Get Mystery Box with random crypto!

Биз одамлар Аллоҳнинг буюклигини англай олмаймиз. У бизга фойд | Bob's blog

Биз одамлар Аллоҳнинг буюклигини англай олмаймиз. У бизга фойдаланишимиз учун ақл ва ҳис қилишимиз учун юрак каби мўъжизаларни ҳадя этади. У бизни гапиришимиз ва ҳис-туйғуларимизни ифода этишимиз учун лабларимизни беради, атрофимиздаги гўзалликдан баҳраманд бўлишимиз учун кўзларимизни, хушбўй ҳидлардан баҳраманд бўлишимиз учун бурунни беради. Аллоҳ сари борадиган йўллардан юришимиз учун оёқларимизни ва яхши амалларни бажаришимиз учун қўлларимизни беради. Ушбу органлардан бирортасини йўқотмагунимизча, биз учун қанчалик муҳимлигини англай олмаймиз. Бир қулоғим кар бўлганидан сўнг буни ўз тажрибамдан англадим.

Менга малакали ва тажрибали шифокорларни юборгани учун Аллоҳга шукур қиламан. Бу дунёда барча инсонга ўз йўлини танлаш имконияти берилади. Кимдир яхшилик йўлини, кимдир ёмонлик йўлини тутади. Бир киши менга ўқ узди. Бир сония ичида бу ўқ миямга зарар етказди, юз асабимни шикастлади ва кар қилиб қўйди. Шундан сўнг, уч миллион киши менинг соғайишим учун ибодат қилишди ва шифокорлар мени ҳаётга қайтаришди. Мен ҳар доим яхшилик йўлидан юришга ҳаракат қилганман. Одамларга ёрдам бериш истаги доимо юрагимда яшайди. Мен буни мукофот ёки пул учун қилмайман.

Малала

@boburtolanov