Get Mystery Box with random crypto!

Нидерландия тахти меросхўри ўзининг 18 ёшини нишонлаш учун зиё | 23.5° бурчак остида

Нидерландия тахти меросхўри ўзининг 18 ёшини нишонлаш учун зиёфат уюштирди. Қирол узр сўрашига тўғри келди, чунки мамлакатда чекловлар мавжуд

Нидерландия қироллик оиласи мамлакатда амалдаги чекловлар фонида тахт меросхўри малика Амалиянинг 18 ёшга тўлгани муносабати билан ўтказилган зиёфатдан расман афсусда. Бу ҳақида BBC News хабар бермоқда.

Зиёфат 11 декабрь куни бўлиб ўтди. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Голландиядаги чекловларга кўра уй тадбирларига тўртдан ортиқ одамни таклиф қилиш тақиқлансада, зиёфатда 21 меҳмон иштирок этди. Бу оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда қироллик оиласининг танқидига сабаб бўлди.

Нидерландия Бош вазири Марк Рютте қирол Виллем-Александр у билан суҳбатда "мулоҳаза юритиб, бу ёмон фикр эканлигини тан олганини" айтди.

Туғилган кун зиёфати қироллик саройида бўлиб ўтди. Қироллик оиласи вакилининг таъкидлашича, меҳмонларнинг кўп қисми саройга туташ очиқ боғда бўлган, бу ерда оралиқ масофани сақлаш мумкин эди. Иштирок этганларнинг барчаси тадбир олдидан эмланган ва қўшимча текширувдан ўтган.

2020 йил октябр ойида коронавирус туфайли Голландия қироллик оиласи билан боғлиқ яна бир жанжал юзага келган эди. Голландияда қаттиқ чекловлар эълон қилинган бир пайтда, қирол қиролича ва кенжа қизи билан Грецияда таътилда эди. Қироллик оиласи оммавий ахборот воситаларидаги жиддий танқидлардан сўнг чекловлар жорий қилинган куннинг эртасига мамлакатга қайтиб келди.

@burchakostida