Get Mystery Box with random crypto!

​​1873-йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган ам | Markaziy Osiyo

​​1873-йил Хива ишғолида рус чор аскарлари сафида қатнашган америкалик харбий мухбир Январий Алеизий Маггахен шундай ёзади:

«Амударё кечувидан ўтиб хориб чарчаган эдик. Агар қатиқ қаршилик бўлса бу ахволда нима қиламиз экан деган ташвиш ҳам бор эди. Аммо биз Хозараспдан Хивагача бирор қаршиликсиз, хаттоки махаллий ахолидан озиқ овқат олиб қийналмай етиб бордик. Аскарларимиз ахолидан янги узулган олма, ўрик, шафтоли нон чой сотиб олишар эди. «Жассирама иссиқда отларимизни нима билан озуқлантирамиз» деб хавотирда эдик. Боғот ва Хозараспликлар бизга отларимиз учун жўғори ва беда ҳам сотишди.»

Юртига бостириб кирган оккупантлар билан бемолол савдо қилувчи бу халқ америкалик харбий мухбирни аввалига тажжублантирди. Хива ишғолидан сўнг қочиб кетган хон, Чор Россияси вассали бўлишга рози бўлиб, яна саройга қайтгач, мухбир у билан кўришди ва сухбат қурди. Ва шу сухбат жараёнида тушундики бу халқ сиёсатдан узоқ тутилгани ва доимо кун ўтказиш қорин тўйғазиш ғами билан банд этиб қўйилгани учун юртига бостир келганларни ҳам индамай қабул қилаверадиган, хаттоки уларга «нажоткор» сифатида қарайдиган даражага етиб келган экан.

Ўз Халқига паст назар билан қаровчи хукумдорларни, ахолисини аксраият қисмини ишсиз ва камбағал холатида ўзлари кайфу сафо билан банд амалдорларни мабодо четдан душман бостириб кирса шу халқдан ёрдам кутишга қанчалик ҳаққи бор экан?

3 та хонлик ишғол этилгач уни бошқарган бирорта хон ёки сарой амалдорлари мардларча юртда қолиб уни химояси учун туриб бермаган. Хаммаси четга қочган ўз жонини ўйлаб. Шу тарихий воқеалар бизга ўрнак бўлиши лозим.

Қўқонинг сўнги хони Худоёрхон -- 1882-йил. Афғонистонда йўлда, вафот этади.

Хиванинг сўнги хони Саид Абдуллахон -- Украинда 1930-йили, 63 ёшида отбақарлик қилиб, очарчиликдан вафот этади ва кончилар қабристонига дафн этилган. Қабри хозиргача топилмаган.

Бухоронинг сўнги амири Саид Мухаммад Олимхон -- Мамлакатдан қочиб кетганидан кейин қоракўл тери сотиб тирикчилик қилган. Умрини сўнги кунлари кўзи бутунлай кўрмай қолган.
1944-йилда, 64 ёшида вафот этган. У Афғонистонга дафн этилган.
Қабр тошига шу мисралар ёзилган экан:
"Беватан амир хору фақирдир,
Гадо гар ўз Ватанида бўлса Амирдир..."

(Расмда арман дошноқлари Туркистонликларни асрга олган фото.)

Фурқат Саид

Library @centerasia_library

Каналга обуна бўлинг
@centerasiastudy