Get Mystery Box with random crypto!

​​Претория суди Жанубий Африканинг собиқ президенти Зумани қам | 23.5° бурчак остида

​​Претория суди Жанубий Африканинг собиқ президенти Зумани қамоқхонага қайтаришни буюрди

Претория Олий суди Жанубий Африка Республикаси жазони ижро этиш департаментининг судланган собиқ президенти Жейкоб Зумани соғлиғи сабабли шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда SABC хабар бермоқда.

"Зумани шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қарор ноқонунийдир", — дейилади суд баёнотида. Зумага жазони ўташни давом эттириш учун қамоқхонага қайтиш буюрилди. Сиёсатчининг адвокатлари апелляция шикояти берган.

Mаълум бўлишича, 5 сентябрь куни 79 ёшли Зума Жанубий Африкадаги ахлоқ тузатиш ишлари департаментига келиб тушган тиббий хулоса асосида соғлиғи туфайли муддатидан аввал жазодан озод этилган.

Жанубий Африканинг собиқ президенти жазо муддатини 8 июлда ўтай бошлади. Суд уни 2009 йилдан 2018 йилгача президентлик даврида содир бўлган коррупция фактлари бўйича кўрсатма беришдан бош тортгани, судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Зума суднинг барча айбловларини қатъиян рад этди.

@burchakostida