Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 39

2021-12-08 10:19:32
​Мурожаат таҳрирсиз берилмоқда Ассалому алайкум яхшимисиз менга озгина ёрдам керак туғишган акамни машина уриб юборди Жиззах вилояти Ғаллаорол тумандаги больницада ётибди бу ерда даволайдиган мутахассислар йўқ шунга Самарқанддаги больницага ОЛИБ бориб даволанишини…
31.1K views07:19
Ochish/sharhlash
2021-12-08 00:39:34 Сизга раҳмим келяпти...

Битта ўзбек фоҳишаси, бир болани авраб, шарий никохланиб олибди. 3 йил яшиб, энди хомиладор бўлиб қиз. 3 йил кайф қилиб яшаган. Бир ойлик хомиласини эри олдир, энди яшамаймиз дебди. Қиз йўқ!!! Олдирмайман деб, менга нима маслаҳат берасиз дейди. Фоҳишалар мени маслаҳатимни эшитармикан?

Аёлни оғзидан чиқаётган гапларни ўқиб, эрига раҳмим келди. Бу аёл билан, уч йил у ёғда турсин, бир кун яшаб бўлмайди.

P.S.: Кимда қандай маслаҳат бўлса, ихоҳларда қолдиришингиз мумкин. Ўқиб ўзига бир хулоса чиқарар...

@blogeruzofficial каналига уланинг!
5.6K viewsedited  21:39
Ochish/sharhlash
2021-12-07 16:53:35 Журналист Саидносир Усмонов фейсбукда ёзяпти:

“…Хизмат сафаридан қайтдим. Минг бир алам ва шум хабар исканжасидаман. Бундан бир йил аввал опамнинг 11 ёшли ўғли ЙТҲ курбони бўлган эди. Энди синглимни 14 ёшли ўғли ЙТҲ ҳодисасига учраб касалхонада кома ҳолатида ётибди. 03.12.2021 да тахминан соат 18.30 ларда Малика савдо мажмуаси ёнида Нексия русумли автомобил пиёдалар яшил чироғида ўтиб кетаётган болани уриб юборган.

Айтилишича, шу йўлда бўлган тез тиббий ёрдам машинаси болани 7 шаҳар клиник шифохонасига олиб борган. Аҳволи оғирлашгач бола РШТЁМ га ўтказилган. Эрталабгача синглим билан куёвимни бормаган жойи қолмаган. ИИБ ходимлари касалхонада бола аварияси билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлмаганини маълум қилишган.

Фақат жиянимнинг сумкасидаги дафтарда ёзилган мактаб рақами ва исм-фамилиясини ҳамширалар телеграмм каналларига тарқатибгина синглимни хабардор қилишган. Эрта тонгдан карахт ҳолатда синглим касалхонага борган ва не кўз билан кўрсинки, жигаргўшаси оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётибди. Қанчалар аламли изтироб...

Ҳар куни ўнлаб пиёдалар, мургак калб эгалари машина гилдираклари тагида қолиб кетмоқда. Йўллардаги бетартиблик, билиб-билмасдан машина ҳайдаётганлар касрига кимдир яқинидан, жигаргўшасидан айрилмоқда ва бу ҳолатлар юзлаб одамларнинг умрбод мажруҳ бўлиб қолишига сабаб бўлмоқда. ҚАЧОН? ҚАЧОН? ҚАЧОН УЙҒОНАМИЗ?

Қачон хайрихоҳлик нима эканлигини ўрганамиз? Қачон 10 соат ўтса ҳамки тезкорлик билан ЙТҲ ҳақидаги ҳолатга ойдинлик кирита олмайдиган ИИБ нинг айрим ходимлари фаолиятини ўнглай оламиз. Саволлар кўп. Жавоб эса мавҳум. Ҳайдовчи эса фақат ўзини оқлаш учун турли важларни ўйлаб топиш билан овора.... Илоҳим жигаримнинг нуридийдасига Аллоҳ шифо берсин."

P.S.: Худди шу ҳамкасбимизнинг бошқа жияни ўтган йили йўлда ҳалок бўлгани ва айбдор топилмагани(чора кўрилмагани) ҳақида кўп ёзганман. Бир оиланинг иккита боласи ЙТҲ қурбони. Бу ахир даҳшатку! Тинч замонда минглаб одам, болаларни йўқотяпмиз. На профилактика бор, на стратегия бор, на жиноятга жазо бор!

Ё Аллоҳ, болажонга шифо бер!

P.S.: Олмалиқда ҳам шу ҳадик ва хавотир пойтахтдан ота-оналарникидан кам эмас. Эрталаб болалар мактабга шошилишади, линиядаги дамаслар йўловчи талашиб пойга ўйнашади...
Минг бир ҳадик ва дуо билан болаларимизни дуо қиламиз.
Бола-да улар, олдидан учиб келаётган айрим ноинсоф эҳтиётсиз ҳайдовчиларнинг пешеходда тўхташга вақтлари йўқлигини қайдан билишсин?!
Йўлда юрганларни Ўзинг асра Аллоҳим!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
19.7K viewsedited  13:53
Ochish/sharhlash
2021-12-07 12:42:56
Илон Масклар Ўзбекистон кўп аслида..

