Get Mystery Box with random crypto!

ЧОРВА - ПАРРАНДА СИРЛАРИ

Telegram kanalining logotibi buchorva — ЧОРВА - ПАРРАНДА СИРЛАРИ Ч
Telegram kanalining logotibi buchorva — ЧОРВА - ПАРРАНДА СИРЛАРИ
Kanal manzili: @buchorva
Toifalar: Hayvonlar , Avtomobillar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.49K
Kanalning ta’rifi

🐂Чорвачилик

🐓 Паррандачилик
🌾 Фермерлик фаолият турлари
📚 Соҳалар бўйича янгилик ва маслаҳатлар.
🐣 Талаб ва таклифлар учун
👇
🔰Реклама учун:👉 @Ismoilov_Isroil
Чорва - бу баракадир

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-06-05 12:03:49
Томорқада бедана боқиш ва ундан даромад олиш усуллари


яхшиларга ҳам улашинг     
                               

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир
3.0K viewsedited  09:03
Ochish/sharhlash
2022-06-04 08:46:54
Дунёдаги энг қиммат мушук тури.

Мушуклар дунёдаги энг машҳур уй жониворлари бўлиб қолишмоқда – улар ақлли, юмшоқ ва боқиш жуда ҳам осон. Саванна дунёдаги энг қиммат мушук зоти саналади. У уй зотлилари билан Осиё леопард мушугининг гени чатиштирилишидан пайдо бўлган. Қарама-қарши доғлар ва катта ҳажми билан қоплонни ёдга солади. Саванна нархи ҳам экзотикдир — битта мушук учун 100 минг долларгача маблағ тўлаш керак.


яхшиларга ҳам улашинг     
                               

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир
2.7K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash
2022-06-02 15:40:54
Молларга консерт бераябди экан


яхшиларга ҳам улашинг     
                               

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир
2.8K viewsedited  12:40
Ochish/sharhlash
2022-06-01 05:58:36
Зойир Мирзаев топшириғи билан Украинадан олиб келинган 64 қорамол озуқасиз қолди

яхшиларга ҳам улашинг     
                               

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир
2.6K viewsedited  02:58
Ochish/sharhlash
2022-05-30 07:00:12 Давоми...

Ғоз жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Бунда 1 дан 5 кунлик ёшда: 10 г маккажўхори, 15 г барра кўкат ўт, 26 г қаймоғи олинган сут, 1 г гўшт ва суяк уни, 10 г пиширилган тухум, 1 г чиғаноқ берилади.
6 дан 10 кунликкача: 20 г маккажўхори, 35 г шоналаш фазасида ўрилган кўк беда, 15 г комбикорм, 2 г чигит кунжараси, 50 г қаймоғи олинган сут, 4 г гўшт ва суяк уни, 2 г чиғаноқ бериш лозим.
11 дан 20 кунликкача суткасига: 30 г маккажўхори, 50 г кўк беда, 35 г омихта ем, чигит кунжараси, 70 г қаймоғи олинган сут, 8 г гўшт ва суяк уни, 2 г чиғаноқ едириш керак,
21 дан 30 кунликка қадар: 40 г маккажўхори, 100 г кўк беда, 75 г омихта ем, 6 г чигит кунжараси, 90 г қаймоғи олинган сут, 10 г гўшт ва суяк уни, 3 г чиғаноқ едириш лозим.
31 дан 40 кунликкача: 75 г маккажўхори, 200 г барра беда, 100 г омихта ем, 15 г чигит кунжараси, 100 г қаймоғи олинган сут, 15 г гўшт ва суяк уни, 3 г чиғаноқ бериб ботрилиб,
90 кунлик бўлганида: 70 г маккажўхори, 600 г кўк беда, 80 г омихта ем, 40 г чигит кунжараси, 100 г қаймоғи олинган сут, 10 г гўшт ва суяк уни, 2 г чиғаноқ берила
бошлайди.

https://t.me/buchorva
2.9K viewsedited  04:00
Ochish/sharhlash
2022-05-29 17:30:17
Ғоз жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Ғозлар мамлакатимизнинг деярли ҳамма ҳудудларида асосан гўшт етиштириш мақсадида урчитилади.
Ғоз жўжалари 75 кунлик бўлгунча жадал боқилиб, ўртача тирик вазни 4–5 кг га етганда гўштга топширилади. Ғоз болалари ҳам худди ўрдак болалар боқиладиган шароитларда асраб боқилади. Ёш ғозлар асраладиган хонанинг поли майда секцияларга бўлинади ва ҳар бир секцияга 150–200 тадан ғоз болалари қўйилади. Ғоз болалари ҳам 20–30 кунлик бўлгунча махсус иситиладиган жўжахоналарда асралади. Сўнгра аста-секин ўтлоқларга чиқариб, кўк ўт билан озиқланишга ўргатилади. Ўстириш давомида паррандахонанинг иссиқлиги ғозлар 1 дан 5 кунликкача 28–18° ва 31 дан 75 кунликкача 16–14° бўлиши керак.
Ёш ғозларнинг тез ўсиб ривожланишини таъминлаш учун улар 30 кунлик бўлгунча кунига 6–7, 31 дан 45 кунликкача 4–5, 46 кунлигидан бошлаб кунига 3–4 марта озиқлантирилади. Озиқлантириш рациони ғозларнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда ҳар 10 кунга алоҳида тузилади.

