2023-08-29 14:59:58
"Олх" платформасида яна бир жиноят фош этилди ————
Тошкент шаҳар, Сергели туманида яшовчи
60 ёшли (аёл)
Б.Р. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан
500.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент вилояти, Янгийўл туманида яшовчи
43 ёшли
Т.Н. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган,
Т.Н. “OLX” платформасида
“Эшиклар сотилади” дея
ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган
Б.Р. билан телефон орқали гаплашиб, уни алдаб, олдиндан
500.000 сўм миқдоридаги пулларни
бошланғич тўлов сифатида ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказдириб олган ва берган ваъдасини бажармасдан, ёзишмаларни ўчириб юбориб, алоқани узиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
169-моддаси
3-қисми
билан жиноят иши қўзғатилиб,
Т.Н.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
169-моддаси
3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун
5 йилдан
8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Жиноятлар туркумидан.
Бизнинг каналларимиз:
𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 |
𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒
19.8K viewscyber102, 11:59