Get Mystery Box with random crypto!

@BekalarUchun

Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun B
Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun
Kanal manzili: @bekalaruchun
Toifalar: Goʻzallik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52
Kanalning ta’rifi

📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2023-05-17 07:19:07 Эрталаб нонушта тайёрламоқчи бўлаётган Севара, ошхонада экан, телефонига смс келди. Халатининг чўнтагидан телефонни олиб қаради, Қурбондан...
" Хайрли тонг, яхши дам олдизми, кунинггиз гўзал ўтсин. Умиджонни мен учун ўпиб қўйинг. Қурбон"
Яхши инсонга ўхшайди, ўғлимниям, мениям унутмаяпти, эслаяпти...

Биринчи томон бу эпкинни қанчалик яхши қабул қилаётган ва бахтга интилаётган бўлса, нариги томон шунчалик азму қарор билан, ишонч билан олдинга юраётган, ҳар қанақа тўсиқларга дош берадиган хилидан экан, ҳар кун бу ҳол қайтарилаверди...
Токи бир ҳафтадан сўнг... "Сизларни кўргим келди, соғиндим.Айтилган пвйтда, айтилган жойга келинглар илтимос" деган смс келгунга қадар...

Инсон бошига ёмон кун тушса, кўникмоғи қийин.Дарров исён кўтариши, тавба қилмаслиги мумкин. Ўрганолмай қийналиши, ўзиниям, бошқаларниям қийнаши мумкин. Бошига келган талафотдан қутилиш учун ойлар, йиллар керак бўлади...
Яхшиликка, эзгуликка эса тез ўрганади, одам ўғли. Яхшилик, эзгулик шундай бир фазилатки, сўз бўлиб кирсаям, кўнгилда қолади, меҳр бўлиб кирсаям тўғри кўнгилга боради, ачиниш ёки шафқат бўлиб кирсаям, борадиган манзили битта-руҳингда порлайди. Кўнгилни кўтаради, кайфиятни кўтаради, инсонни яхшиликка, эзгуликка бошлайверади...

Орадан бир ҳафта ўтди...
Ўтган ҳафта давомида оиладаги ташвиш, югур-югур оз бўлмади Севара учун.
Акаси Мансуржоннинг, холамни олиб совчиликка боришимиз керак, қизга оғиз солишимиз керак деган гапини ҳаётга йўналтириш, амалга ошириш табиийки, Севарага қолди.
Кечқурун акаси билан бироз хафалашгандай бўлса-да, эрталаб Мансур узр оҳангида ундан ҳол-аҳвол сўради.
-Кеча мандан хафа бўлмадингми, мен сенинг бахтли бўлишингни истайман, бундан сўнгра алданмаслигингни, қийналмаслигингни истайман. Шу сабаб, баъзан ортиқча акалик қилиб юборсам, хафа бўлмагин...
-Тушунаман. Тушунаманку-яя, сиз ўйлаганчалик содда, ғўр бири эмасман ортиқ. Ўтган йиллар тинмай синади мени. Йўқсизлик билан, ёлғизлик билан, хўрлик билан. Сиз ўқишдайкан, кўп азоб чекдим.Боламга, ўзимга бир бурда нон топай деб, кимларнингдир хизматини қилишимгаям тўғри келди. Аммо, ҳақ йўлидан озмадим, йўлдан чиқмадим, нолимадим, чидадим... Шу даражаларга етдим. Гапларингиз оғир ботди. Аммо тўғри бўлгач, индай олмадим.
-Сен менга ота-онамнинг омонатисан, Аллоҳ берган, бир қориндан талашиб тушган жигаримсан. Сени хафа қилган кимса, қаршисида мени кўради. Шуни бил.
Севара гап мавзусини ўзгартирди,
-Бугун холамникига бориб келмоқчиман. Умиджонниям бир айлантириб келай. Маслаҳатлашиб, айтган кунингизга тайёргарлик кўрайлик.
-Яхшиям, манглайимга сен борсан. Харажатидан хавотир олмайман. Икки йилдир бириктирмишларим бор. Аммо, югур-югурига вақтим ҳам, тоқатим ҳаэ йўқ...
-Буёғини менга қўйиб беринг.