Бу метан газ балонлари, уй иситиш, ошхоналар учун ясалган, хавфлилиги кўп!
Эҳтиёт бўлинглар!

Сурхандарёдаги портлаш катта эҳтимол билан манашундан...

Нега хавфли бўлса ҳам ишлатишмоқда...? Иложи йўқ, чунки.. мажбур!
Бунга ҳам асл айбдор етарлича газ бермаганлар аслида!
Лекин...

Дима Қаюм

@blogeruzofficial каналига уланинг!
27.0K views09:42
Ochish/sharhlash
2021-12-07 06:59:45
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил

Мурожаат таҳрирсиз берилмоқда.

Ассалому алейкум админ. Биз махалла фуқоролар йиғини раисларинин ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари номидан сиздан илтимос қиламиз.

Бизнинг штатимиз Хоким ёрдамчилари лавозими штати эвазига янги йилдан қисқариб кетмоқда

Шу адолатданми, янги лавозимни нима учун бизнинг ишсиз қолишимиз учун жорий қилинмоқдами, камбағалликни қисқартириш ўрнига, камбағаллар сони ортиб бормоқда

P.S.: Алиники Валига кийдиришми бу? Мутасаддилардан изоҳ кутамиз.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
44.4K views03:59
Ochish/sharhlash
2021-12-06 17:07:28 Бош прокуратура расмий баёноти.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Бош прокуратура билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанлигига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.

Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган "Мустафо" ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилганлиги учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
20.0K viewsedited  14:07
Ochish/sharhlash
2021-12-06 15:15:42
ЎТА ТЕЗКОР ХАБАР:

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи А.Т. АГМК иши бўйича 29 000 АҚШ доллари олаётган пайтида ДХХ томонидан қўлга олинди!

Бош прокуратурадан расмий муносабат кутиб қоламиз.

tentakminds

P.S.: Мирзажон ака, балки, бу ҳам ҳокимиятни квотаси бўлса керак-а?

#ТушунганТушунди.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
34.2K viewsedited  12:15
Ochish/sharhlash
2021-12-06 14:06:27
Бу каби ҳуқуқий маслаҳатларни энасини эмдирамиз. Лекин реал ҳаётда, натижаси бўлармикан?

P.S.: Куни кеча ўқитувчиларга давай, давай улан, деган адлия, бугун компанияларга давай, давай қилаяптими?

@blogeruzofficial каналига уланинг!
25.4K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2021-12-06 10:18:09
Мухими соққа қилишни билса бўлди, онасини эмсин...

Соққажон, мен сизларни шеваман.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
32.1K views07:18
Ochish/sharhlash
2021-12-06 08:24:02Мурожаат таҳрирсиз берилмоқда

Ассалому алайкум яхшимисиз менга озгина ёрдам керак туғишган акамни машина уриб юборди Жиззах вилояти Ғаллаорол тумандаги больницада ётибди бу ерда даволайдиган мутахассислар йўқ шунга Самарқанддаги больницага ОЛИБ бориб даволанишини талаб қиляпман уриб Юборганнинг ишини ёпиш билан овора булар нима қилсам бўлади

Оиласида бир ўзи Ишлаб боқувчи хисобланади фарзандлари биттаси контрактда ўқийди 2таси мактабда онамиз бор юролмайди унга хар кунлик дори дармон керак

Хозир ётибди мен Отамизни ўша касалхонада тузата олмагани учун оламдан ўтган шу сабабли яхши больница Самарқанда ёки Тошкентда бор Тошкентга даволаниш керак эмас расход катта бўлиб кетади

Мана айни дамда акам тумандаги больницада реанимацияда етибди кейинги акам олди дори дармон айтяпти ОЛИБ келиб турубди

Уриб кетганнинг акаси Жиззах вилояти имом хатиби хамма нарсани телефонда хал қилиб юборяпти

Мен уларга айтдим видеога ОЛИБ интернетга чиқариб юбораман деганимдан кейин озгина ха ичига қурт тушиб бўлди даволатамиз деб бошладию яна жим вақт ўтяпти

P.S.: Бундай савдо ҳеч кимнинг бошига тушмасин.Мурожаатдан англашилича фуқаро Ҳамидулло Абдуллаевни фуқаро
Жабборов Акром Усмонович машинада уриб кетган.
Жабрланувчи шифохонада. Уриб кетган одам Жиззах вилояти имом-хатиби Меҳмонхон Жабборовнинг укаси дея иддао қилинмоқда. Жабрланувчининг ҳолидан хабар олинмаяпти.
Ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБдан изоҳ кутиб қоламиз.
Ҳолатга Жиззах вилояти мутасаддиларини ҳам эътибор қаратишларини сўраб қоламиз.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
34.7K views05:24
Ochish/sharhlash