Get Mystery Box with random crypto!

Markaziy Osiyo

Telegram kanalining logotibi centerasiastudy — Markaziy Osiyo
Kanal manzili: @centerasiastudy
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15.42K
Kanalning ta’rifi

Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 187

2022-09-08 10:40:09
Келгуси ҳафтада Самарқанд Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига мезбонлик қилади. Ушбу тадбир ШҲТ етакчиларининг 2019 йилдан буён биринчи юзма-юз учрашуви бўлади ва Ўзбекистоннинг ташкилотдаги раислигига якун ясайди.

Ўзбекистон раислиги даврида асосий эътибор ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, саноат кооперациясини илгари суриш, транспорт-коммуникация ўзаро боғлиқлигини кенгайтириш, рақамли трансформация ва "яшил" иқтисодиёт, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш каби энг муҳим устувор йўналишларига қаратилди.

каналга уланиш
@centerasiastudy
2.5K viewsedited  07:40
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:16:54
Қўшма Штатларнинг энг бой 10 шаҳри - ЯИМ бўйича

1. Ню-Ёрк: 1,77 трлн
2. Лос-Анжелес: 1,05 трлн.
3. Чикаго: 689 миллиард доллар
4. Сан-Франсиско: 549 миллиард доллар
5. Вашингтон, ДC: 541 миллиард доллар
6. Даллас: 513 миллиард доллар
7. Хюстон: 479 миллиард доллар.
8. Бостон: 464 миллиард доллар
9. Филаделфия: 444 миллиард доллар.
10. Атланта: 397 миллиард доллар

Каналга уланиш
@centerasiastudy
4.3K viewsedited  16:16
Ochish/sharhlash
2022-09-07 19:15:55
Рональд Рейган и Михаил Горбачёв, первая встреча, 1985год.

@centerasiastudy
3.7K viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash
2022-09-07 12:49:32 Қозоғистонда Назарбоевга бағишланган кун давлат байрамлари қаторидан чиқарилмоқда.

каналга уланиш
@centerasiastudy
2.7K views09:49
Ochish/sharhlash
2022-09-07 11:41:10
Россия босқини бошланганидан бери украиналик ҳимоячилар Украина ҳудудининг 80 фоизини Россия аскарларидан озод қилишга муваффақ бўлишди – Владимир Зеленский.

каналга уланиш
@centerasiastudy
3.1K viewsedited  08:41
Ochish/sharhlash
2022-09-07 11:39:36
Қозоғистон парламенти президентнинг маҳаллий ҳокимият органлари ва Судялар олий кенгашига нисбатан ваколатларини ҳамда Сенатдаги президентлик квотасини қисқартириш, шунингдек президентнинг бирор партиядан бўлишини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишдаёқ маъқуллади.

Тоқаев бу ғояларни март ойида эълон қилган эди.

каналга уланиш
@centerasiastudy
3.1K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:17:49 Дунё таълим тизимидаги ўзига хос қоидаларни биласизми?

Ҳар бир давлат таълим тизимининг ўзига хос қонун-қоидалари бор. Улар мамлакат анъаналари, одамларнинг дунёқараши, таълимга бўлган муносабат ва бошқа сабабларга кўра шаклланади. Қуйида шулардан айримларини келтириб ўтамиз.

Хитойда ўқувчиларга уйга вазифа кўп берилади. Масалан, ўқувчилар ҳафтада 14 соат вақтини уйга берилган вазифаларни бажаришга сарфлайди.

Россияда ўқув йили «Билимлар куни» билан бошланади, байрам ва дам олиш кунларига тўғри келса ҳам 1 сентябрь шу тариқа нишонланади.

Кундалик овқатланиш масаласига Францияда катта эътибор берилади, ўқувчилар таом тайёрлаш ва овқатланиш режими ҳақида мукаммал тасаввурга эга бўлиши керак.

Эронда ўғил ва қиз болалар алоҳида ўқитилади, қизларга аёл, ўғил болаларга эркак ўқитувчи дарс ўтиши шарт.

Австралияда узоқ минтақаларда яшайдиган талабаларга радио орқали дарс ўтиш тажрибаси бор.

Чилида ёзги таътил биз учун ғайриоддий муддатда, яъни декабрнинг ўрталаридан мартнинг бошигача давом этади.

