Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.81K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 714

2021-12-17 16:49:38 Германияда ишлаб чиқарувчилар нархлари, энергия нархининг ошиши туфайли 1951 йилдан бери энг юқори ўсишни кўрсатди.

@burchakostida
15.2K viewsedited  13:49
Ochish/sharhlash
2021-12-17 16:17:01
Дания АҚШнинг Merck фармацевтика гиганти томонидан ишлаб чиқилган COVID препаратидан фойдаланишни маъқуллаган биринчи Европа Иттифоқи давлати бўлди.

Merck'нинг самарадорлиги дастлаб 50%га тенглиги айтилиб, кейинроқ бу кўрсаткич 30%га туширилди. Лекин, рекорд даражадаги ҳолатларни бошдан ўтказган Дания Соғлиқни Сақлаш идоралари препаратнинг фойдалари хавфларидан устунроқ деган қарорга келишди.

@burchakostida
14.7K views13:17
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:46:02
Москва Музокара Суди, Facebook ижтимоий тармоқ платформаси эгаси Meta'га Россияда тақиқланган контентни олиб ташламаганлиги сабабли янги жарималар эълон қилди

Россия матбуотига берган интервюсида Гуринчук, "Суд қарорлари билан Meta 3 маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани аниқланди. Компания жами 13 миллион рубл жаримага тортилди", — дея очиқлади.

@burchakostida
14.5K views12:46
Ochish/sharhlash
2021-12-17 15:08:59
#бурчакстат

Дунёдаги энг катта шаҳар қайси? Аҳоли зичлиги юқори бўлган шаҳарларнинг ҳудуди ҳам мос равишда каттами?

Йўқ, аҳоли зичлиги ва ҳудуд бўйича шаҳарлар рўйхати айнан бир хил деб айта олмаймиз. Гарчи дунё бўйича аҳолиси энг кўп шаҳар Токио-Ёкоҳама метрополитани 38 миллион аҳолига эга бўлсада, у ҳудуди бўйича дунёдаги энг йирик шаҳар эмас.

Ҳар йили Demographia ташкилоти дунёнинг кўплаб шаҳарлари бўйича демографик-статистик маълумотларни ўз ичига олган "Жаҳон шаҳарлари ҳудуди" ҳисоботини чиқаради. Турли шаҳарларнинг аҳолисини ўрганиш билан бир қаторда, у Ер юзидаги энг йирик шаҳарлар рўйхатини ҳам эълон қилади.

Токио-Ёкоҳама аҳоли сони бўйича биринчи ўринда бўлса, майдони бўйича учинчи ўринда (8230 квадрат километр) туради. Нью-Йорк ҳудуди 12090 квадрат километрдан ортиқ майдонни эгаллаган ҳудуди энг катта шаҳар унвонига эга.

Қайд этиш жоизки, дунёнинг энг катта шаҳарлари рўйхатидаги етакчиларнинг аксарияти АҚШга тегишли.

@burchakostida
14.0K viewsedited  12:08
Ochish/sharhlash
2021-12-17 14:37:14 Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО билан хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувлар лойиҳаларини эълон қилди. Шартлардан бири — Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслиги

НАТО билан келишув қуйидагиларни ўз ичига олади:

— Россия НАТОга Украинанинг иттифоққа янада кенгайиши ва қўшилишини истисно қилишга ваъда беришни таклиф қилади;

— Россия ва НАТО ўрта ҳамда қисқа масофали ракеталарни бир-бирининг ҳудудига зарба бериши мумкин бўлган ҳудудларга жойлаштирмаслик мажбуриятини олади;

— Россия НАТОга барча келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва куч ишлатишдан сақланиш бўйича келишувни мустаҳкамлашни таклиф қилади;

— Россия ва НАТО таҳдид сифатида баҳоланиши мумкин бўлган ҳолатларни яратмаслик мажбуриятини олишлари керак.

Қўшма Штатлар билан келишув лойиҳаси қуйидаги фикрларни ўз ичига олади:

— Россия ва Америка Қўшма Штатлари бошқа давлатлар ҳудудидан бир-бирига ҳужум тайёрлаш ёки амалга ошириш учун фойдаланмайди;

— Томонлар ўрта ва қисқа масофали ракеталарни хорижда ҳамда бошқа томон ҳудудидаги нишонларни уриб тушириши мумкин бўлган ҳудудларда жойлаштирмаслик мажбуриятини оладилар;

— Томонлар чет элда ядро қуролини жойлаштирмаслик мажбуриятини оладилар, улар аввал жойлаштирилганларини қайтаришлари, шунингдек, ўз ҳудудидан ташқарида ядро қуролини жойлаштириш инфратузилмасини йўқ қилишлари шарт;

— Томонлар ядро қуролидан фойдаланиш сценарийларини ишлаб чиқиш билан ҳарбий машғулотлар ўтказмаслик мажбуриятини оладилар;

— Томонлар ҳарбий ноядровий давлатларни ядро қуролидан фойдаланишга тайёрламаслик мажбуриятини оладилар.

@burchakostida
13.9K views11:37
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:57:03 Жаҳон Банки Нигерияга иқлим ўзгаришига қарши курашда ёрдам бериш учун Халқаро Тараққиёт Ассоциациясидан 700 миллион доллар кредит ажратишни маъқуллади.

@burchakostida
13.0K views10:57
Ochish/sharhlash
2021-12-17 13:17:24 Туркиядан сўнг Россия ҳам Маск лойиҳаларига қизиқиш билдирмоқда

Кремль Россия бозори америкалик бизнесмен Илон Маск учун қизиқарли бўлишига умид қилмоқда. Бу ҳолатда унинг Россия президенти Владимир Путин билан мулоқоти ҳам истисно этилмайди — давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.‌‌

@burchakostida
13.1K viewsedited  10:17
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:44:00
#биласизми

Гитлернинг биринчи муҳаббати яҳудий қизи бўлган

Унинг исми Стефани Исак эди. Гитлер ҳатто қизни ўғирламоқчи ҳам бўлган. Қизнинг аслзода оиладан бўлиши ва Гитлернинг бу даврага мансуб эмаслиги уларнинг бирлашишига тўсқинлик қилган. Балки, Гитлер билан қиз турмуш қуришганда, миллионлаб яҳудийлар нажот топган бўлар эди.

@burchakostida
13.9K views09:44
Ochish/sharhlash
2021-12-17 12:17:45 Беларуслик блогер Эдуард Пальчис 2020 йилги президентлик кампанияси вақтида жамоат тартибини қўпол равишда бузишга қаратилган ҳаракатларни уюштирганликда ва бошқа жиноятларда айбланиб, 13 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар беради БелТА.

@burchakostida
13.6K viewsedited  09:17
Ochish/sharhlash
2021-12-17 11:42:10
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ир вафотининг 10 йиллигига бағишланган тантанали маросимда халқ мамлакат раҳбарига янада садоқат ва бирдамликка чақирилди.

Фуқаролар Шимолий Корея пойтахти Пхенян марказидаги Мансу тепалигида 1994 йилда ҳаётдан кўз юмган мамлакат асосчилари Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг улкан ҳайкаллари олдига гул қўйишди.

@burchakostida
14.2K views08:42
Ochish/sharhlash