Get Mystery Box with random crypto!

Мансурнинг бадани титраб кетди. 'Яна Ҳошимжон билан учрашиб ю | @BekalarUchun

Мансурнинг бадани титраб кетди. "Яна Ҳошимжон билан учрашиб юрибдими? Йўғее, Ҳошимжон ўлган-ку...Ё бошқа биронтаси биланми.. Дадам дейишига кўра, иш анча чиғириқдан чиққан.Менинг нега хаварим йўқ.Мен бу ерда оилабошиманми, кимман мен?"
-Қанақа дада? Севар нима деяпти бунинг? Нима ишларни бошлаб юрибсизлар яна?
Идиш-товоқларни ювиб, ошхонадан эндигина келган Севара акасининг ҳайбатли овозидан чўчигандай, Умиджонга бекор айтдинг дегандай қараб қўйди.
-Ўзимам ҳайронман, мениям қўштир-қўштир паркка олиб кетди. Борсам, бегона одамнинг қучоғида. Хавотир олманг, Ҳошимжон эмас у... Менам жаҳлим чиқиб, уришмоқчийдим, у кишининг ҳикоясини эшитиб, ачиндим. Боласи билан хотинини автоҳалокатда йўқотган экан...

Бугун ўзини йиғлатган ҳикояни қисқагина акасига айтиб берди.
-Ҳимм, шунақа дегин. Ҳар хил тақдирлар бор-овв...
-Менам шуни айтаман-да, ака.Худо ҳар кимни ҳар хил йўллар билан синаркан.Биз ота-онамиздан ажралиб, етимликда улғайдик.Оиласидан қайб этиб, ўксик яшаётганлар ҳам бор экан дунёда...
-Барибир, бегона одам билан нимага қучоқлашади? Бирор ёмонлик қилса, ёки алдаб олиб қочиб кетса нима нима бўлади?
-Йўғее, унақа ёмон одамга ўхшамайди. Сокин, мулоҳазали, анча бамаъни инсонга ўхшатдим.Ишларкан шу атрофда. Гоҳ-гоҳ ўғлингиз билан гаплашиб турсам майлими деди.Ўғлимни кўргандай бўламан деди, илтимос қилди.Ёмон одам илтимос қилмас ҳар ҳолда... Сиз хавотир олаверманг... Бундан сўнгра учраштирмайман Ўзим таътилдаману боламга ўзим кўз-қулоқ бўламан...

Бирон айб иш қилиб ушлангандай мулзам Умиджонни етаклаб, Севара ўз хонасига кириб кетди.
Мансур хаёл билан қолаверди.
"Буниси ким бўлди яна? Синглимнинг ҳам фикрини қориштирганга ўхшайди.У одамни топишим, бу ишни ҳал этишим керак. Севарнинг ёмғирдан қутилиб, тановга тутилишини истамайман. Яна алданишини истамайман.У бахтли бўлиши керак."
Синглисининг гапларидан ўз ташвишларини эсидан чиқаргандай анча ўтирди...
Ўз болалигини, бошига тушган кўргиликларни, Ҳошимжон билан боғлиқ тотсиз воқеаларни эслади.Унақа бирига синглим увол эди.Худоям вақтида бу ишга чек қўйди.Акс ҳолда синглимнинг бутун умри куйиб ўтган бўларди.Ҳозир юзида гуллар очган, бахтиёр, бахтли синглим.Бундан сўнгра бошига қора кунлар келишини истамайман.Эртага Умиджонни гапга солиб, ўша одамни топаман, масалани ҳал қилман.Ҳаётимиздан чиқиб кетсин.Ортиқ ҳузуримизни бузмасин..."
**
"Гулруҳга хайрли тун тиламоқчийдим. Ухладимикин?
Қўлига телефонини олиб, суйганига қўнғироқ қилди, хайрли тун тилагач, ўрнига чўзилди.
Ҳар доим жиянчаси ётадиган ўринга яна бир бор қараб қўйди. Болани алдаш осон, мениям алдаб кўрсин у товламачи..." Ҳали танимаган-билмаган бирига кўнглида бунчалик нафрат қайдан пайдо бўлганига ўзиям ҳайрон...
"Балки яхши одамдир, барибир унинг бу иши кўнглимга ўтирмади. Назаримда бу яхшиликнинг ортида бир ёмонлик яшириниб ётгандай... Суриштиришим керак"

СЕВАРА...

Севара хафа бўлди.
Акасидан хафа бўлди. "Баъзан акамнинг ортиқча гапларига чидай олмай кетаман. Ҳалиям менга ишонмайдилар, ҳалиям мени ёш бола деб ўйлайдилар. Бунга сабаб, Ҳошимжоннинг фирибларига алданганим, унга ишониб шарманда бўлганим... У пайтлар ёш эдим, ғўр эдим. Кўзим севги билан тўла эди. Кўзим Ҳошимжондан бошқани кўрмас, бошқани эшитмас, бошқа ни туймас ҳолда эдим. Севгидан бошим айланиб қолгандай, тилсимлангандай эдим... Севги дегани шунақа қудратли куч бўларкан-аа... Кеча-кундуз Ҳошимжонни ўйлардим. Ундан ўзимча шоҳу султон ясаб олгандим хаёлан. Ҳар лаҳза, ҳар дақиқа уни кутадиган қилиқ чиқаргандим... Тунда деразадан кирганидаям қўрқмаганман, суюнганман. Суйганим мен учун ҳар нарсага қодир дея ўйлаганман, қучоғида эриб ётганман, ҳирсдан тўлғангарман, баттарроқ унга ёпишганман, ҳисларимни ошкор қилиб қўйганман. Оқибатини ўйламаганман. Эртага ҳомиладор бўлиб қолишим тушимгаям кирмаган... Икки-уч ой сурди бу ҳолат... Кейин ҳомиладорлигим билингач, Ҳошимжон мендан ўзини олиб қоча бошлади, мени тарк этти... Шу пайтдаги ҳолатимни кўрсангиз эди...