Get Mystery Box with random crypto!

#jarayon Когон туманида 3180 нафар суюлтирилган газ истеъм | BUXORO.UZ | Расмий канал

#jarayon

Когон туманида 3180 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси истиқомат қилади. Ўтган бир ой давомида 2150 дона маиший газ баллонлари ўз эгаларига етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг бугунги кунига қадар эса 415 тонна суюлтирилган газ тарқатилди.

Куни кеча соҳа ходимлари “Баҳовуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Пўлотчи” қишлоғида бўлиб, истеъмолчиларга белгиланган режа-графикка мувофиқ 94 дона маиший газ баллонларини тарқатишди.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида 318 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси яшайди.

Зулфия Табибова: “30-35 кунга бормай газ баллонларимизни етказиб беришади. Бугун бизга берилган қулайлик мушкулимизни осон қилди. Махсус карталарда тўлаймиз тўловларни, ҳеч қандай муаммо ёки тушунмовчиликлар бўлгани йўқ. Ходимлар фаолиятидан миннатдормиз. Агар қандайдир камчиликлар бўлса ўз вақтида бартараф этишади”.

Газ баллонларини тарқатиш давомида соҳа ходимлари ундан хавфсиз фойдаланиш, ўрнатилиш қоидаларига риоя этиш лозимлиги тўғрисида тушунтиришлар бермоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube