Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.81K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 715

2021-12-16 23:23:49 #дайжест

Ливиядаги тартибсизлик, Украина ва Россия муносабатлари, ЕИнинг Афғонистонга ёрдами: 16 декабр кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
939 views20:23
Ochish/sharhlash
2021-12-16 21:31:59 Зеленский Россия билан тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувни хоҳламаслигини ва келишмовчиликларни дипломатик йўл билан ҳал қилишга ишонишини айтди.

@burchakostida
13.1K views18:31
Ochish/sharhlash
2021-12-16 20:32:15 ​​Туркия президенти Эрдўғон Тесла ва SpaceX асосчиси Илон Маск билан видеоконференция мулоқоти ўтказди

Республика Ахборот Вазирлиги томонидан берилган баёнотга кўра, учрашув чоғида Туркиядаги давлат ва хусусий сектор муассасалари билан компания ўртасида турли соҳаларда, айниқса, сунъий йўлдош ва космик технологиялар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Электр автоном автомобиллар ва рақамли иқтисодиёт масалалари ҳам муҳокама қилинган учрашувда, узоқ муддатли инвестициялар ҳамда мавжуд ҳамкорликни яхшилашга қаратилган қадамлар кўриб чиқилди.

Баёнотда Туркиянинг маҳаллий электр автомобили TOGG нинг литюм батареялари билан боғлиқ қўшма қадамлар ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, январь ойида SpaceX орқали Туркия томонидан учирилган TURKSAT 5-A сунъий йўлдошидан кейин TURKSAT 5-B сунъий йўлдошини фазога учириш жараёни ҳам муҳокама қилинди.

Илон Маск Туркияга охирги марта 2017 йилнинг ноябрь ойида келган ва Эрдўғон билан учрашган эди.

@burchakostida
14.1K viewsedited  17:32
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:47:46 Нидерландия тахти меросхўри ўзининг 18 ёшини нишонлаш учун зиёфат уюштирди. Қирол узр сўрашига тўғри келди, чунки мамлакатда чекловлар мавжуд

Нидерландия қироллик оиласи мамлакатда амалдаги чекловлар фонида тахт меросхўри малика Амалиянинг 18 ёшга тўлгани муносабати билан ўтказилган зиёфатдан расман афсусда. Бу ҳақида BBC News хабар бермоқда.

Зиёфат 11 декабрь куни бўлиб ўтди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Голландиядаги чекловларга кўра уй тадбирларига тўртдан ортиқ одамни таклиф қилиш тақиқлансада, зиёфатда 21 меҳмон иштирок этди. Бу оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда қироллик оиласининг танқидига сабаб бўлди.

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте қирол Виллем-Александр у билан суҳбатда "мулоҳаза юритиб, бу ёмон фикр эканлигини тан олганини" айтди.

Туғилган кун зиёфати қироллик саройида бўлиб ўтди. Қироллик оиласи вакилининг таъкидлашича, меҳмонларнинг кўп қисми саройга туташ очиқ боғда бўлган, бу ерда оралиқ масофани сақлаш мумкин эди. Иштирок этганларнинг барчаси тадбир олдидан эмланган ва қўшимча текширувдан ўтган.

2020 йил октябр ойида коронавирус туфайли Голландия қироллик оиласи билан боғлиқ яна бир жанжал юзага келган эди. Голландияда қаттиқ чекловлар эълон қилинган бир пайтда, қирол қиролича ва кенжа қизи билан Грецияда таътилда эди. Қироллик оиласи оммавий ахборот воситаларидаги жиддий танқидлардан сўнг чекловлар жорий қилинган куннинг эртасига мамлакатга қайтиб келди.

@burchakostida
14.6K viewsedited  16:47
Ochish/sharhlash
2021-12-16 19:12:01
#бурчакдагишахс

1964 йилда туғилган Рамон Феликс наркобаронларнинг одатдаги паст бўйидан фарқли ўлароқ, баҳайбат бўйли эди. Унинг гавдаси шунчалик катта эдики, атрофдагилар уни "Халк"га қиёслашарди.

Феликс ортида 300 жасадни қолдириб қочишга муваффақ бўлган наркобарон эди. У ФҚБнинг энг кўп қидирилаётганлар рўйхатида бўлиб, ҳали ҳам топилмаган. Феликс умри давомида бирор марта ҳам қўлга олинмаган, расмийлар уни Мексикадаги отишмада ўлганлиги тахминини илгари суришади.

Мексика расмийлари топилган жасаднинг шахсини аниқлай олмаётганликларини айтишган бўлса-да, унинг ўлчамда фақатгина 3 киши бор эди. Бири Гигант Андре (у аллақачон ўлган), иккинчиси Халк (Marvel супер қаҳрамони), учинчиси Рамон Феликс. Бу эса шуни англатадики, у жасад Рамон Феликсники эди.