Нонушта пайтида бўлиб ўтди бу суҳбат. Акасини ишга кузатгач, ижарачи холага айтиб, кийиниб, ўғилчасини эргаштириб йўлга тушди.
"Анчадан буён холам билан кўришганим йўқ. Яхши юрибдимикин? Қизи бошига кўп кўргиликлар солмаганида, холам арча бақувват эди-яя, анча ёш кўринарди-яя... Клара опам қандай қилиб бу йўлларга кирганини ҳеч англай олмайман. Ўша, мени тунги клубга оборган пайтлари бошланган экан унинг кўргиликлари.
-Манавини ҳидла, бошинг осмонга етгандай хурсанд бўласан. Кайфиятинг кўтарилади, тинмай кулгинг келаверади,- деб бурнига тутганди кукун каби бир нарсани... Аммо, у нарса бошини айлантирган, маст қилиб қўйган, ақлини йўқотишига, тун бўйи тунги клубда сакраб ўйнашига, кимларнингдир қучоғига киришига сабаб бўлган.. Жуда ёмон нарса экан Клара таклиф қилган нарса.
" Биринчи ва охирги марта унинг гапига кирдим. Аммо ўша бир кунги хатонинг азоблари йилларча сурди, йиллаб азоб чекдим. Буёғига ўзимни асрай олдим, ўрганиб қолмадим. Клара опа эса, ўрганиб қолган эканлар.
Аввал у матаҳни текинга берганлар, кейинчалик пул талаб қила бошлаганлар. Пул беролмагач, уларнинг кир юмушларини бажаришга, ифлос тўшакларига ётишга мажбур бўлган Клара... Даволанишни ўзи истаган бўлса, бу дарддан қутилар иншааллаҳ.
1.7K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:07 Узгун эдим, маҳзун эдим, чорасиз қолгандим.Уйдагиларга дардимни айта олмасдим, бир томондан уялардим, иккинчи томондан ўзимдан нафратланардим.Ўликлар билан гаплашадиган одат чиқардим.Кун бўйи хонадан чиқмас, ойимнинг, дадамнинг руҳини чорлардим. Улар менга ёрдам беришларини истаганман.Ҳеч бўлмаганда, ёнларига олиб кетиб, мени бу шармандаоикдан қутқаришларини истаганмпн. Қўлимга ип олиб, жонимга қасд қилмоқчиям бўлдим. Яхшиям, холам бор эканлар, ёрдамга келдилар." Ернинг тагида бўлсаям, ўша маразни топиб, сенга уйланишга мажбур қиламан. Сан хавотир олма дедилар. Номига бўлсаям уйлансин, боланг туғилгач, ёқмаса ажралиб кетаверасан дедилар... Аммо, болам туғилгач ҳам ажралмадим, мен Ҳошимжонни севиб қолгандим. Шу сабаб, унинг барча хурмача қилиқларига чидаб келдим. Қилғиликларига кўз юмдим... Уни яхши инсон дея қабул қилган кўнглим, ҳеч ундан воз кечолмади... Ёмон, ваҳший, виждонсиз бирилигини билсам ҳам унга қарши исён кўтаролмадим. Мен заифа эдим, айниқса Ҳошимжоннинг ёнида... Ундан марҳамат кутиб яшадим, қош-қовоғига қараб яшадим, бир кун яхши инсонга айланишини кутиб яшадим... Роҳила аяга қилғиликларини билсам ҳам, аяни ҳимоя қилолмадим.Агар Ҳошимжонни қораласам, мендан ажралишидан қўрқдим.Ая шу сабаб бу уйни тарк этишини билмаган эдим...
Ҳаётимда Ҳошимжондан бошқа бири бўлмаган ва бундан сўнгра ҳам бўлиши мумкинмас.Агар, Худо мени бахтли қилиш ниятида кимнидир менга рўпара қилса, у юборган инсон Ҳошимжондан ўн карра, ҳатто юз карра ортиқ бўлиши керак.Мен шуни истайман.
Ҳошимжондан ҳеч нарса талаб қилмадим, ёнимда бўлгани етарли эди.Аммо, унинг ўрнига келажак одамдан кўп нарса талаб қиламан.Мен кўнгил берадиган инсон, шунга лойиқ бўлиши керак.Болам ишончли қўлларда улғайиши, яхши инсон бўлиб етишиши лозим.... Мен энди аввалги содда Севара эмасман. Мениям ҳаёт ўз синовлари билан тоблади, анчагина пишиб қолганман.. Бундан кейин алданмасликка, хўрланмасликка кучим етади.
Менинг туйғуларимдан хабарсиз акам эса, мен ҳақимда ёмон хаёлларга бораяпти... Мени яна ўша ахлоқсиз йўлдан юради деган гумонга бораяпти. Ҳеч қачон бунақа бўлмайди, эшитяпсизми ака, ҳеч қачон бунақа бўлмайди... Энди вазиятга мен ҳоким бўламан, ҳамма нарса мен истагандеа ҳал бўлади, бошқалар истагандек эмас... "

