Get Mystery Box with random crypto!

Bob's blog

Telegram kanalining logotibi blogofbob — Bob's blog B
Telegram kanalining logotibi blogofbob — Bob's blog
Kanal manzili: @blogofbob
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 19

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-06-20 09:01:49
"Сиз ажойиб меҳмондўстсиз" — ОФК Ўзбекистонга миннадорчилик билдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) твиттерида Ўзбекистонга миннадорчилик билдирди.

Уруш қурбонларсиз бўлмайди дегандай. Мусобақада кимлардир тошбўрон сабаб боши ёрилган бўлса, бошқаси ҳушидан кетди. Финалда эса баклашка отиш бўлди. Ҳа дўстлар биз ҳақиқатда ажойиб меҳмондўстмиз.

Майли нима бўлганда ҳам иккинчи ўринни олдик. Энди Париж-2024 да кўрамиз буёғини.

Ҳа айтганча, 3 ўринни Япония қўлга киритди.

@boburtolanov
107 views06:01
Ochish/sharhlash
2022-02-27 00:22:27
Россияга медиа соҳасида ҳам аянчли санкциялар берилмоқда

Масалан, Meta Россияни пропаганда қилувчи ОАВларини блокка соляпти ёки огоҳлантирув беряпти.

"Инстаграм"да Россиянинг "РиаНовости" ахборот агентлиги саҳифасига огоҳлантирув жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Украина маданият вазири Александр Ткашенко "Ютуб"га сервисдаги Россия телеканалларини блокировка қилишни сўраб хат ёзди.

"Анонймоус" хакерлар жамоаси Россия Мудофаа вазирлигининг сайтини бузиб кириб, Путинга жиддий огоҳлантирув йўллашди.

Уруш жуда кўп йўқотишлар олиб келмоқда. Нафақат реал ҳаётда балки Кибермаконда ҳам фожиали жанглар кетмоқда. Бутун ғарб, дунёнинг ярми Россияга қарши чиқмоқда.

@boburtolanov
118 viewsedited  21:22
Ochish/sharhlash
2022-02-24 13:52:28 Россия ва Украина можаросини қизиқиш ва хавотир билан кузатиб боряпман

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг катта қисми Россияни айбламоқда.

Кремиль медиаси ҳам бунга бўш келмай барча имкониятлардан фойдаланяпти.

Айрим ОАВлар ахборотни текшириб, текширмай беришда давом этмоқда. Уларнинг мақсади аниқ ва ҳолис хабар етказиш эмас, менимча. Улар учун бундан вазиятлар обуначи тўплаш учун айни мудао.

Медиа кучли қурол. Асл урушдан ҳам медиа уруши хафли. Масалан, бир оддий инсонни бу террорист деб, тарқатилса, у омма онгида ўз-ўзидан террористга айланади.

Факт-чекингни ўрганишимиз керак. Ҳар бир ахборотга шубха билан қарашни ўрганишимиз керак. Бошқа сайтларда чиққан ахборотлар билан солиштиришни билишимиз керак.

Медиа қанчали оммани бошқара олишга қанчалик кучли эканини англаган ҳолда ахборот хуружига қарши тура олишимиз керак.

@boburtolanov
95 viewsedited  10:52
Ochish/sharhlash
2022-02-18 16:15:17 UzAuto Motors. "Таможний" - божхона божи тўлаш қандай сиёсат?

Халқаро иқтисод фанидан маълумки, кўп мамлакатлар жаҳон бозорида ўз ўрнини топишга, мамлакат ички бозорини ва ташқи савдо айланмасини ривожлантиришга уринишади.

Бунда, улар асосан ташқи савдони тартибга солиш сиёсатнинг асосий йўналиши бўлган эркин савдога урғу беришади.

Эркин савдо нима, қандай йўналиш?

Импорт ёки экспорт қилинаётган маҳсулотларга давлат аралашувини қисқартириб, мамлакатдаги талаб ва таклифга асосан ташқи савдони юргизиш.

Шунингдек, ташқи савдо сиёсатини яна бир йўналиши мажуд, бу ҳам бўлса протекционизм.

