президентнинг айрим ваколатлари парламентга ўтказилмоқда. Хусусан, Бош прокурор, Ҳисоб палатаси раҳбарлигига номзодлар аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиш, шунингдек монополияга ва коррупцияга қарши курашиш органлари раҳбарларини Сенат томонидан сайлаш амалиёти жорий этилмоқда.

Махсус хизматлар фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида ДХХ раҳбарлигига номзод аввал Сенатда кўриб чиқилиб, кейин президент томонидан тайинланиши тартиби жорий этилмоқда.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида Судьялар олий кенгашининг барча аъзоларини Сенат томонидан сайлаш тизими киритилмоқда.

Олий Мажлис палаталарининг биргаликдаги ваколатлари ҳам кучайтирилиб, парламент назоратининг муҳим шакли бўлган парламент текшируви институти Конституцияда алоҳида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Парламент ахборот маркази

Telegram | Instagram | Facebook
11.4K views16:18
Ochish/sharhlash
2023-03-16 18:21:35
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган Анқара саммити туркий давлатлар энг мушкул дамларда бир-бирига мустаҳкам таянч ва суянч бўлиб келаётганининг яққол амалий тасдиғидир

Telegram | Instagram | Facebook
10.1K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-03-16 18:21:35 Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида қатор ташаббусларни илгари сурди:

фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш;

Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш;

фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш;

кутилмаган ва оғир синовли пайтларда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш;

Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш.

Telegram | Instagram | Facebook
9.2K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-03-16 18:21:35
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида нутқ сўзлади

Унда Ўзбекистон президенти Туркияда юз берган ҳалокатли зилзила қурбонларининг порлоқ хотирасига алоҳида ҳурмат бажо келтириш мақсадида ҳар йили 6 февраль санасини Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни деб эълон қилишни таклиф этди.

Шунингдек, зилзила марказларидан бири бўлган ва қутқарувчиларимиз иш олиб борган Ҳатай вилоятининг Овакент ҳудудидаги бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшиш ниятидамиз, деди Ш.Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, уй-жойлар, замонавий мактаб ва инфратузилма объектлари барпо этилади.

Бундан ташқари, талафот кўрган ҳудудлардан ёши улуғ инсонлар ва нуронийларнинг Ўзбекистонда соғлиғини тиклаши ва дам олишлари, шунингдек, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд каби буюк аждодларимиз қадамжоларини зиёрат қилишлари учун барча қулай шарт-шароитлар яратиб берилиши айтилди.

Шу билан бирга, бу йил ёз мавсумида Ҳатай ёшлари ҳам Ўзбекистонга таклиф этилади. Уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари ҳамда қадимий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини томоша қилишлари, ота юртларида ўз тенгдошлари билан қўшма тадбирларни ўтказишлари учун зарур барча ишларни амалга ошириш ниятидамиз, деди Ўзбекистон президенти.

Telegram | Instagram | Facebook
8.2K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-03-16 18:21:35 Референдумда муддатидан олдин овоз бериш жараёни 19-26 апрелда бўлиб ўтади

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг референдуми 2023 йил 30 апрель куни ўтказилади.

Референдум куни ўз турар жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
10.1K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-03-16 18:21:35 Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.

Telegram | Instagram | Facebook
3.2K views15:21
Ochish/sharhlash
2023-03-16 06:59:57 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
17.3K views03:59
Ochish/sharhlash
2023-03-14 20:49:34 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
6.4K views17:49
Ochish/sharhlash
2023-03-14 17:55:18
Коррупцияга қарши курашишда “қониқарсиз” ишлаган давлат идоралари очиқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 62 та давлат ташкилотининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини баҳолади.

Рейтинг натижасига кўра:

Сурхондарё ва Андижон вилоятлари ҳокимлиги ҳамда Сув хўжалиги ва Энергетика вазирликларининг бу йўналишдаги фаолияти энг “қониқарсиз” деб топилган. 62 та идоранинг атиги 12 таси “яхши” кўрсаткични қайд этган.

Раҳбарнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича шахсий ташаббуси етарли эмаслиги, жавобгарлик механизмининг белгиланмаганлиги ҳамда самарали коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш бўйича эътибор қаратилмаганлиги ташкилотлар фаолияти қониқарсиз баҳоланишига сабаб бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
9.3K views14:55
Ochish/sharhlash