Get Mystery Box with random crypto!

​​#бурчакстат 'Америка орзуси' — кўплаб мигрантлар АҚШга кўч | 23.5° бурчак остида

​​#бурчакстат

"Америка орзуси" — кўплаб мигрантлар АҚШга кўчиб ўтяптими?

Ихтиёрий бўладими ёки мажбурийми, кўплаб омиллар аҳолининг миграциясига таъсир қилади. Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ) ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йил кўрсаткичлари бўйича бутун дунё бўйлаб халқаро мигрантлар сони 280,6 миллионга яқин. Бу кўрсаткич йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2000 йилда мигрантлар 173,2 миллионта бўлган бўлса, 2010 йилда 221 миллионга етди.

1970 йилдан буён Қўшма Штатлар халқаро муҳожирлар танлайдиган асосий мамлакат бўлиб келмоқда. 2020 йилда мамлакатда истиқомат қилувчи чет элда туғилганлар сони 51 миллион кишини ташкил этди. Германия эса бу борада сезиларли даражада ортда қолди, у муҳожирлар сони бўйича иккинчи ўринда туради. Учинчи ўринни 13,5 миллион муҳожир кўрсаткичи билан Саудия Арабистони эгалламоқда.

Халқаро муҳожирларнинг туғилган жойи бўйича етакчи мамлакат Ҳиндистон (18 миллион киши бошқа давлатга кўчиб ўтган). 11,2 миллион аҳоли билан Мексика иккинчи ўринни эгаллади, ундан кейин 10,8 миллион аҳолиси эса чет элда яшовчи Россия туради.

@burchakostida