Протекционизм нима?

Бу йўналишда, мамлакат ўзининг миллий ишлаб чиқарувчисини ҳимоя қилиш ҳамда импорт қилинаётган товар мамлакатдаги нархга нисбатан паст бўлса, мамлакатдаги рақобатни тартибга солиш мақсадида импорт қилинаётган товарга қўйиладиган божхона божи.

Ўз-ўзидан протекционизм божини ундириш бўйича ҳам 4 турга бўлинади.

1) Селектив протекционизм - маълум бир мамлакат ёки товарга нисбатан қўйиладиган бож.

2) Тармоқ протекционизм - маълум бир тармоқларга нисбатан. М/у. Қишлоқ хўжалиги.

3) Жамоавий протекционизм - маълум бир мамлакатлар бирлашган тузилмалар ёки интеграцион тузилмалар бунга аъзо бўлмаган мамлакатларга нисбатан қўллашади.

4) Яширин протекционизм - бирон бир товар мамлакатга олиб кирилаётганда божхонада расмиятчиликни кўпайиши. М/у ортиқча қоғозбозлик, бюрокиратия.

Демак, бизда автомобиль саводосида протекционизм йўналиши қўлланилар экан. Сабабини тепада тушунтирдим. Яъни, ўз миллий ишлаб чиқарувчисини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланиладиган йўналиш.

Бу йўналиш давлатга фойда келтириши мумкин. Аммо, қорахалқга қимматга тушади.

Божхона божларини ундириш бўйича ҳам алоҳида йўналишлар бор. У ҳам қизиқарли мавзу. Унга кейинроқ тўхталаман.

@boburtolanov
92 views13:15
Ochish/sharhlash
2022-02-08 22:11:58 Ўқитувчиларни тик турғизиб қўйганлар устозга бўлган ҳурматни Навоий ва Амир Темурдан ўргансин

Буюк давлат арбоблари бўлган шахслар устозларга таъзим ила муносабатда бўлганда, бу «ташаббускорлар» ким бўлиб қолибди?

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар ота-оналар олдида тик турғизиб, кечирим сўрашга мажбурлангани ҳолати жамоатчилик танқидига учради.Қуйидаги икки оғиз гапимни ўша «ташаббускорлар» бир ўқиб қўйишини хоҳлаган бўлардим.

Ўз даврида Хуросон давлатининг бош вазири бўлган Алишер Навоий ўз ҳамроҳлари билан отда кетаётиб, йўлда ўйнаб ўтирган бир ёш болага кўзи тушди. Шу пайт тўхтаб, отдан тушди ва боланинг олдига бориб унга салом берди.

Уни кузатиб турганлар давлатнинг бош вазири бўлган одам бир ёш болага отдан тушиб салом бергани сабабига жуда қизиқишади.

Шунда улардан бири: эй ҳазратим, сиз шундай мамлакатнинг бош вазири бўлсангиз, нега бир ёш болага отдан тушиб, салом бердингиз?

— Бу бола менинг устозимнинг фарзанди бўлади, д
ея жавоб берганди Навоий.

Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг энг суюкли набираси бўлган. Буни тарих фанидан яхши биласиз.

Бир куни у бобосининг қучоғида ўтирар эди. Шу пайт эшикдан бир катта ёшли киши кириб келди.Амир Темур қўйнида ўтирган набирасига ҳам эътибор бермай, ўрнидан турдида, ҳалиги одамга салом берди.

