Get Mystery Box with random crypto!

​​Уй хайвонларида Касалликлар пайтида тана ҳароратининг ўзгари | ЧОРВА - ПАРРАНДА СИРЛАРИ

​​Уй хайвонларида Касалликлар пайтида тана ҳароратининг ўзгариши қўйидагича бўлиши мумкин

1. Тана ҳароратининг нормадан кўтарилиши - гиепртермия - кўпгина касалликларда кузатилади ва иситма билан кечади.

2. Тана ҳароратининг нормадан пасайиши - гипотермия - бу ориқлаш, ички иссикликнинг ташқарига берилиши кучайганда, организмда модда алмашиниши ва оксидланиш даражаси пасайганда кузатилади.
Гипотермияни аниқлаганда жуда эҳтиёт бўлиш керак. Чунки термометр ишламаса, термометрни тўғри ичакдаги тезак ичига киритганда ҳам ҳароратни паст кўрсатади. Шунинг учун ҳайвоннинг тана ҳароратини термометр паст кўрсатса ҳовлиқмасдан, термометрни алмаштириб, қайтадан тана ҳароратини ўлчаб, кейин хулоса чиқарилади.
Тана ҳароратининг меъёрга нисбатан 1С пасайишига субнормал-гипотермия дейилади. Бу туғишдан кейинги парез, миелит касалликларида; қари, ориқ, ҳайвонларда, кўп қон йўқотгандан кейин; мияда ўсма ўсса, сув тўпланса қон айланиш бузилса; организм сийдик билан заҳарланса ёки совқотса кузатилади.

Telegram • Instagram