Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.15K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2022-10-07 13:44:37 #jarayon

Когон туманида 3180 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси истиқомат қилади. Ўтган бир ой давомида 2150 дона маиший газ баллонлари ўз эгаларига етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг бугунги кунига қадар эса 415 тонна суюлтирилган газ тарқатилди.

Куни кеча соҳа ходимлари “Баҳовуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Пўлотчи” қишлоғида бўлиб, истеъмолчиларга белгиланган режа-графикка мувофиқ 94 дона маиший газ баллонларини тарқатишди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 318 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси яшайди.

Зулфия Табибова: “30-35 кунга бормай газ баллонларимизни етказиб беришади. Бугун бизга берилган қулайлик мушкулимизни осон қилди. Махсус карталарда тўлаймиз тўловларни, ҳеч қандай муаммо ёки тушунмовчиликлар бўлгани йўқ. Ходимлар фаолиятидан миннатдормиз. Агар қандайдир камчиликлар бўлса ўз вақтида бартараф этишади”.

Газ баллонларини тарқатиш давомида соҳа ходимлари ундан хавфсиз фойдаланиш, ўрнатилиш қоидаларига риоя этиш лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар бермоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K views10:44
Ochish/sharhlash
2022-10-07 13:44:33
1.5K views10:44
Ochish/sharhlash
2022-10-05 19:10:00
“Диёр янгиликлари” информацион дастурининг 5 октябрь сони асосий хабарлари билан танишинг:

— Вилоят божхона бошқармасида ўтказилган навбатдаги йиғилиш тафсилотлари;
— Тез тиббий ёрдам тизимидаги ютуқ ва муаммолар таҳлили;
— Спорт хабарлари.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.3K views16:10
Ochish/sharhlash
2022-10-05 17:25:58 https://xs.uz/uzkr/post/bukhoro-amiri-polyak-ziyolisini-nega-taqdirlagan-edi
1.7K views14:25
Ochish/sharhlash
2022-10-05 17:02:02 https://uza.uz/uz/posts/maqsad-mavsumni-betalafot-otkazish_413126
1.8K views14:02
Ochish/sharhlash
2022-10-05 15:35:00
#Ромитан
#инновацион_ҳудуд

Ромитан туманидаги “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида “Турон комплект” МЧЖда “Тескари осмос технологияси сув фильтрларини ишлаб чиқариш” лойиҳаси йўлга қўйилган.

— Ушбу лойиҳа Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 1 338 млн сўмга молиялаштирилган. Ҳозирги кунда лойиҳа тўлиқ ишга туширилган бўлиб, Хитой, Туркия ва Европа давлатларида ишлаб чиқарилган технологиялардан сифати билан рақобат қила оладиган технология, нархи арзонлиги билан ажралиб туради.

Бундан ташқари маҳсулотларни Қозоғистон ва Тожикистон Республикаларига экспорт қилиш бўйича 900 млн сўмга яқин экспорт шартномалари имзоланган. Корхона томонидан техник хизмат кўрсатиш ҳам ташкил қилинган бўлиб, Республикамизнинг йирик саноат корхоналарида ўрнатилган сув филтрлари ўрнатиш билан биргаликда уларга техник хизмат кўрсатиб келинмоқда, – дейди “Турон комплект” МЧЖ раҳбари Жамшид Собиров.

Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.0K viewsedited  12:35
Ochish/sharhlash
2022-10-05 15:13:51
Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Р. Асадов Австриянинг қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик «Аграна» компанияси вакилини қабул қилди.

Музокаралар чоғида хорижий компания вакили Бухоро вилоятининг инвестицион ҳамда қишлоқ хўжалиги салоҳияти билан яқиндан таништирилди. Шу билан бирга Ғиждувон туманидаги "Усмон Шер Шамшод" МЧЖ билан ҳамкорликда «Аграна» компанияси агрономларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва жаҳон стандартлари асосида чуқур қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.0K views12:13
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:47:20 #Ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Қарийб 2 йил мобайнида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилган янги мажмуа — “Заҳратун” супермаркетининг куни кеча Шофиркон туманида очилиш маросими бўлиб ўтди.

"Маркет Заҳратун 2" МЧЖ номи билан аталган ушбу янги маркет аҳоли орасида аллақачон тилга тушишга улгурди.

Очилиш маросимида туман ҳокими Жамшид Шаропов сўзга чиқиб, аҳолини янги мажмуанинг фойдаланишга топширилиши билан қутлади. Республикадан ташриф буюрган сўз усталари, санъаткорларнинг чиқишлари барчанинг кайфиятини кўтариб, очилиш маросимига байрамона тус бағишлади.

Мазкур савдо мажмуаси 2 қаватдан иборат бўлиб, 1-қаватида барча турдаги озиқ-овқат ва хўжалик маҳсулотлари, ўқув қуроллари, болалар ўйинчоқлари савдоси йўлга қўйилган бўлиб, бинонинг 2-қаватида фастфуд маҳсулотлари тайёрланадиган ихчам умумий овқатланиш шохобчаси фаолият юритади.

Тадбиркор Ойбек Ҳалимовнинг ташаббуси билан ташкил этилган мажмуада 50 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.

— Мақсадимиз тумандошларимизга ҳалол, экологик тоза, сифатли ва арзон нархлардаги турли маҳсулотларни етказиб беришдан иборат, – дейди “Заҳратун” супермаркети иш бошқарувчиси Аъзам Раҳимов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.2K views10:47
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:47:18
2.1K views10:47
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:36:01 “Кексалар ҳафталиги” Бухорода ҳам зўр иштиёқ ва уюшқоқлик билан ўтмоқда
2.4K views09:36
Ochish/sharhlash