Get Mystery Box with random crypto!

Бишкеклик талабалар собиқ президент Асқар Ақаев лекция ўқишига | @BUGUNUZ™ - Official channel

Бишкеклик талабалар собиқ президент Асқар Ақаев лекция ўқишига қарши чиқмоқда

Бишкекдаги Исҳоқ Раззақов номидаги Қирғиз техника университетининг айрим талабалари собиқ президент, академик Асқар Ақаев ўзларига лекция ўқишига қарши чиқмоқда. Улар 21 май куни университет ректорига талабаларнинг телеграм канали орқали бу борада мурожаат йўллашди.

Талабалардан бири Элхон Алибаев телергам каналига «Ақаев ўзи қачонлардир келажагини ўғирлаб олган ёш авлод олдида лекция ўқишини мен масҳаралаш сифатида қабул қиламан», деб ёзди.

Университет ректорати талабалар мурожаатига ҳозирча муносабат билдирмади.

Қирғизистонга 1991 йилда президент этиб сайланган академик Асқар Ақаев 2005 йил 24 мартидаги халқ қўзғолони ортидан мамлакатни тарк этган ва Москвадан бошпана топган эди. У хотини Майрам Ақаева билан бирга жорий йилнинг 20 май куни Қирғизистонга келган. Хабарларда у талабаларга лекция ўқиш учун келгани айтилган.

Бишкекка келишдан олдин, ўтган ҳафтада Ақаев Қозоғистон университетларида лекциялар ўқиган эди.