-Аяжон, билмай оғзимдан чиқиб кетди. Мени кечиринг, тоғамга айтмаслигим керакиди...
Севара ўғилчасининг бошини силади.
-Нега? Тоғангдан бекитадиган сиримиз йўқ ўғлим. Оила боши-да, қайғуради бизни, биздан хавотир олади, ахир бизнинг тоғангдан бошқа ҳеч кимимиз йўқ-ку.. Сен тоғангдан хафа бўлма.
-Сиз хафа бўляпсиз-ку...
-Мен тоғангданмас, қисматимдан, тақдиримдан хафаман. Ҳа, майли ўтди-кетди. Кел, мошинангни ўйнаймиз, зўр экан-аа... Мошина қувиш қиламизми, менга автобусингни бер...
Ўғлининг фикрини чалғитиш учун мавзуни бошқа томонга бурди.

Бироздан Мансур оширвормадимми деб, хавотирланганча, синглисининг хонасига мўралаганда, Севара ўғилчаси билан боладай, хонани шовқинга тўлдириб, мошина қувиш ўйнаётганди...
"Ҳалиям болалиги қолмаган, кўнглига тегдим. Эртага узр сўрайман",- дея ўз хонасига чекилганини ҳатто сезмай ҳам қолди...
-Ая, сиз ёнимда бўлсангиз яхши, энди ўқишга кетмааанг.
-Ҳозир таътил-ку, уч ой ёнингда бўламан. Ўқишим битсин, кейин доим бирга бўламиз ўғлим... Лекин сен анов одам билан энди учрашма, хўпми?
-Дадам-ку, учрашсам нима қипти?
-У дадангмас, бегона одам. Уни ҳаётимизга киритмаймиз...
Гапини тугатар-тугатмас, қўнғироқ келди...
-Ало, ким бу?
-Мен Қурбонман. Умиджон ухладими, мен учун ўғлингизни ўпиб қўйинг. Сизгаям хайрли тун тилайман, яхши тушлар кўринг...
-Раҳмат.
Совуққина жавоб берган эса-да, кўнгли аллақандай илиди, хисларга тўлди.
" Балки ҳаётимга энди кириб келадиган инсон шудир... Балки уни қалб уйимизга киритармиз... Балки бу Ҳошимжондай эмасдир, балки бахтли қила олар бизни... Бу одамни мендан ҳам кўра ўғлим севиб қолган... Мен эмас, ўғлим соғиняпти, мендан кўпроқ ўғлимнинг унга эҳтиёжи бор.. "
1.8K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:07 Мансурнинг бадани титраб кетди. "Яна Ҳошимжон билан учрашиб юрибдими? Йўғее, Ҳошимжон ўлган-ку...Ё бошқа биронтаси биланми.. Дадам дейишига кўра, иш анча чиғириқдан чиққан.Менинг нега хаварим йўқ.Мен бу ерда оилабошиманми, кимман мен?"
-Қанақа дада? Севар нима деяпти бунинг? Нима ишларни бошлаб юрибсизлар яна?
Идиш-товоқларни ювиб, ошхонадан эндигина келган Севара акасининг ҳайбатли овозидан чўчигандай, Умиджонга бекор айтдинг дегандай қараб қўйди.
-Ўзимам ҳайронман, мениям қўштир-қўштир паркка олиб кетди. Борсам, бегона одамнинг қучоғида. Хавотир олманг, Ҳошимжон эмас у... Менам жаҳлим чиқиб, уришмоқчийдим, у кишининг ҳикоясини эшитиб, ачиндим. Боласи билан хотинини автоҳалокатда йўқотган экан...

