Get Mystery Box with random crypto!

Ғоз жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар Ғозлар мамлакатим | ЧОРВА - ПАРРАНДА СИРЛАРИ

Ғоз жўжаларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Ғозлар мамлакатимизнинг деярли ҳамма ҳудудларида асосан гўшт етиштириш мақсадида урчитилади.
Ғоз жўжалари 75 кунлик бўлгунча жадал боқилиб, ўртача тирик вазни 4–5 кг га етганда гўштга топширилади. Ғоз болалари ҳам худди ўрдак болалар боқиладиган шароитларда асраб боқилади. Ёш ғозлар асраладиган хонанинг поли майда секцияларга бўлинади ва ҳар бир секцияга 150–200 тадан ғоз болалари қўйилади. Ғоз болалари ҳам 20–30 кунлик бўлгунча махсус иситиладиган жўжахоналарда асралади. Сўнгра аста-секин ўтлоқларга чиқариб, кўк ўт билан озиқланишга ўргатилади. Ўстириш давомида паррандахонанинг иссиқлиги ғозлар 1 дан 5 кунликкача 28–18° ва 31 дан 75 кунликкача 16–14° бўлиши керак.
Ёш ғозларнинг тез ўсиб ривожланишини таъминлаш учун улар 30 кунлик бўлгунча кунига 6–7, 31 дан 45 кунликкача 4–5, 46 кунлигидан бошлаб кунига 3–4 марта озиқлантирилади. Озиқлантириш рациони ғозларнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда ҳар 10 кунга алоҳида тузилади.

Давоми бор...

Telegram • Instagram