Get Mystery Box with random crypto!

​​Майда шохли молларнинг оқсил касаллиги Туёқли ҳайвонларнин | ЧОРВА - ПАРРАНДА СИРЛАРИ

​​Майда шохли молларнинг оқсил касаллиги

Туёқли ҳайвонларнинг тез тарқаладиган ва ўткир вирусли касаллиги ҳисобланади. Қўйларда инкубация даври 2-3 кун давом этади. туёқларда ёриқлар, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватида яралар кўзатилади.

Касал ҳайвонларда иситма, озиқланишни истамаслик бош, кавш қайтаришни тўхтатиши, оқсоқланиш, депрессия кўзатилади. Касаллик тахминан икки ҳафтача давом этади. Қўзиларда касаллик гастроэнтерит шаклида намоён бўлади ва кўпинча ҳайвонларнинг ўлимига олиб келади. Эчкиларда касалликнинг клиник белгилари қўйларникига ўхшайди. Кўпинча, уларнинг елинига шикастланади.

Вирус ташқи муҳитга сут, тупурик, сийдик, нафас олаётган ҳаво ва нажас орқали тарқалади.

яхшиларга ҳам улашинг     
                               

Канал:
https://t.me/buchorva

Чорва - бу баракадир