Get Mystery Box with random crypto!

​​ Россия Ташқи Ишлар вазирлиги 2022 йилда ташқи сиёсат маълу | 23.5° бурчак остида

​​ Россия Ташқи Ишлар вазирлиги 2022 йилда ташқи сиёсат маълумотларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳасини режалаштираётганини маълум қилди

Россия Ташқи Ишлар вазири Сергей Лавровнинг рақамли трансформация бўйича махсус вакили Сергей Кирюшин баёнотида, "2022 йилда ташқи сиёсат маълумотларини таҳлил қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш лойиҳасини режалаштирмоқдамиз. Лойиҳани тайёрлаш бўйича тадқиқотлар натижасида дастурни молиялаштиришни аниқлаймиз, аммо бу масала ҳали музокаралар босқичида. Кўплаб бўлимлар бу тизимга муҳтож”, — деди у.

Кирюшин сунъий интеллект қандай муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилишини айтмади.

Москва Давлат хорижий университети (МГИМО) ўқитувчилари ва талабалари сунъий интеллектни дастурлаш ва созлашда иштирок этадилар. Шу мақсадда университетда “Маълумотлар таҳлили ва халқаро жараёнлар динамикаси” деб номланган янги магистратура йўналиши йўлга қўйилиш арафасида.

МГИМО ва Россия Фанлар академиясининг Иванников тизими дастурлаш институти биргаликда халқаро муносабатлар соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун лаборатория ташкил этди. Лаборатория катта маълумотларни таҳлил қилиш учун илғор усуллар ва воситалардан фойдаланади.

@burchakostida