Get Mystery Box with random crypto!

Ўқитувчиларни тик турғизиб қўйганлар устозга бўлган ҳурматни Н | Bob's blog

Ўқитувчиларни тик турғизиб қўйганлар устозга бўлган ҳурматни Навоий ва Амир Темурдан ўргансин

Буюк давлат арбоблари бўлган шахслар устозларга таъзим ила муносабатда бўлганда, бу «ташаббускорлар» ким бўлиб қолибди?

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчилар ота-оналар олдида тик турғизиб, кечирим сўрашга мажбурлангани ҳолати жамоатчилик танқидига учради.Қуйидаги икки оғиз гапимни ўша «ташаббускорлар» бир ўқиб қўйишини хоҳлаган бўлардим.

Ўз даврида Хуросон давлатининг бош вазири бўлган Алишер Навоий ўз ҳамроҳлари билан отда кетаётиб, йўлда ўйнаб ўтирган бир ёш болага кўзи тушди. Шу пайт тўхтаб, отдан тушди ва боланинг олдига бориб унга салом берди.

Уни кузатиб турганлар давлатнинг бош вазири бўлган одам бир ёш болага отдан тушиб салом бергани сабабига жуда қизиқишади.

Шунда улардан бири: эй ҳазратим, сиз шундай мамлакатнинг бош вазири бўлсангиз, нега бир ёш болага отдан тушиб, салом бердингиз?

— Бу бола менинг устозимнинг фарзанди бўлади, д
ея жавоб берганди Навоий.

Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг энг суюкли набираси бўлган. Буни тарих фанидан яхши биласиз.

Бир куни у бобосининг қучоғида ўтирар эди. Шу пайт эшикдан бир катта ёшли киши кириб келди.Амир Темур қўйнида ўтирган набирасига ҳам эътибор бермай, ўрнидан турдида, ҳалиги одамга салом берди.

«Дастлаб, бобом нега бундай қилганини тушунмадим. Уларнинг суҳбатини эшитгач, у одам бобомнинг устози эканини англадим», - дея эслади ёшлик даврини Мирзо Улуғбек устозга ҳурмат қандай бўлишини айтаркан.