Бугун ўзини йиғлатган ҳикояни қисқагина акасига айтиб берди.
-Ҳимм, шунақа дегин. Ҳар хил тақдирлар бор-овв...
-Менам шуни айтаман-да, ака.Худо ҳар кимни ҳар хил йўллар билан синаркан.Биз ота-онамиздан ажралиб, етимликда улғайдик.Оиласидан қайб этиб, ўксик яшаётганлар ҳам бор экан дунёда...
-Барибир, бегона одам билан нимага қучоқлашади? Бирор ёмонлик қилса, ёки алдаб олиб қочиб кетса нима нима бўлади?
-Йўғее, унақа ёмон одамга ўхшамайди. Сокин, мулоҳазали, анча бамаъни инсонга ўхшатдим.Ишларкан шу атрофда. Гоҳ-гоҳ ўғлингиз билан гаплашиб турсам майлими деди.Ўғлимни кўргандай бўламан деди, илтимос қилди.Ёмон одам илтимос қилмас ҳар ҳолда... Сиз хавотир олаверманг... Бундан сўнгра учраштирмайман Ўзим таътилдаману боламга ўзим кўз-қулоқ бўламан...

Бирон айб иш қилиб ушлангандай мулзам Умиджонни етаклаб, Севара ўз хонасига кириб кетди.
Мансур хаёл билан қолаверди.
"Буниси ким бўлди яна? Синглимнинг ҳам фикрини қориштирганга ўхшайди.У одамни топишим, бу ишни ҳал этишим керак. Севарнинг ёмғирдан қутилиб, тановга тутилишини истамайман. Яна алданишини истамайман.У бахтли бўлиши керак."
Синглисининг гапларидан ўз ташвишларини эсидан чиқаргандай анча ўтирди...
Ўз болалигини, бошига тушган кўргиликларни, Ҳошимжон билан боғлиқ тотсиз воқеаларни эслади.Унақа бирига синглим увол эди.Худоям вақтида бу ишга чек қўйди.Акс ҳолда синглимнинг бутун умри куйиб ўтган бўларди.Ҳозир юзида гуллар очган, бахтиёр, бахтли синглим.Бундан сўнгра бошига қора кунлар келишини истамайман.Эртага Умиджонни гапга солиб, ўша одамни топаман, масалани ҳал қилман.Ҳаётимиздан чиқиб кетсин.Ортиқ ҳузуримизни бузмасин..."
**
"Гулруҳга хайрли тун тиламоқчийдим. Ухладимикин?
Қўлига телефонини олиб, суйганига қўнғироқ қилди, хайрли тун тилагач, ўрнига чўзилди.
Ҳар доим жиянчаси ётадиган ўринга яна бир бор қараб қўйди. Болани алдаш осон, мениям алдаб кўрсин у товламачи..." Ҳали танимаган-билмаган бирига кўнглида бунчалик нафрат қайдан пайдо бўлганига ўзиям ҳайрон...
"Балки яхши одамдир, барибир унинг бу иши кўнглимга ўтирмади. Назаримда бу яхшиликнинг ортида бир ёмонлик яшириниб ётгандай... Суриштиришим керак"

СЕВАРА...

