Get Mystery Box with random crypto!

3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда 'Кексалар ҳафталиги' бўлиб | BUXORO.UZ | Расмий канал

3-9 октябрь кунлари мамлакатимизда "Кексалар ҳафталиги" бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати берган маълумотига кўра, юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube