Get Mystery Box with random crypto!

Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

Telegram kanalining logotibi cyber_102 — Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi
Kanaldagi mavzular:
Рақамли
Ит
Сунъий
Qiziqarli
Kanal manzili: @cyber_102
Toifalar: Telegram
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 110.16K
Kanalning ta’rifi

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 13

2024-01-31 07:01:40
#Қизиқарли_маълумот

Қўлда ёзиш клавиатурада ёзишдан кўра фойдалироқ
——
Тадқиқот муаллифи, нейропсихология профессори Одри ван дер Меернинг (Норвегия) сўзларига кўра, қўл ёзуви деярли бутун мия ҳудудини фаоллаштиради, матн теришда (клавиатурада) эса камроқ фаоллашади.
Мия қўл билан ёзишда ҳарфлар ҳосил қилишдан фарқли ўлароқ, тугмачаларни босганда зўриқиш ҳосил қилади.
Шунингдек, қўл ёзуви миянинг визуал, ҳиссий ва мотор кортекслари ўртасидаги ўзаро таъсирни талаб қилади.
Рақамли қалам билан ёзадиган одамлар ҳарфларни тасаввур қилишлари ва кейин уларни ёзиш учун восита маҳоратидан фойдаланишлари керак бўлади.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.4K viewscyber102, 04:01
Ochish/sharhlash
2024-01-30 17:03:02
#Фейк_хабарлар

Фирибгарларга алданиб қолманг!
——
“Халяль даромад из дома, от 20 млн. сум в течении 3 часов мазмунидаги ёлғон хабарларга ИШОНМАНГ!
———
Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали ўзини “Гульнара” деб таништириб, “ХАЛЯЛЬ” номли мазкур канал гўёки ҳалол савдо эканлиги таъкидланиб, - Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахсларга ишонманг!

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
21.6K viewscyber102, 14:03
Ochish/sharhlash
2024-01-30 15:00:00
#It_новости

В Италии разрабатывают парашют с пропеллером
——
Дрон FSD-01 будет крепиться на спине и выскакивать в случае падения.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
13.4K viewscyber102, 12:00
Ochish/sharhlash
2024-01-30 13:01:29
#Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
——
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———
Фирибгарлар такроран Ўзбекистонлик тадбиркор, Ўзбекистон Республикасидаги "korzinkа. uz" йирик супермаркетлар тармоғини ўз ичига олган "Anglesey Food" МЧЖ ХК компанияси асосчиси Зафар Камилевич Хашимов номидан унинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда “ХАЛЯЛЬ” номли канали орқали ҳалол савдо йўлга қўйганлиги таъкидланиб, сохта ва ёлғон хабар тарқалмоқда.
Бу хабарлар ЁЛҒОН, ФЕЙК!!! Уларга асло ИШОНМАНГ.

Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”

Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг.

#стоп_фейк_кибержиноятлар

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
20.9K viewscyber102, 10:01
Ochish/sharhlash
2024-01-30 11:02:20
#Кибержиноят

"Телеграм"да “зарарли” вирус дастурлар тарқатиб келган "хакер" йигитчанинг қилмишларига чек қўйилди
————
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамда Фарғона вилояти Киберхавфсизлик бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида, Фарғона вилояти, Қўштепа туманида яшовчи 18 ёшли М.А. исмли шахс "Телеграм" мессенжерида "Cyber education" номли каналга компьютер тизимига зарар етказиши мумкин бўлган турли хил дастурларни жойлаштириш орқали тарқатиб келганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
15.0K viewscyber102, 08:02
Ochish/sharhlash
2024-01-30 09:00:00 #Огоҳ_бўлинг!



"Кўк кит" хавфли ўйини яна қайтдими?
——


16.0K viewscyber102, 06:00
Ochish/sharhlash
2024-01-30 07:02:14
#АОКА_билан_ҳамкорликда

Огоҳ бўлинг Фейк!
———
Ижтимоий тармоқлар ҳамда "Телеграм" мессенжеридаги канал ва гуруҳларда “Тез орада Тошкент мактабларида оммавий қирғин содир этилиши” ҳақидаги таҳдиднамо хабарлар тарқатилмоқда. Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарлар ҳақиқатга мос келмаслигини маълум қилди.
Айтиш ўринлики, бу каби ёлғон хабарларни тарқатишдан кўзланган асосий мақсад — аҳоли орасида ваҳима, саросима қўзғашга эришишдир. Айни провокациялар МДҲ ҳудуди учун биринчи ҳолат эмас. Шундай ахборий ҳужумлар Россия, Қозоғистон ижтимоий тармоқларида ҳам кузатилган эди.
Расмийлар жамоатчиликни хотиржамликка, ёлғон маълумот тарқатмасликка чақирмоқда. Агар шу каби хабарларга кўзингиз тушса, у ҳолда ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилинг!

Фуқаролардан бу каби сохта хабарларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз.

Шунингдек, ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг https://www.fake.cyber102.uz веб платформаси орқали саҳифани (ҳаволани) ҳақиқий ёки сохта (фейк) эканлигини аниқлаб олишингизни тавсия этамиз!

Манба: https://t.me/antifake_uz/236

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
18.5K viewscyber102, 04:02
Ochish/sharhlash
2024-01-29 17:01:43
#It_соҳасидаги_янгиликлар

"Apple Vision Pro"нинг янги тақдимоти
——
Компания ушбу тақдимотда виртуал олам билан ҳақиқий ҳаёт уйғунлигини кўрсатган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.2K viewscyber102, 14:01
Ochish/sharhlash
2024-01-29 16:30:01
#Сунъий_интеллект_технологияси

"Bland AI"
——
Бу платформа инсон билан суҳбатларни таъминлайди, ҳозирги кунда мавжуд бўлган энг тезкор суҳбатдош сунъий интеллектлардан ҳисобланади.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
14.3K viewscyber102, 13:30
Ochish/sharhlash
2024-01-29 15:01:15 #Фейк_хабарлар

Огоҳ бўлинг Фейк!
————
Фирибгарларга алданиб қолманг!
———


13.4K viewscyber102, 12:01
Ochish/sharhlash