«Дастлаб, бобом нега бундай қилганини тушунмадим. Уларнинг суҳбатини эшитгач, у одам бобомнинг устози эканини англадим», - дея эслади ёшлик даврини Мирзо Улуғбек устозга ҳурмат қандай бўлишини айтаркан.
122 viewsedited  19:11
Ochish/sharhlash
2022-02-06 23:51:03 Биз одамлар Аллоҳнинг буюклигини англай олмаймиз. У бизга фойдаланишимиз учун ақл ва ҳис қилишимиз учун юрак каби мўъжизаларни ҳадя этади. У бизни гапиришимиз ва ҳис-туйғуларимизни ифода этишимиз учун лабларимизни беради, атрофимиздаги гўзалликдан баҳраманд бўлишимиз учун кўзларимизни, хушбўй ҳидлардан баҳраманд бўлишимиз учун бурунни беради. Аллоҳ сари борадиган йўллардан юришимиз учун оёқларимизни ва яхши амалларни бажаришимиз учун қўлларимизни беради. Ушбу органлардан бирортасини йўқотмагунимизча, биз учун қанчалик муҳимлигини англай олмаймиз. Бир қулоғим кар бўлганидан сўнг буни ўз тажрибамдан англадим.

Менга малакали ва тажрибали шифокорларни юборгани учун Аллоҳга шукур қиламан. Бу дунёда барча инсонга ўз йўлини танлаш имконияти берилади. Кимдир яхшилик йўлини, кимдир ёмонлик йўлини тутади. Бир киши менга ўқ узди. Бир сония ичида бу ўқ миямга зарар етказди, юз асабимни шикастлади ва кар қилиб қўйди. Шундан сўнг, уч миллион киши менинг соғайишим учун ибодат қилишди ва шифокорлар мени ҳаётга қайтаришди. Мен ҳар доим яхшилик йўлидан юришга ҳаракат қилганман. Одамларга ёрдам бериш истаги доимо юрагимда яшайди. Мен буни мукофот ёки пул учун қилмайман.

Малала

@boburtolanov
136 viewsedited  20:51
Ochish/sharhlash
2022-02-06 23:50:10 Худо ҳақида

Сиз қачондир мен ёлғизман деб ўйлаганмисиз? Йўқ албатта эҳтимол сизнинг дунёда қариндошларингиз, яқинларингиз, дўстларингиз, танишларингиз, ҳамкасбларингиз ва ҳоказолар бор. Сиз севган одамингиз билан яшашингиз, фарзанд кўришингиз мумкин, аммо глобал маънода сиз ҳали ҳам ёлғизсиз.

Ёлғизлик бу мияда, агар сизнинг бош чаноғингизда иккита мия бўлганида балки сизни тўлиқ ёлғиз эмас деб аташ мумкин бўларди.

Сиз ҳаётингизнинг кўп қисмини ўзингизнинг фикрларингиз, ҳис-туйғуларингиз, қўрқувларингиз билан ёлғиз ўтказасиз ... Ётишдан олдин ўзингиз билан ёлғиз қоласиз ва эрталаб ёлғиз уйғонасиз. Ёлғиз орзулар қиласиз, ёлғиз мақсадлар қўясиз. Сиз ишга кетаётганда, китоб ўқиб ўтирганда, ҳаттоки бозорда ҳам ёлғизсиз. Сиз бошқа одам билан сухбатлашасиз лекин унинг гапларини ҳам сиз ёлғиз қабул қиласиз. Сиз ушбу постни ҳам ёлғиз ўқияпсиз.

Қисқа муддатли ва камдан-кам учрайдиган бошқалар билан бирлашиш лаҳзалари ҳам бор, лекин шунда ҳам сиз тез-тез «ёлғиз» ҳолатига тушиб қоласиз, даврада сизга қизиқ бўлмаган сухбат туфайли, ёки шунчаки ўша сухбатдаги мавзу сабабли. Кимдир янги очилган сайёра ҳақида гапирса сиз яна ёлғиз у ҳақида ўйлайсиз. Ўзингизни яна ўтмиш ва келажак ҳақидаги фикрларингиз оқимига кўмиб ташлайсиз.

Атрофдагилар билан алоқа - бу сизни фақат «ёлғиз» ҳолатидан чалғитадиган ёқимли қисқа муддатли иллюзия ҳолос. Ўзингиздан қочишни тўхтатсангиз, бу дунёда инсон сифатида ёлғиз эканингизни тан олиб, сиз билан фақат Худо борлигини ҳис қилсангиз хотиржамлик топиш имконига эга бўласиз. Унгача эса...

@boburtolanov
123 viewsedited  20:50
Ochish/sharhlash