Get Mystery Box with random crypto!

​​АҚШда қора танли Флойдни ўлдирганликда айбланиб 22,5 йилга қ | 23.5° бурчак остида

​​АҚШда қора танли Флойдни ўлдирганликда айбланиб 22,5 йилга қамалган Шовин ўз жиноятига иқрор бўлди

АҚШда қора танли Жорж Флойдни ўлдирганликда айбланиб, 22,5 йилга қамалган собиқ полициячи Дерек Шовин Флойднинг ўлими бўйича федерал айбловларни қабул қилди.

Миннеаполиснинг собиқ полициячиси Дерек Шовин Жорж Флойднинг фуқаролик ҳуқуқларини бузганлик ва суд жараёнига тўсқинлик қилганлик билан боғлиқ федерал айбловларни тан олганини эълон қилди.

Оқ танли Америка полициячиси, тўқ сариқ рангли маҳкум костюмида чиқарилган федерал судда, судянинг саволига аввалгисидан фарқли равишда "мен айбдорман" деб жавоб берди.

Федерал айбловлар орасида Шовин сайлов ҳуқуқидан маҳрум бўлганлиги ва Флойд қўллари орқасига боғланган ҳолда ётган пайтда тиззасини бўйнига босиб, тиббий ёрдам кўрсатмагани ҳақидаги даъволарни ўз ичига олди.

Шовиннинг айбига иқрор бўлиши унинг қамоқ муддатини узайтириши кутилаётган бўлса-да, судя Пол Магнюсон ҳукм чиқариш санасини белгиламаган.

Жорж Флойд воқеаси

Миннесота штатининг Миннеаполис шаҳрида полиция зобити Дерек Шовин 2020 йил 25 май куни 46 ёшли қора танли Жорж Флойдни фирибгарликда гумон қилиб ҳибсга олиб, тиззасини бўйнига 9 дақиқа 29 сония босиб, мамлакат кун тартибида янги мавзуни очиб берган эди.

Бир неча дақиқа "нафас ололмаяпман" деб ёлворган Флойд воқеа жойига келган тез тиббий ёрдам гуруҳлари томонидан шифохонага олиб кетилган, кейинроқ эса вафот этгани билдирилган.

Воқеа тасвирлари мамлакатда қора танлиларга нисбатан полиция зўравонлиги муҳокамасига сабаб бўлди ва кўплаб шаҳарларда бир неча ой давом этган норозилик намойишларига олиб келди. Шунингдек, бу қотиллик бутун Ғарб оламида оммалашган #BLM ҳаракатига замин яратди.

Флойднинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланган Шовин воқеадан 4 кун ўтиб ҳибсга олинган ва 2-, 3-даражали жиноят ҳамда 2-даражали одам ўлдиришда айбланиб, 22,5 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Шовин, шунингдек, 2017 йилда кишанланган 14 ёшли қора танли боланинг бўйнини тиззаси билан босганликда айбланган алоҳида иш бўйича ҳам судланмоқда.

@burchakostida