Нидерландияда болалар жуда эрта — 4 ёшидаёқ мактабга чиқишади.

Исландияда мактаб ўқувчиларига тикиш-бичишдан ҳам сабоқ беришади.

Бразилияда тушликка катта эътибор қаратилади, кўп мактабларда дарслар жуда эрта, яъни эрталаб соат еттидан бошланади, тушликни эса ўқувчилар уйларига бориб оила даврасида қилишлари мумкин.

Финландияда болалар етти ёшга тўлгачгина мактабга қабул қилинади. Бундан ташқари, ушбу давлат таълим тизими самарадорлиги бўйича жаҳонда биринчи ўринда туради. Ҳукумат тасдиқлайдиган таълим ҳужжатлари фақат йўриқнома ҳисобланиб, ўқитувчи ўзи маъқул топган услубда дарс бериши мумкин. Ўқувчиларга тўққиз ёшидан швед тили (икинчи тил сифатида), ўн бир ёшидан инглиз тили ўқитила бошлайди. Мактаб ўқувчилари камида тўртта тилни ўрганадилар.

каналга уланиш
@centerasiastudy
4.4K viewsedited  02:17
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:16:46 СИЁСИЙ ТИЗИМ - жамият ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шаклланишининг ўзига хос тузилиши. Жамиятда мавжуд давлат органлари, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари шаклланишининг конституциявий ҳуқуқий асосдаги ташкилий тизими. Тор маънода давлат ва унинг органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг қонун асосида ташкил этилган ўзаро муносабатлари орқали давлат ҳокимиятининг амалга оширилиши тушунилади.
Сиёсий тизим орқали ижтимоий манфаатларнинг асосий жиҳатлари, ижтимоий устунликлари аниқланади, сўнгра эса улар сиёсатда мустаҳкамланади. Сиёсий тизимнинг барча муассасалари узлуксиз равишда ишлайди. Уларнинг бирортаси Сиёсий тизимнинг умумий ҳаракат йўналишига қарши турса, жамиятнинг сиёсий тизим механизми издан чиқиши ва сиёсий танглик ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Каналга уланиш
@centerasiastudy
3.4K views02:16
Ochish/sharhlash
2022-09-07 05:16:33 Британия Бош вазири Лиз Трасс: Путин уруши сабаб бўлган энергия инқирози билан шуғулланаман

Лиз Трасс бугун расман Буюк Британия Бош вазири бўлди ва қутлов нутқида Украинани алоҳида тилга олди.

"Мен Путин уруши натижасида юзага келган энергетика инқирози билан шуғулланаман. Шу ҳафта сиз электр энергияси учун тўловларингизни тўлай олишингиз ва ҳокимият энергия таъминоти келажагини таъминлай олиши учун чора кўраман. Биз дуч келаётган қийинчиликлардан қўрқмаслигимиз керак. Бу бўрон қанчалик кучли бўлмасин, мен инглизларни ундан кучлироқ деб биламан", дея нутқ сўзлади Лиз Трасс.

"Биз ҳозир Россиянинг Украинадаги даҳшатли уруши ва пандемия оқибатлари туфайли юзага келган йирик глобал шамолларга дуч келмоқдамиз", деди Трасс.

Трасснинг айтишича, у ҳозирда учта устувор вазифа бор: солиқларни камайтириш орқали иқтисодиётни ривожлантириш, энергия нархларининг кўтарилиши билан курашиш ва одамларга ҳукуматнинг Миллий соғлиқни сақлаш хизматидан керакли ёрдамни олишларини таъминлаш.

каналга уланиш
@centerasiastudy
3.4K views02:16
Ochish/sharhlash
2022-09-06 22:34:12 Қозоғистонда президентлик муддати етти йилга узайтирилди

Қозоғистон ҳукумати конституцияга президентлик муддатини етти йилга узайтириш, бошқарувни эса бир мандат билан чеклашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш режасини маъқуллади.

Айни пайтда, Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жомарт Токаев қанча муддат амалда қолади, деган савол очиқлигича қолмоқда.

Ҳозирда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Токаев қайта сайланган тақдирда кейинги беш йиллик муддат у учун охиргиси бўлади, шунингдек, унинг ҳокимиятдаги ваколати яна 12 йилга узайтирилади.

каналга уланиш
@centerasiastudy
4.0K views19:34
Ochish/sharhlash