Севара хафа бўлди.
Акасидан хафа бўлди. "Баъзан акамнинг ортиқча гапларига чидай олмай кетаман. Ҳалиям менга ишонмайдилар, ҳалиям мени ёш бола деб ўйлайдилар. Бунга сабаб, Ҳошимжоннинг фирибларига алданганим, унга ишониб шарманда бўлганим... У пайтлар ёш эдим, ғўр эдим. Кўзим севги билан тўла эди. Кўзим Ҳошимжондан бошқани кўрмас, бошқани эшитмас, бошқа ни туймас ҳолда эдим. Севгидан бошим айланиб қолгандай, тилсимлангандай эдим... Севги дегани шунақа қудратли куч бўларкан-аа... Кеча-кундуз Ҳошимжонни ўйлардим. Ундан ўзимча шоҳу султон ясаб олгандим хаёлан. Ҳар лаҳза, ҳар дақиқа уни кутадиган қилиқ чиқаргандим... Тунда деразадан кирганидаям қўрқмаганман, суюнганман. Суйганим мен учун ҳар нарсага қодир дея ўйлаганман, қучоғида эриб ётганман, ҳирсдан тўлғангарман, баттарроқ унга ёпишганман, ҳисларимни ошкор қилиб қўйганман. Оқибатини ўйламаганман. Эртага ҳомиладор бўлиб қолишим тушимгаям кирмаган... Икки-уч ой сурди бу ҳолат... Кейин ҳомиладорлигим билингач, Ҳошимжон мендан ўзини олиб қоча бошлади, мени тарк этти... Шу пайтдаги ҳолатимни кўрсангиз эди...
1.9K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:07 -Хўп бўлади, омадиззи берсин...
Бу орада мижоз келиб, Темур ҳам овқат бошидан қўзғалди.
"Ҳошимжон хурсанд бўл, ҳамма ишинг омадли бўлаяпти, ҳамда ҳалол йўл билан.Мана терлаб ишлаяпсан, ҳориб-чарчаб, бир бурда нон томоғингдан ўтмасидан ухлаб қолаяпсан. Аммо руҳинг тетик... Севара билан учрашганинг яхши бўлди, зўр бўлди, энди навбат унинг кўнглири забт этишгка...
Севарани ўйларкан, берган рақамини эслади.Қўнғироқ қилди...
-Ало, ким бу?
-Бу мен, Қурбонман.Умиджон ухладими? Пешонасидан мен учун ўпиб қўйинг.Ўзингизгаям хайрли тун.Яхши тушлар кўринг...
-Сиз ҳам... Хайрли тун..
Севаранинг овозини эшитиб, яна кўнгли осмон бўлди.Агар блокка олмаса, эртага яна қўнғироқ қиламан, хайрли тонг деб уйғотиш учун... Унинг қалбига барибир кираман. Яхши инсон бўлиб, меҳрибон, ғамхўр, куюнчак бири бўлиб кираман кўнглига..."
Хонанинг чироғини ўчириб, ўрнига чўзилди...

МАНСУР...

Она- ўғил дарвозадан узун- қисқа бўлиб кириб келишганида, Мансур эндигина ишдан қайтган, ҳали кийимлариниям алмаштиришга улгурмаганди. Табиийки, ишдан кейин суйгани билан учрашди, одатдагидан бугун бироз кечикди.
У синглиси билан жиянига назар ташлади. Ҳали бугун синглиси вилоят марказидан ҳориб келар- келмас кўчага отланганига ҳайрон бўлди.
Севара пушти кўйлакда, чиройли кийинган.Умиджон ҳам кўча кийимида, тўйдан еелгандай, каттагина ўйинчоқ машинани қўлтиқлаб олган.
-Ҳа шом чоғи қаердан келяпсизлар. Ена мошин олдирдингми жиян. Уй мошиндан тўлиб кетди-ку...
-Буниси зўри, тупроқ ташийдигани...
-Умиджонни бир музқаймоқ билан сийламоқчийдим, шунга чиқдик...
-Ҳа яхши, яхши... Ўзинг яхшимисан, имтиҳонларинг битдими? Энди таътилми?
- Худога шукр.Иккинчиниям битирдим.Яна саккиз ойдан ҳамшира бўламан.Сизнинг соянгизда, акажон. Сиз нега кечикдингиз?
-Гулруҳ билан учрашдим. Ўқишини битириб келган... Энди тўйни бошласак ҳам бўлади...
-Бунча яхши, табриклайман..
-Раҳмат. Энди ҳамма оғирлик сенга тушадиган бўлди, Севар. Таътилингда дам олиш ўрнига... Ота-онамиз бўлмаса, олдимга тушиб югурадиган...
-Вой, акажон тўй учун югурсам, югурибман-да.Ниҳоят бизникигаям келин келадиган бўлди... Худога шукр...

Мавзу шомлик пайтида ҳам давом этди. Ижарачи хола ака-сингилнинг гапларини эшитгач, хурсанд бўлиб кетди...
-Нега ёлғиз бўларкансиз, ўғлим.Мен нима кунга турибман, шунақа пайтда югурмасам... Тўйизда элак билан сув ташийман-аа, сиз хавотир олманг, мен бор, Гулчеҳра опангиз бор.Битмаганига бўй, етмаганига енг бўламиз-а, айланай.
-Холамниям эртага чақирайлик.Маслаҳат қилайлик. Чоршанбага совчиликка бориш керак...
-Эртага этталаб холамнинг олдига ўзим бораман. Уйда бўлсалар керак. Бир зиёрат қилиб келвй, Клара опамданам хавар опкеламан. Анчадан буён ўзимиз билан ўзимиз овора, ҳолидан хабар ҳам ололмадик.Бир йилча бўлди-ёв холамдиям кўрмаганимга... Энди чақирсак, уят бўлмасмикин.-Севара истиҳола билан гап бошлаганди, Мансур уни тинчлантирди-
-Мен хавар олиб туримман. Клара опанг даволанишда, ўзиэ ёрдамлашдим жойлаштиришга... Холам ҳам уйдалар, навбатчиликда ишлаяптилар..уч кундан бир кун.
Ошхонада Гулчеҳра ва болалари йўқ. Мансур улар ҳақида суриштирганди, ижарачи, қизининг қамоқхонага эри билан учрашишга кетганини айтди..
-Эртага келиб қолишса керак.Умиджонам бугун дарвозадан кўз узмади, ошналарини бир кунда соғинди шекилли...- унинг гапига кулишди.

Дастурхонга фотиҳа ўқилиб, идиш-товоқлар олингач, Мансур хонасига ўтди.
Мана икки йилдир, уйда, жиянчаси билан бирга яшайди.Бу орада Севараниям ўқишга киргани яхши бўлди.
"Мана ўқияпти, қўлига дипломи теккач, ишли бўлгач, ҳаммаси яхши бўлади.
Мансур сўнгги йилларда бироз қаддини тиклаб олди. Маошини тўй учун тўплаб бораётганиям яхши бўлди.Анчагина бириктирди.
"Тўйга етар, етмаса қарз олиб турамиз-да.Тўй бўлса қарзсиз бўлмайди, барибир."

Жиянчасининг ўзи била ўзи машина ўйнаётганини кузатаркан, уни саволга тутди.
-Аввалам бунақа мошинанг бор эди шекилли.
-Тигири синди-ку.Ана чўлоқ бўлиб ётибди.Тузатиб бераман дедиз, аммо эсиздан чиқиб кетди.
-Ростданам ойинг обердими, шунча қиммат мошинани...
-Дадам обердилар.- Умиджон лабини тишлади," тоғамдан сир сақламоқчийдик..."
2.1K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:07 ҚИСМАТ ЙЎЛЛАРИДА. 53-қисм.

Муаллиф: Раъно Умарқулова.

ИККИНЧИ КИТОБ.

Шу ярим соатлик учрашув Ҳошимжонда қанчалик катта таассурот қолдирганини бир билсангиз....
Учрашув давомида Севарадан кўз узолмай ўтирди, ростдан кўзини ололмади.Ўзининг кузатаётганини сездирмасликка уриниб, ерга қарайди, деразадан кўчага қараган бўлади, аммо нигоҳи Севарада...
"Ростданам ўзгарган, яхши томонга ўзгарган, гўзаллашган, бироз тўлишган, ўктамлашган, аввалгидай сал нарсага титраб турадиган бечора, ожиза Севарадан журъатли, жасоратли, шаҳдли, бир сўзли аёлга айланган...Аммо ўша- ўша содда, ўша- ўша беғубор, ўша-ўша ишонувчан, ўша-ўша қалбида кири йўқ фаришта, маъсума.Асабийлашиши унинг бир қадар фаришталигига соя солгандек бўлса-да, сирли жилмайиши унинг кўнглида кечаётган туйғуларни акслантираётгандек, кўзига чиқараётгандек, Ҳошимжоннинг назарида.
" Тўқиган ҳикоямдан ўзимдан ҳам ортиқ таъсирланди, бу унинг ўта кўнгилчанлигидан. Ўзимнинг кўзларимга ёш келиб кетди.Унинг-ку, ҳолини еўрдим, йиғламоқдан берироқ эди... Чарос кўзларида ачиниш, мурувват,хафрихоҳлик барқ урарди...
Рақамини сўрасам йўқ деёлмади,
менга ишонганидан бу... Яна... Кўнглида бошқа бири йўқлигидан далолат. Агар бошқа бири бўлганида, мен билан бунақа дилдан гаплашмасди... Кечқурун қўнғироқ қиламан.Унинг кўнглига йўл топишим керак...
Унинг асабийлашишига келсак эса... Ким ҳам ўғлига бегона бири ўғлим деб қучишини, эркалашини ёқтирарди.Она-да, боласидан хавотирланиши, қўлимдан олиб қўяди дпб қўрқиши табиий.Уни тушунаман.
Мен ҳақимда ҳам тўғри фикр билдирди.Ёмонларга қўшилди қамоққа тушди, ўша ерда ёмонлар унинг бошига етишди деди...Ўтган замонда гапирди, кўнглида менга нисбатан илиқ хотирилар қолганига ҳам ишонмайман...Ҳошимжон энди битдинг, ўлдинг... Яқинларингаи сени ўлдига чиқариб, хотирдан сизишган бўлса битдинг сен. Ҳошимжон отлиқ бу дафтарни энди ўзинг ҳам ёпишинг керак..."
Барибир...
Ишхонасига кўтаринки кайфият билан кириб келди. Бор кучи, ғайрати билан ишга киришди. Оқшом чоғи, одам озлигида яна Темурни гапиртириш, ундан йўл-йўриқ олишни кўнглига тугди.Унинг кўнглини билгандай, шомлик вақти Темур ҳол-аҳвол сўраб қолди,
-Қалай акаш, иш битдими? Хурсанд ҳолда келганингизга кўра, кайфиятингиз чоғлигига кўра, ҳаммаси жойида бўлса керак...
-Тўғри айтасан. Учрашув зўр бўлди.Кўпдан кўрмаганим бири билан гаплашдим. Ҳаммаси яхши. Сендан бир нарса сўрасам, тўғрироғи илтимос қилсам...
-Хўш, хўш...
-Сен айтган, ўша Дубайдан эски мошиналарни олиб келиб, таъмирлаб соттириш иши сенингча омадли бўлармикин?
-Албатта, ҳамма пул ўшандаю...Ишонмайсизми? Масалан, икки мингга кўкидан олсангиз, бироз ҳаражат қилиб таъмирлатгач, тўрт мингга сотсангиз ёмонми, фойда бирга-бир деярли... Кўп мижозларим шундай қилишади.Масалан Раҳмиддин деган бири бор, ҳар ойда менга битта мошинди таъмирлатади.Мошиналар эскияммас, аммо иккинчи қўл. Истасангиз таништириб қўйишим мумкин.. Бир-икки кундан анов сариқ мошинди келиб олиши керак.Ҳа, айтганча у мошинани бўяшимиз зарур. Бўяш энг охирида амалга оширилади
-Ўзи чиройли-ку, олтинрангда товланиб турибди...
-Билмайсизми юқоридагиларни... Фақат қора рангдаги мошиналарни ҳайдаш қарори чиққанмиш...
"Тавба, астағфириллоҳ рангининг нима аҳамияти бор? Лекин қирилган, ўнгган жойлари бор..."

Суҳбат кесилди. Оқмурод сўнғироқ қилаётган экан, жавоб беришига тўғри келди.
-Ҳайдовчилик гувоҳномангизни гаплашдим.Фақат ўзингиз имтиҳон топширишизга тўғри келади. Кунини айтаман.
-Яхши.Битта китоби бўлардию... Расмли тестлар ёзилгани... Тополмайсанми, бир қур кўздан кечиришим керак...
-Шаблон демоқчисиз, излаб кўраман...
-Ҳа, яна битта гап. Чет эл паспорти ҳам тузатишим керак...
-Оббо, энди бу даҳмазаям борми?
-Зарур бу, Дубайдан мошина олиб келиш учун зарур...
-Бўпти, бўпти... Эртага қайси хужжатлар зарурлигини олай, буниям ҳал этамиз...
-Яхшиям сен борсан, иним... Сан улоқлисан, мен ишдан жавоб олиб кетолмайман.Ҳа айтганча, Севар билан учрашдим.Бир кун оқшомлатиб кел, бирон жойда ўтирамиз...
2.4K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:17:52
КУМГА КУМИЛГАН КИЗ

(Хаётий вокеа асосида ёзилган)

- Ой тепамизда балкиб нур сочарди. Киз кумни чангаллаганича йигларди. "Милицияга айтаман", деб бакирарди.
- Нима килишимни билмай бошим котди. Бу холатда уни ташлаб кетолмасдим. Милицияга айтса, машинамнинг номерини билади, тезда тутиб кетади. Ёшим бир жойга борганда камалиб кетаманми, деб куркдим. Машинада болга бор эди. Уни олиб тушдим ва кум устида сочлари ёйилиб ётган кизнинг бошига
2.4K viewsMuyassar, 04:17
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:17:43
ОДАМ САВДОСИ..
( Хаётий воқеа асосида ёзилган.)

Гўзал исми жисмига хос бўйлари баланд, қош кўзлари қоп қора киприклари узун, кулса икки юзида кулгчлари ўзига ярашган қиз эди. Гўзални, юқори курсда ўқийдиган келишган чиройли ўзга юртлик Мухаммадалидан бошқаси қизиқтирмас, фақат кўзлари ўша йигитдан бошқани кўрмас, юраги уни деб урарди. Гўзал учунчи курсда ўқиётганида уларни тўйлари бўлиб ўтди. Гўзал бахтларидан сармаст эди. У эрини Дубайда бошқа хотини борлигини умуман билмасди. Мухаммадали хотини ва қизини олиб Дубайга олиб кетади...


АЯНЧЛИ ТАҚДИРЛАР
2.5K viewsMuyassar, 04:17
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:17:43
ФАРИШТАЛАР КИРМАЙДИГОН 9 ХОНАДОН

- Бу уйлардан фаришталар озорланиб кочадилар. Жин Шайтонлар эса бу ерни узларига макон килиб бемалол истикомат киладилар. Шайтонлар куп булган бу ерда уруш жанжал, кунгилсизлик, фиск фасод куп булади.

Кандай хонадонларга фаришталар кирмайди
2.6K viewsMuyassar, 04:17
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:17:37
#PSIXOLOGIK_TEST

Siz birinchi navbatda kimga yordam berasiz? Sinov sizning shaxsingiz haqida qiziqarli ma'lumot beradi!
2.6K viewsMuyassar, 04:17
Ochish/sharhlash
2023-05-13 08:35:15
𝐓𝐮𝐫𝐤𝐢𝐲𝐚𝐝𝐚𝐧 𝐠𝐨'𝐳𝐚𝐥 𝐯𝐚 𝐥𝐚𝐭𝐨𝐟𝐚𝐭𝐥𝐢 𝐚𝐲𝐨𝐥 𝐕𝐚 𝐪𝐢𝐳𝐥𝐚𝐫𝐢𝐦𝐢𝐳 𝐮𝐜𝐡𝐮𝐧 𝐞𝐧𝐠 𝐳𝐚𝐦𝐨𝐧𝐚𝐯𝐢𝐲 𝐭𝐮𝐟𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫 , 𝐛𝐚𝐬𝐚𝐧𝐨𝐬𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐚𝐩𝐨𝐜𝐡𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫 , 𝐝𝐯𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐭𝐫𝐨𝐲𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫, 𝐤𝐚𝐬𝐭𝐲𝐮𝐦𝐥𝐚 𝐬𝐮𝐦𝐤𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐧𝐚𝐥𝐢𝐜𝐡𝐢𝐝𝐚 𝐯𝐚 𝐙𝐚𝐤𝐚𝐳𝐠𝐚

𝐇𝐚𝐦𝐲𝐨𝐧𝐛𝐨𝐩 𝐧𝐚𝐫𝐱𝐝𝐚 𝐛𝐫𝐞𝐧𝐝 𝐭𝐚𝐯𝐚𝐫𝐥𝐚𝐫

𝐁𝐮𝐧𝐚𝐪𝐚𝐬𝐢 𝐡𝐚𝐥𝐢 𝐛𝐨'𝐥𝐦𝐚𝐠𝐚𝐧 𝐒𝐡𝐨𝐬𝐡𝐢𝐥𝐢𝐥𝐚𝐫
https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy
2.5K views❥꯭𝐺𝑢𝑙𝑖, 05:35
Ochish/sharhlash