@burchakostida
14.4K views16:12
Ochish/sharhlash
2021-12-16 18:39:01
Буюк Британияда инфляция босими ортиб бораётганлиги сабабли, Англия банки сиёсат ставкасини 0,10 дан 0,25 гача оширди ва коронавирус тарқалишидан кейин қарз олиш харажатларини оширган биринчи йирик марказий банк бўлди.

@burchakostida
14.4K views15:39
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:52:01 Жорий йилнинг 7 декабр куни "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахт йўл инфратузилмасини яхшилаш, коммуникация тармоқларини такомиллаштириш ва тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида, "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ бўлган улгуржи савдо майдони жойлашган манзилда йўл кенгайиши ва кўприк қурилиши ишлари режалаштирилган. "Шу муносабат билан "Қўйлиқ" деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилади", дейилади хабарда.

Бу қарор "Қўйлиқ" бозорида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг кенг миқёсдаги норозилигига сабаб бўлди. Натижада, «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва улгуржи савдо бозори бузилишига норозилик билдириб йўлни тўсиб қўйган тадбиркорларнинг 5 нафари маъмурий қамоққа олинди. 12-декабр куни мазкур иш Бектемир туман маъмурий судида кўрилиб, уларга 5−7 кун қамоқ жазоси тайинланган.

«Қўйлиқ бузилади(ми?) Сўзлар ва амаллар бошқа-бошқа ҳолатларни кўрсатганда» — мазкур ҳодиса тўғрисида батафсил ушбу видеода сўз юритамиз

@fayzboguz
13.2K views14:52
Ochish/sharhlash
2021-12-16 17:26:28
Марсда Голландия катталигидаги яширин сув заҳираси топилди

Европа ва Россия қўшма миссияси Марс сатҳидан бироз пастда "катта миқдорда сув" заҳирасини топди ва олимлар бундан бўлажак тадқиқотчилар осонликча фойдаланишлари мумкинлигини эълон қилишди.

@burchakostida
14.7K views14:26
Ochish/sharhlash
2021-12-16 16:56:01 НАТО Украинани қўллаб-қувватлашини Россияга таҳдид деб ҳисобламайди — Йенс Столтенберг.‌‌ @burchakostida
14.9K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2021-12-16 16:37:01 ​​#бурчакдагитарих

Покистонда Қора кун

16 декабрни Покистон тарихида бемалол қора кун деб ҳисоблаш мумкин. Олти йил аввал, шу куни Толибоннинг Пешовардаги мактабга ҳужуми оқибатида 150 киши, жумладан мактаб ўқувчилари ҳалок бўлган эди. 1971 йил айнан 16 декабрда мамлакат Ҳиндистонга қарши урушда мағлуб бўлди ва бу мустақил Бангладешнинг ташкил топишига олиб келди.

2014 йилнинг 16 декабр куни “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) гуруҳига алоқадор олти нафар қуролли шахс Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Пешовар шаҳридаги армия давлат мактабига террорчилик ҳужуми уюштирди. Бир чечен, уч араб ва икки афғон бўлган жангарилари мактабга кириб, мактаб ходимлари ва болаларга қарата ўт очди, оқибатда улар 149 кишини, шу жумладан 132 нафар мактаб ўқувчисини ўлдирди. Бу дунё тарихида тўртинчи энг ҳалокатли мактаб қирғини сифатида тарихга кирган. Покистон армиясининг махсус хизматлар гуруҳи (ССГ) махсус кучлари томонидан қутқарув операцияси амалга оширилди, натижада барча олти террорчи ўлдирилди ва 960 киши қутқарилди.

Покистон ҳужумларга жавобан ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилди, Шимолий-Ғарбий Покистонда урушни кучайтирди ва ҳарбий судларга конституцияга ўзгартириш киритиш орқали тинч аҳолини суд қилиш ҳуқуқини берди. 2015 йил 2 декабрда Покистон Пешовар қирғинида иштирок этган тўрт нафар жангарини осиб ўлдирди. Ҳужум ташкилотчиси Умар Хуросоний 2017 йил 18 октябрда Афғонистон шарқида учувчисиз ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган деб тахмин қилинган, бироқ 2018 йилнинг 7 мартида АҚШ Давлат департаменти томонидан тирик дея даъво қилиниб, ўлими учун мукофотлар рўйхатига қўшилган эди. 2021 йил 16 августда Умар Кобул эгаллаб олинганидан кейин афғон толиблари томонидан қатл этилди.

@burchakostida
15.1K views13:37
Ochish/sharhlash