Get Mystery Box with random crypto!

Эркак ойдан тушган эмас - аёл фарзанди Бугун ҳалқаро эркакл | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Эркак ойдан тушган эмас - аёл фарзанди

Бугун ҳалқаро эркаклар куни. Ўзи шундоқ ҳам ҳар кун бизнинг қавмимиз куни. Эркак ва аёл муносабатлари оилавий асосга қурилганида “Эр-хотин - гул билан булбул” деган ибора янграйди. Аслида улар икки қутб, ўртасида доимо ўт чақнаб туради. “Эр-хотин қўш қанот" “Эр-хотин қўш хўкиз” “Эр-хотин ғирт ҳўкиз” дейилгани эса айни давримизга мос. Тирикчилик араваси қўшлашиб тортилмаса иложи йўқ бўлиб қолди. Эркакларга муносабат турли халқ ва элатларда турлича. Биз лўлининг эркагига ҳавас қилиб қўямиз.

Умуман олганда дунёнинг қайси нуқтасидан туриб қараманг, эркак ва аёл ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланиб туради. Сўнгги кунларда севги, ишқ, тўшакдаги шахсий ҳаёт масалалари трендга айланган. Бу борадаги фарқни аниқлаштиришдан бошлайлик. Эркаклар аёллардан кўра тезроқ севиб қолади. Эркак кўзи билан аёл эса қулоғи билан севади. Бу эса бор гап. Лекин ИИБ ходимлари депутат опа билан эркаклик қилишмади. Шабнам, Гулжаҳон, журналист Феруза ва депутат Ферузалар аёл ҳақ-ҳуқуқлари топталишига қарши инқилобнинг биринчи учқунларини жасорат билан ёқа олишди. Буёғига эркаклар қадамни ўйлаб босиш керак бўлади.

Эркаклар аёллардан кўра, саломатлигига қайғурмагани учун камроқ умр кўришади. Рўзғор ташвишларидан вақт орттириб шифокорга нолиб боришни ғурур унчалик ҳам кўтармайди. Нафосатли жинс вакилалари эркакларга нисбатан руҳан ва жисмонан саботли. Чунки жисмоний жиҳатдан баққуват бўлсада эркак организмида ҳимоя кучлари нимжон, аёлларда эса аксинча бу борада қувват ва руҳият кучли ва мослашувчан. Аёл шунинг учун ҳам тақдирга тан бериб шароитга мослаша олади.

Эркакларнинг териси қалинроқ. Юзни қалин қилиб аёлининг этагига беркинадиган, сенинг шиддатинг яхши, дея баҳонада аёлни ҳокимият олдига ғалаёнга чиқариш, йўлни тўсишга ундаш шундан келиб чиқса керак. Эркаклар аёллардан кўра, бошқача фикрлайди. Улардаги мия ярим шарларининг икки палласи бирдек ишлай олмайди. Аёлларда эса аксинча икки ярим шар ҳам “ЧЕТКИЙ” ишлайди. Шу сабабли аёллар бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажара олишади.

Ҳозирги кунда лопиллаб юзага чиқаётгани эркакларнинг ғолиблик истаги ниҳоятда кучлилиги. Амал, лавозим, бойликни улар биринчи ўринга қўйишади. Банкрот бўлиш, касодга учраш, мавқеини йўқотишни улар фожеа сифатида кўришади. Бошқа аёлларга суқланиб қараш. Қўшнингнинг хотинини қиздай кўриш биз эркакларнинг табиатига мос. Ҳатто яхши ота, яхши турмуш ўртоқ бўлганда ҳам биров қарашдан ўзимизни тия олмаймиз. Лекин икки-уч қараш кўз зиносига айланиб кетишини унутмаслик ҳам керак. Ҳар қанча қудратли бўлмасин эркак аёл деган хилқатга талпинаверади.

Умрини у билан бирга ўтказишга мажбур бўлади. Шундай экан маслаҳат: пулни оилада ҳар иккингиз бошқаришингиз лозим. Агар уларни ишлата билмасангиз, сарфлашдан қўрқсангиз пулларнинг сизга нафи бўлмайди. Жуфтингизга ишонинг, ундан пул беркитманг. Бу ўзаро ишончга путур етказади. Эркак ва аёлнинг суяги меҳнат билан қотган бўлса, билингки бу оилада ҳалоллик хукмрон. Аёл яшнаса-хонадон яшнайди, аёл хафа бўлса-бутун хонадон зимистонга айланади.

Сўнггида эса битта удар шеър шоир акамиздан

Аёл зоти мўъжиза, тилсим.
—Қовурғадан яралгани чин.
—Тўғирламоқ истасанг-
—Букламоғу синдирмоқ эмас,
—Уни фақат СИЛАШИНГ мумкин!


@blogeruzofficial каналига уланинг!