Get Mystery Box with random crypto!

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи | BUXORO.UZ | Расмий канал

Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Р. Асадов Австриянинг қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи йирик «Аграна» компанияси вакилини қабул қилди.

Музокаралар чоғида хорижий компания вакили Бухоро вилоятининг инвестицион ҳамда қишлоқ хўжалиги салоҳияти билан яқиндан таништирилди. Шу билан бирга Ғиждувон туманидаги "Усмон Шер Шамшод" МЧЖ билан ҳамкорликда «Аграна» компанияси агрономларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва жаҳон стандартлари асосида чуқур қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube