Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Расмийхабар
Tanqiddan
Кун
All tags
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.91K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 19

2022-10-05 07:26:01 Россиялик офтальмолог олим Бухорода
1.4K views04:26
Ochish/sharhlash
2022-10-05 07:11:59
#Адабий_анжуман

Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан Ғиждувон туман ҳокимлиги анжуманлар катта залида жорий йилнинг 16 октябрь куни соат 10:00да "Нахшон" адабий анжумани ўтказилади.

Анжуман меҳмонлари сифатида:

Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси;
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат она тили ва адабиёт университети;
Ўзбек Миллий Академик драма театри вакиллари таклиф этилган.

Жумладан:
Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим;
Ёш ёзувчи Жавлон Жовлиев;
Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ғайрат Мажид;
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Марат Азимов;
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов;
Филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Абдушукуров каби адабиётчи ва ижодкорлар иштирокида шоир Усмон Носир ҳаётига бағишланган адабий анжуман ташкиллаштирилади.

Buxoro.uz|Facebook|Instagram|YouTube
1.6K views04:11
Ochish/sharhlash
2022-10-05 06:35:12 https://uza.uz/uz/posts/talimga-yonaltirilgan-sarmoya-samaralari_412866
1.5K views03:35
Ochish/sharhlash
2022-10-05 05:16:52
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрияга икки кунлик расмий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Завершив свой двухдневный официальный визит в Венгрию, Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #Vengriya #tashrif

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
3.0K views02:16
Ochish/sharhlash
2022-10-05 05:16:52
Венгрияга расмий ташриф тадбирлари якунлангач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Будапештдан Тошкентга жўнаб кетди.

По завершении мероприятий официального визита в Венгрию Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл из Будапешта в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Vengriya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2.6K views02:16
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:27:03 Олот: “Оқ олтин” маҳалласи йўлига асфальт ётқизилмоқда

Йўл равон, автоулов соз бўлса, иш жойимиз, уйимизга, севимли ўқув даргоҳимизга яхши кайфиятда еттиб оламиз. Зарур инфратузилмалари, муҳандислик коммуникация тармоғи, шу жумладан, йўли обод маҳалла аҳолисининг ҳам турмуши фаровонлашиб бораверади. Хусусан, Олот туманида ҳам бу борада кўзга кўринарли ишлар қилинмоқда.

Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси умумфойдаланувдаги, маҳаллий аҳамиятга эга “4-К-202” русумли “Эшакчи қ.-Баҳромбаёт қ.-Ҳасанёр қ.-Солақоровул қ.-Қўнғирот қ.” автомобиль йўлининг “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи қисмининг 14-17 километрларини мукаммал таъмирлашни бошлаб юборган. Йўл юза қатлами кўчирилиб, қоплама қисмига иссиқ асфальт-бетон қоришмаси ётқизилмоқда.

Янги йўл ва унинг инфратузилмасини халқаро андозалар даражасида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган бу лойиҳа қиймати 1 миллиард 200 миллион сўмдан ошиқ сармояга молиялаштирилган. Айни кунда мазкур йўл қурилишида йигирмага яқин ишчи–мутахассис, ўндан ортиқ махсус транспорт ва механизм кучидан унумли фойдаланилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
817 views04:27
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:27:01
755 views04:27
Ochish/sharhlash
2022-10-04 06:46:54
3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотига кўра, юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.3K views03:46
Ochish/sharhlash
2022-10-04 06:38:29
Ахборот 24 | Жондор туманидаги янги фойдаланишга топширилган объектлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.2K views03:38
Ochish/sharhlash
2022-10-03 19:24:01
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 3 октябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Озарбайжон Республикаси тадбиркорларидан иборат делегация вакиллари Бухорода бўлишди;
— Бухоро шаҳрида ҳарбийлар учун қурилган турар-жойлар тантанали равишда топширилди;
— Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар самараси Ромитан тумани мисолида.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.4K views16:24
Ochish/sharhlash