Get Mystery Box with random crypto!

-Хўп бўлади, омадиззи берсин... Бу орада мижоз келиб, Темур ҳа | @BekalarUchun

-Хўп бўлади, омадиззи берсин...
Бу орада мижоз келиб, Темур ҳам овқат бошидан қўзғалди.
"Ҳошимжон хурсанд бўл, ҳамма ишинг омадли бўлаяпти, ҳамда ҳалол йўл билан.Мана терлаб ишлаяпсан, ҳориб-чарчаб, бир бурда нон томоғингдан ўтмасидан ухлаб қолаяпсан. Аммо руҳинг тетик... Севара билан учрашганинг яхши бўлди, зўр бўлди, энди навбат унинг кўнглири забт этишгка...
Севарани ўйларкан, берган рақамини эслади.Қўнғироқ қилди...
-Ало, ким бу?
-Бу мен, Қурбонман.Умиджон ухладими? Пешонасидан мен учун ўпиб қўйинг.Ўзингизгаям хайрли тун.Яхши тушлар кўринг...
-Сиз ҳам... Хайрли тун..
Севаранинг овозини эшитиб, яна кўнгли осмон бўлди.Агар блокка олмаса, эртага яна қўнғироқ қиламан, хайрли тонг деб уйғотиш учун... Унинг қалбига барибир кираман. Яхши инсон бўлиб, меҳрибон, ғамхўр, куюнчак бири бўлиб кираман кўнглига..."
Хонанинг чироғини ўчириб, ўрнига чўзилди...

МАНСУР...

Она- ўғил дарвозадан узун- қисқа бўлиб кириб келишганида, Мансур эндигина ишдан қайтган, ҳали кийимлариниям алмаштиришга улгурмаганди. Табиийки, ишдан кейин суйгани билан учрашди, одатдагидан бугун бироз кечикди.
У синглиси билан жиянига назар ташлади. Ҳали бугун синглиси вилоят марказидан ҳориб келар- келмас кўчага отланганига ҳайрон бўлди.
Севара пушти кўйлакда, чиройли кийинган.Умиджон ҳам кўча кийимида, тўйдан еелгандай, каттагина ўйинчоқ машинани қўлтиқлаб олган.
-Ҳа шом чоғи қаердан келяпсизлар. Ена мошин олдирдингми жиян. Уй мошиндан тўлиб кетди-ку...
-Буниси зўри, тупроқ ташийдигани...
-Умиджонни бир музқаймоқ билан сийламоқчийдим, шунга чиқдик...
-Ҳа яхши, яхши... Ўзинг яхшимисан, имтиҳонларинг битдими? Энди таътилми?
- Худога шукр.Иккинчиниям битирдим.Яна саккиз ойдан ҳамшира бўламан.Сизнинг соянгизда, акажон. Сиз нега кечикдингиз?
-Гулруҳ билан учрашдим. Ўқишини битириб келган... Энди тўйни бошласак ҳам бўлади...
-Бунча яхши, табриклайман..
-Раҳмат. Энди ҳамма оғирлик сенга тушадиган бўлди, Севар. Таътилингда дам олиш ўрнига... Ота-онамиз бўлмаса, олдимга тушиб югурадиган...
-Вой, акажон тўй учун югурсам, югурибман-да.Ниҳоят бизникигаям келин келадиган бўлди... Худога шукр...

Мавзу шомлик пайтида ҳам давом этди. Ижарачи хола ака-сингилнинг гапларини эшитгач, хурсанд бўлиб кетди...
-Нега ёлғиз бўларкансиз, ўғлим.Мен нима кунга турибман, шунақа пайтда югурмасам... Тўйизда элак билан сув ташийман-аа, сиз хавотир олманг, мен бор, Гулчеҳра опангиз бор.Битмаганига бўй, етмаганига енг бўламиз-а, айланай.
-Холамниям эртага чақирайлик.Маслаҳат қилайлик. Чоршанбага совчиликка бориш керак...
-Эртага этталаб холамнинг олдига ўзим бораман. Уйда бўлсалар керак. Бир зиёрат қилиб келвй, Клара опамданам хавар опкеламан. Анчадан буён ўзимиз билан ўзимиз овора, ҳолидан хабар ҳам ололмадик.Бир йилча бўлди-ёв холамдиям кўрмаганимга... Энди чақирсак, уят бўлмасмикин.-Севара истиҳола билан гап бошлаганди, Мансур уни тинчлантирди-
-Мен хавар олиб туримман. Клара опанг даволанишда, ўзиэ ёрдамлашдим жойлаштиришга... Холам ҳам уйдалар, навбатчиликда ишлаяптилар..уч кундан бир кун.
Ошхонада Гулчеҳра ва болалари йўқ. Мансур улар ҳақида суриштирганди, ижарачи, қизининг қамоқхонага эри билан учрашишга кетганини айтди..
-Эртага келиб қолишса керак.Умиджонам бугун дарвозадан кўз узмади, ошналарини бир кунда соғинди шекилли...- унинг гапига кулишди.

Дастурхонга фотиҳа ўқилиб, идиш-товоқлар олингач, Мансур хонасига ўтди.
Мана икки йилдир, уйда, жиянчаси билан бирга яшайди.Бу орада Севараниям ўқишга киргани яхши бўлди.
"Мана ўқияпти, қўлига дипломи теккач, ишли бўлгач, ҳаммаси яхши бўлади.
Мансур сўнгги йилларда бироз қаддини тиклаб олди. Маошини тўй учун тўплаб бораётганиям яхши бўлди.Анчагина бириктирди.
"Тўйга етар, етмаса қарз олиб турамиз-да.Тўй бўлса қарзсиз бўлмайди, барибир."

Жиянчасининг ўзи била ўзи машина ўйнаётганини кузатаркан, уни саволга тутди.
-Аввалам бунақа мошинанг бор эди шекилли.
-Тигири синди-ку.Ана чўлоқ бўлиб ётибди.Тузатиб бераман дедиз, аммо эсиздан чиқиб кетди.
-Ростданам ойинг обердими, шунча қиммат мошинани...
-Дадам обердилар.- Умиджон лабини тишлади," тоғамдан сир сақламоқчийдик..."