Давоми бор...

Telegram • Instagram
2.4K viewsedited  14:30
Ochish/sharhlash
2022-05-28 07:25:05
​​Уй хайвонларида Касалликлар пайтида тана ҳароратининг ўзгариши қўйидагича бўлиши мумкин

1. Тана ҳароратининг нормадан кўтарилиши - гиепртермия - кўпгина касалликларда кузатилади ва иситма билан кечади.

2. Тана ҳароратининг нормадан пасайиши - гипотермия - бу ориқлаш, ички иссикликнинг ташқарига берилиши кучайганда, организмда модда алмашиниши ва оксидланиш даражаси пасайганда кузатилади.
Гипотермияни аниқлаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Чунки термометр ишламаса, термометрни тўғри ичакдаги тезак ичига киритганда ҳам ҳароратни паст кўрсатади. Шунинг учун ҳайвоннинг тана ҳароратини термометр паст кўрсатса ҳовлиқмасдан, термометрни алмаштириб, қайтадан тана ҳароратини ўлчаб, кейин хулоса чиқарилади.
Тана ҳароратининг меъёрга нисбатан 1С пасайишига субнормал-гипотермия дейилади. Бу туғишдан кейинги парез, миелит касалликларида; қари, ориқ, ҳайвонларда, кўп қон йўқотгандан кейин; мияда ўсма ўсса, сув тўпланса қон айланиш бузилса; организм сийдик билан заҳарланса ёки совқотса кузатилади.

Telegram • Instagram
2.3K viewsedited  04:25
Ochish/sharhlash
2022-05-27 10:25:14
​​Майда шохли молларнинг оқсил касаллиги

Туёқли ҳайвонларнинг тез тарқаладиган ва ўткир вирусли касаллиги ҳисобланади. Қўйларда инкубация даври 2-3 кун давом этади. туёқларда ёриқлар, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яралар кўзатилади.

Касал ҳайвонларда иситма, озиқланишни истамаслик бош, кавш қайтаришни тўхтатиши, оқсоқланиш, депрессия кўзатилади. Касаллик тахминан икки ҳафтача давом этади. Қўзиларда касаллик гастроэнтерит шаклида намоён бўлади ва кўпинча ҳайвонларнинг ўлимига олиб келади. Эчкиларда касалликнинг клиник белгилари қўйларникига ўхшайди. Кўпинча, уларнинг елинига шикастланади.

Вирус ташқи муҳитга сут, тупурик, сийдик, нафас олаётган ҳаво ва нажас орқали тарқалади.

яхшиларга ҳам улашинг     
                               

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир
2.2K viewsedited  07:25
Ochish/sharhlash
2022-05-26 07:40:43
Нима учун бузоқлар оғиз сутини тўйиб ичиши лозим?

Сут бериш даври оғиз сутининг ҳосил бўлишидан бошланади. Сигирлар туқкандан сўнг, биринчи навбатда оғиз сути пайдо бўлади ва 8-9 кун давомида аста-секин сутга айланади. Оғиз сути ўзининг кимёвий таркиби, қуюқлиги ва қисман шўрроқ бўлишлиги билан соф сутдан фарқланади. Унинг оддий сутдан яна бир фарқланиш хусусияти шундаки, уни қайнатиш пайтида сут палласига айланади. У ўта тўйимли ва енгил ҳазм бўлиши хамда биологик хусусиятларга эга. Ўрта Осиё халқлари “сут палласини” ҳуш кўриб истеъмол қилишади.

Шундай қилиб, оғиз сути буғоз сигирларнинг туғиши олдидан елинда оддий сутдан хосил бўлиб, янги ёш бузоклар учун дармондор ва танада иммунитет ҳосил қилувчи озиқа бўлиб ҳисобланади. Унинг ўрнини бошқа бирон бир озиқа босаолмайди. Шунинг учун янги туғилган бузоқлар 10 кунлик бўлганларига қадар, оғиз сутини тез-тез тўйиб ичиши дуркин ўсиб, соғлом ривожланишини таъминлайди.

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир
2.3K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash