Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2023-03-22 23:46:13
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
12.4K views20:46
Ochish/sharhlash
2023-03-22 23:18:41
Ўзбекистонда яна зилзила содир бўлди. Зилзила кучи 5-6 балл.

Telegram | Instagram | Facebook
13.3K views20:18
Ochish/sharhlash
2023-03-22 21:04:27 Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари

Соғлом саҳарлик учун тавсиялар
:
Оғизни ёпишдан олдин овқат ейиш муҳим. Саҳарлик пайтида енгил овқатланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдагилар, ўспиринлар, ҳомиладор аёллар ва боласини озиқлантираётган оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим.

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари: 2 бурда нон, сабзавотли омлет ёки қаттиқ қайнатилган тухум, тўғралган сабзавотлар, пишлоқ ёки сут маҳсулотлари, чой, етарлича сув ичишни унутманг.

Соғлом ифторлик учун маслаҳатлар:
Ифторлик пайтида соғлом ва меъёрида овқатланиб, қувватингизни тўлдириб олинг. Рўзани учта хурмо ёки сув билан очиш ифторликни бошлашнинг анъанавий ва соғлом йўли ҳисобланади.

Ифторлик учун ЖССТ тавсиялари: уйда пиширилган сабзавотли шўрва, яшил салат ёки бошқа сабзавотлардан салат, фаршли сабзавотлар (қовоқча, бақлажон, узум барглари), печда пиширилган товуқ, кўп миқдорда сув ичиш, таъмни яхшилаш учун лимон бўлаклари ва ялпиз қўшиш мумкин.

Таркибида катта миқдорда туз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилманг: сосиска, қайта ишланган ва тузланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари, тузланган бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газак маҳсулотлар, турли хил тайёр крекер, салат, соус (майонез, кетчуп, хантал).

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
2.3K views18:04
Ochish/sharhlash
2023-03-22 19:46:04 Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия ва моддий ёрдам турлари... Батафсил
6.8K views16:46
Ochish/sharhlash
2023-03-22 19:41:16
Ўзбекистон мусулмонлари идораси рамазон тақвимини эълон қилди

Республика ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути келтирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
5.9K views16:41
Ochish/sharhlash
2023-03-22 18:57:28
Муборак ой арафасида бир гуруҳ юртдошларимизга Умра сафарига йўлланмалар топширилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига мувофиқ, Республикамизнинг барча ҳудудларида Наврўз байрами кунлари бир гуруҳ юртдошларимизга Умра сафарига йўлланмалар топширилди.

Хусусан, бир нечта йўлланма Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманидаги маҳаллаларда фаол бўлган эҳтиёжманд оилаларга тақдим этилганини ушбу видеороликда кўришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
7.3K views15:57
Ochish/sharhlash
2023-03-22 18:13:47 Эртага, 23 март барча учун иш куни

Бугун Наврўз байрами муносабати билан берилган кетма-кет 4 ва 5 кунлик дам кунлари тугайди.

Маълумот учун, жорий ҳафтадаги шанба куни, 25 март ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (22 март) дам олишди.

Telegram | Instagram | Facebook
8.6K views15:13
Ochish/sharhlash
2023-03-22 17:59:14 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
11.3K views14:59
Ochish/sharhlash
2023-03-19 10:51:39
Наврўз байрамига муносиб совға

Барчамизга ғалаба муборак бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
9.0K views07:51
Ochish/sharhlash
2023-03-18 10:48:45 Ёшлар диққатига!

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати ва миқдори билан танишинг!

ёш оилаларга уй-жой қуриш учун кредит;

ҳайдовчилик ўқув курси учун моддий ёрдам;

ёш оилалар учун турар жой ижараси учун моддий кўмак ва бошқа бир қатор ёрдамлар.

Батафсил
14.8K views07:48
Ochish/sharhlash