Get Mystery Box with random crypto!

ҚИСМАТ ЙЎЛЛАРИДА. 53-қисм. Муаллиф: Раъно Умарқулова. ИККИНЧ | @BekalarUchun

ҚИСМАТ ЙЎЛЛАРИДА. 53-қисм.

Муаллиф: Раъно Умарқулова.

ИККИНЧИ КИТОБ.

Шу ярим соатлик учрашув Ҳошимжонда қанчалик катта таассурот қолдирганини бир билсангиз....
Учрашув давомида Севарадан кўз узолмай ўтирди, ростдан кўзини ололмади.Ўзининг кузатаётганини сездирмасликка уриниб, ерга қарайди, деразадан кўчага қараган бўлади, аммо нигоҳи Севарада...
"Ростданам ўзгарган, яхши томонга ўзгарган, гўзаллашган, бироз тўлишган, ўктамлашган, аввалгидай сал нарсага титраб турадиган бечора, ожиза Севарадан журъатли, жасоратли, шаҳдли, бир сўзли аёлга айланган...Аммо ўша- ўша содда, ўша- ўша беғубор, ўша-ўша ишонувчан, ўша-ўша қалбида кири йўқ фаришта, маъсума.Асабийлашиши унинг бир қадар фаришталигига соя солгандек бўлса-да, сирли жилмайиши унинг кўнглида кечаётган туйғуларни акслантираётгандек, кўзига чиқараётгандек, Ҳошимжоннинг назарида.
" Тўқиган ҳикоямдан ўзимдан ҳам ортиқ таъсирланди, бу унинг ўта кўнгилчанлигидан. Ўзимнинг кўзларимга ёш келиб кетди.Унинг-ку, ҳолини еўрдим, йиғламоқдан берироқ эди... Чарос кўзларида ачиниш, мурувват,хафрихоҳлик барқ урарди...
Рақамини сўрасам йўқ деёлмади,
менга ишонганидан бу... Яна... Кўнглида бошқа бири йўқлигидан далолат. Агар бошқа бири бўлганида, мен билан бунақа дилдан гаплашмасди... Кечқурун қўнғироқ қиламан.Унинг кўнглига йўл топишим керак...
Унинг асабийлашишига келсак эса... Ким ҳам ўғлига бегона бири ўғлим деб қучишини, эркалашини ёқтирарди.Она-да, боласидан хавотирланиши, қўлимдан олиб қўяди дпб қўрқиши табиий.Уни тушунаман.
Мен ҳақимда ҳам тўғри фикр билдирди.Ёмонларга қўшилди қамоққа тушди, ўша ерда ёмонлар унинг бошига етишди деди...Ўтган замонда гапирди, кўнглида менга нисбатан илиқ хотирилар қолганига ҳам ишонмайман...Ҳошимжон энди битдинг, ўлдинг... Яқинларингаи сени ўлдига чиқариб, хотирдан сизишган бўлса битдинг сен. Ҳошимжон отлиқ бу дафтарни энди ўзинг ҳам ёпишинг керак..."
Барибир...
Ишхонасига кўтаринки кайфият билан кириб келди. Бор кучи, ғайрати билан ишга киришди. Оқшом чоғи, одам озлигида яна Темурни гапиртириш, ундан йўл-йўриқ олишни кўнглига тугди.Унинг кўнглини билгандай, шомлик вақти Темур ҳол-аҳвол сўраб қолди,
-Қалай акаш, иш битдими? Хурсанд ҳолда келганингизга кўра, кайфиятингиз чоғлигига кўра, ҳаммаси жойида бўлса керак...
-Тўғри айтасан. Учрашув зўр бўлди.Кўпдан кўрмаганим бири билан гаплашдим. Ҳаммаси яхши. Сендан бир нарса сўрасам, тўғрироғи илтимос қилсам...
-Хўш, хўш...
-Сен айтган, ўша Дубайдан эски мошиналарни олиб келиб, таъмирлаб соттириш иши сенингча омадли бўлармикин?
-Албатта, ҳамма пул ўшандаю...Ишонмайсизми? Масалан, икки мингга кўкидан олсангиз, бироз ҳаражат қилиб таъмирлатгач, тўрт мингга сотсангиз ёмонми, фойда бирга-бир деярли... Кўп мижозларим шундай қилишади.Масалан Раҳмиддин деган бири бор, ҳар ойда менга битта мошинди таъмирлатади.Мошиналар эскияммас, аммо иккинчи қўл. Истасангиз таништириб қўйишим мумкин.. Бир-икки кундан анов сариқ мошинди келиб олиши керак.Ҳа, айтганча у мошинани бўяшимиз зарур. Бўяш энг охирида амалга оширилади
-Ўзи чиройли-ку, олтинрангда товланиб турибди...
-Билмайсизми юқоридагиларни... Фақат қора рангдаги мошиналарни ҳайдаш қарори чиққанмиш...
"Тавба, астағфириллоҳ рангининг нима аҳамияти бор? Лекин қирилган, ўнгган жойлари бор..."

Суҳбат кесилди. Оқмурод сўнғироқ қилаётган экан, жавоб беришига тўғри келди.
-Ҳайдовчилик гувоҳномангизни гаплашдим.Фақат ўзингиз имтиҳон топширишизга тўғри келади. Кунини айтаман.
-Яхши.Битта китоби бўлардию... Расмли тестлар ёзилгани... Тополмайсанми, бир қур кўздан кечиришим керак...
-Шаблон демоқчисиз, излаб кўраман...
-Ҳа, яна битта гап. Чет эл паспорти ҳам тузатишим керак...
-Оббо, энди бу даҳмазаям борми?
-Зарур бу, Дубайдан мошина олиб келиш учун зарур...
-Бўпти, бўпти... Эртага қайси хужжатлар зарурлигини олай, буниям ҳал этамиз...
-Яхшиям сен борсан, иним... Сан улоқлисан, мен ишдан жавоб олиб кетолмайман.Ҳа айтганча, Севар билан учрашдим.Бир кун оқшомлатиб кел, бирон жойда ўтирамиз...