Get Mystery Box with random crypto!

Грузия НАТОга аъзо бўлишни сўрайди — Альянс рад этмайди, лекин | 23.5° бурчак остида

Грузия НАТОга аъзо бўлишни сўрайди — Альянс рад этмайди, лекин охиригача эшикни очмайди хам.

Ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда Грузия бош вазири билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида анъанавий баёнотлар берди.

У Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб, "қўшма машғулотлар"ни тўҳтатмасликка ваъда бериб, ислоҳотларни давом эттиришга чақирди. Столтенбергнинг таъкидлашича, Грузия ҳукумати "мамлакатдаги қутбланишни камайтириш" учун мухолифат билан ҳамкорлик қилиши керак.

Бунга жавобан Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Грузияни НАТОга қабул қилишни тезлаштиришни сўради. "Биз интеграция жараёнларини фаоллаштириш ва аниқ сиёсий қарорлар қабул қилиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз", — деди Гарибашвили.

@burchakostida