Get Mystery Box with random crypto!

​​#бурчакдагитарих Покистонда Қора кун 16 декабрни Покистон | 23.5° бурчак остида

​​#бурчакдагитарих

Покистонда Қора кун

16 декабрни Покистон тарихида бемалол қора кун деб ҳисоблаш мумкин. Олти йил аввал, шу куни Толибоннинг Пешовардаги мактабга ҳужуми оқибатида 150 киши, жумладан мактаб ўқувчилари ҳалок бўлган эди. 1971 йил айнан 16 декабрда мамлакат Ҳиндистонга қарши урушда мағлуб бўлди ва бу мустақил Бангладешнинг ташкил топишига олиб келди.

2014 йилнинг 16 декабр куни “Теҳрик-и-Толибон Покистон” (ТТП) гуруҳига алоқадор олти нафар қуролли шахс Покистон шимоли-ғарбида жойлашган Пешовар шаҳридаги армия давлат мактабига террорчилик ҳужуми уюштирди. Бир чечен, уч араб ва икки афғон бўлган жангарилари мактабга кириб, мактаб ходимлари ва болаларга қарата ўт очди, оқибатда улар 149 кишини, шу жумладан 132 нафар мактаб ўқувчисини ўлдирди. Бу дунё тарихида тўртинчи энг ҳалокатли мактаб қирғини сифатида тарихга кирган. Покистон армиясининг махсус хизматлар гуруҳи (ССГ) махсус кучлари томонидан қутқарув операцияси амалга оширилди, натижада барча олти террорчи ўлдирилди ва 960 киши қутқарилди.

Покистон ҳужумларга жавобан ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилди, Шимолий-Ғарбий Покистонда урушни кучайтирди ва ҳарбий судларга конституцияга ўзгартириш киритиш орқали тинч аҳолини суд қилиш ҳуқуқини берди. 2015 йил 2 декабрда Покистон Пешовар қирғинида иштирок этган тўрт нафар жангарини осиб ўлдирди. Ҳужум ташкилотчиси Умар Хуросоний 2017 йил 18 октябрда Афғонистон шарқида учувчисиз ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган деб тахмин қилинган, бироқ 2018 йилнинг 7 мартида АҚШ Давлат департаменти томонидан тирик дея даъво қилиниб, ўлими учун мукофотлар рўйхатига қўшилган эди. 2021 йил 16 августда Умар Кобул эгаллаб олинганидан кейин афғон толиблари томонидан қатл этилди.

@burchakostida