Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.81K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 721

2021-12-13 22:06:40
Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин “Шимолий Корея, Жанубий Корея, АҚШ ва Хитойннинг Корея уруши тугаганини расман эълон қилишга принципиал келишиб олганини” маълум қилди.

Мун Шимолий Кореянинг декларация бўйича музокаралари учун АҚШнинг душманлик сиёсатидан воз кечиши шартига ишора қилди. Бироқ Вашингтондан ҳеч қандай муносабат билдирилмади.

@burchakostida
7.2K views19:06
Ochish/sharhlash
2021-12-13 21:28:01
Тайван Миллий мудофаа вазирлиги ўз ҳисоботида Хитой Халқ Озодлик Армияси (Хитой Қуролли Кучларининг расмий номи бўлиб, сони бўйича дунёдаги энг катта ҳисобланади) оролни имкон қадар тезроқ эгаллаб олишга ҳаракат қилиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Десант операцияси 2025 йилгача денгиз машқлари ниқоби остида режалаштирилган.

Вазирлик парламентга тақдим этган ҳисоботида Тайван ҳарбийларининг мудофаа бюджетини ошириш ва эҳтимолий тажовузни қайтариш учун янги қуроллар сотиб олишни қўллаб-қувватлашга чақирган.

"Хитой ҳаво кучлари, денгиз флоти ва армияси иштирокидаги қўшма ҳарбий машғулотлар шарқий ва жанубий йўналишларда ёлғон маневрлар ўтказиш учун баҳона бўлади. Кейин ҳарбий кемаларини стратегик блокада яратишда тўхтатувчи восита сифатида фойдаланади. Бунинг учун Тинч океанининг Ғарбий қисмига уларни юборади ва шу билан хорижий кучларнинг ёрдамга келишига йўл қўймайди”, — дейилади вазирлик ҳисоботида.

@burchakostida
9.7K views18:28
Ochish/sharhlash
2021-12-13 21:14:01
Буюк Британияда G7 ташқи ишлар вазирларининг саммити бўлиб ўтади

Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия, АҚШ ва Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 10-12 декабрь кунлари Ливерпулда учрашади. Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АSEAN) гуруҳи вакиллари саммитда илк бор иштирок этади, дея хабар беради The Guardian. Муҳокама қилиниши кутилаётган мавзулар қаторига COVID-19дан кейинги иқтисодий барқарорлик, глобал саломатлик ва инсон ҳуқуқлари киради.

@burchakostida
10.2K views18:14
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:53:13
#бурчакдашахс

"Худонинг нури"

Шоко Асаҳара диний арбоб ва террорчи ташкилот етакчиси бўлиб, ўзини Масиҳ деб таништирган ва "Худонинг нури” эканини таъкидлаган.

У Аум Шинрикё номли ташкилот тузган ва шу ташкилот таркибида диний маросимлар ўтказган. Шоко Асаҳара дунёнинг охири АҚШ ва Япония ўртасидаги урушдан келиб чиқишини даъво қилиб, Японияда терактлар уюштира бошлади.

1995 йилда Токио метросига кимёвий заҳарли модда бўлган зарин гази ҳужуми натижасида 12 киши ҳалок бўлиб, 6000 дан ортиқ одам жароҳатланган эди.

Шу билан бирга, ташкилот 1994 йилда содир бўлган ва ўша пайтда сабаби аниқ бўлмаган сирли кимёвий ҳужумлар учун ҳам жавобгардир. Ҳужумдан кейин "Худонинг нури" ҳисобланган Шоко Асаҳара қўлга олинди ва ўлимга ҳукм қилинди.

Бироқ, Аум Шинрикё террор ташкилотининг аъзоларини ҳибсга олиш давом этгани сабабли ўлим жазоси қолдирилди. Шоко Асаҳара қамоқхонада ўлимга ҳукм қилинган санани кутмоқда.

@burchakostida
11.6K viewsedited  17:53
Ochish/sharhlash
2021-12-13 20:32:24 Россия Ташқи Ишлар вазири ўринбосари Рябков, "Агар НАТО ва АҚШ Москванинг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги талабига жавоб бермаса, бу янги қарама-қаршилик тўлқинига олиб келиши мумкин, Россия эса бунга ҳарбий ва ҳарбий-техник жавоб беради", — дея таъкидлади.

@burchakostida
12.6K views17:32
Ochish/sharhlash
2021-12-13 19:05:11 Исроил Бош вазирининг БААга тарихий ташрифи

Исроил Бош вазири Нафтали Беннет тарихий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларига борди. Беннет Абу-Дабида БАА валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Зоид ал Наҳён билан учрашди.

Аввал бирор марта ҳам Исроил Бош вазири БААга ташриф буюрмаган.

Июн ойида Исроил Ташқи Ишлар вазири Яир Лапид БААга бориб, мамлакатининг Абу-Дабидаги элчихонаси ва Дубайдаги консуллигини очган эди. Икки давлат ўтган йили АҚШ воситачилигида муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олган эди.

Беннет ва ал Наҳён якшанба куни кечқурун валиаҳд шаҳзода саройида учрашишди.

Иккала томон ҳам Эроннинг дипломатик алоқалардаги фаолиятидан хавотир билдирган бўлса-да, БАА Теҳрон билан муносабатларини яхшилашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

2015 йилда Эрон халқаро санкцияларни бекор қилиш эвазига ядровий дастурини чеклашга рози бўлган эди.

Келишувнинг бошқа томонлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси (АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой, Россия) ва Германия эди.

Ташриф давомида қайси масалалар муҳокама қилингани ҳозирча номаълум.

@burchakostida
15.3K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2021-12-13 18:25:23
Афғонистон Марказий банки гуманитар ёрдам пакети доирасида нақд долларнинг учинчи партиясини (19,2 миллион доллар) олди.

Банкноталар Аfghanistan International Bank ига ўтказилади. Афғонистон регулятори ушбу соф нақд пулнинг банк тизимига киритилиши билан Афғонистоннинг хорижий валюталарга нисбатан курсини барқарорлаштириш мумкинлигига умид қилмоқда. Улар яқин орада доллар тақчиллиги билан боғлиқ муаммоларнинг ечими топилишини ваъда қилмоқдалар.

@burchakostida
15.7K views15:25
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:50:17 Британияда "omicron" билан касалланган беморлардан камида бир киши вафот этди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Борис Жонсон маълум қилди. Ҳозиргача янги штамм билан касалланган беморларнинг ўлими қайд этилмаган эди.

@burchakostida
15.6K views14:50
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:51:06
#биласизми

Шотландияда эшигингизни тақиллатиб, ҳожатхонангиздан фойдаланишини сўраган одамни киритиш қонуний мажбурият ҳисобланади.

@burchakostida
16.5K views13:51
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:05:16
Илон Маск "Time" талқини бўйича йил одами бўлди

Американинг "Time" журнали муҳаррирларининг таъкидлашича, Маск "бармоғини бир марта чертиши билан" биржага таъсир қилиши, Марсни орзу қилиши ва ўзи яратган машинани ҳайдаши мумкин.

"Йил одами" унвонига 54 нафар номзод ҳужжат топширган. Рўйхатга Маскдан ташқари яна Владимир Путин, Алексей Навалний, Жо Байден, Бритни Спирс, Грета Тунберг ва бошқалар ҳам киритилган.

@burchakostida
17.2K viewsedited  13:05
Ochish/sharhlash