Get Mystery Box with random crypto!

#Кибержиноят 'Телеграм'да “зарарли” вирус дастурлар тарқат | Сyber102 | IIV TQD Kiberxavfsizlik markazi

#Кибержиноят

"Телеграм"да “зарарли” вирус дастурлар тарқатиб келган "хакер" йигитчанинг қилмишларига чек қўйилди
————
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари ҳамда Фарғона вилояти Киберхавфсизлик бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида, Фарғона вилояти, Қўштепа туманида яшовчи 18 ёшли М.А. исмли шахс "Телеграм" мессенжерида "Cyber education" номли каналга компьютер тизимига зарар етказиши мумкин бўлган турли хил дастурларни жойлаштириш орқали тарқатиб келганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-6-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏𝑒