Get Mystery Box with random crypto!

Россия ва Украина можаросини қизиқиш ва хавотир билан кузатиб | Bob's blog

Россия ва Украина можаросини қизиқиш ва хавотир билан кузатиб боряпман

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг катта қисми Россияни айбламоқда.

Кремиль медиаси ҳам бунга бўш келмай барча имкониятлардан фойдаланяпти.

Айрим ОАВлар ахборотни текшириб, текширмай беришда давом этмоқда. Уларнинг мақсади аниқ ва ҳолис хабар етказиш эмас, менимча. Улар учун бундан вазиятлар обуначи тўплаш учун айни мудао.

Медиа кучли қурол. Асл урушдан ҳам медиа уруши хафли. Масалан, бир оддий инсонни бу террорист деб, тарқатилса, у омма онгида ўз-ўзидан террористга айланади.

Факт-чекингни ўрганишимиз керак. Ҳар бир ахборотга шубха билан қарашни ўрганишимиз керак. Бошқа сайтларда чиққан ахборотлар билан солиштиришни билишимиз керак.

Медиа қанчали оммани бошқара олишга қанчалик кучли эканини англаган ҳолда ахборот хуружига қарши тура олишимиз керак.

@boburtolanov