Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқа | Davlat xizmatchisi

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида қатор ташаббусларни илгари сурди:

фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш;

Ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш;

фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш;

кутилмаган ва оғир синовли пайтларда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш;

Ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш.

Telegram | Instagram | Facebook