Get Mystery Box with random crypto!

@BekalarUchun

Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun B
Telegram kanalining logotibi bekalaruchun — @BekalarUchun
Kanal manzili: @bekalaruchun
Toifalar: Goʻzallik
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 52
Kanalning ta’rifi

📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-17 09:04:51
БОРИНГИЗГА ШУКР СИНФДОШ.

Болаликдан бирга улғайган,
Нонни бўлиб дўстга илинган,
Дарсда шўҳлик қилиб ўтирган,
Борингизга шукр синфдош.

Баъзан қочиб кетардик дарсдан,
Югурардик сакраб партадан,
Калтакни ҳам ердик устоздан,
Борингизга шукр синфдош.

Сиёҳларни сочиб ўз аро,
Дарсларга ҳам бўлиб бе парво,
Яратган зот этмасин жудо!
Борингизга шукр синфдош.

Мактабни ҳам олгач битириб,
Ола- хуржун бўйинга илиб,
Куёв навкар бўлдик қийқириб,
Борингизга шукр синфдош.

Мана ўғил қизлик ҳам бўлдик,
Набиралар кўриб улгурдик,
Гап гаштакда ҳушнуд ўтирдик,
Борингизга шукр синфдош.

Елкадошмиз иссиқ совуқда,
Ошлар едик битта товоқда,
Мусофирда кимлар узоқда.
Борингизга шукр синфдош.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
2.3K views❀𝔾𝕦𝕝𝕚, edited  06:04
Ochish/sharhlash
2023-05-17 08:58:57
#СУБҲАНАЛЛОҲ
Аёллар ибрат олинг, эркаклар амал қилинг

Туркияда яшовчи бу оилада аёл ўзининг эрини бошига қафас кийдириб қулфлаб юрарди. Бошидаги қафасни фақатгина овқат ёки бирор нарсани емоқчи бўлса калитда очиб берарди, еб бўлганидан сўнг эса яна қулуфлаб калитини беркитиб қўярди. Бу ҳолатни кўрган қўшнилари ва яқин қариндошлари аёлдан нега эрингизни бошига қафас кийдириб қулфлаб уни қийнаяпсиз деб сўрашганида аёл шу жавобни берди ва улар жавобдан ҳайратда қолишди. Аёл шундай деганди, яʼни…
ДАВОМИНИ ЎҚИШ
1.6K viewsHelp... LEADERUZ1, 05:58
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:20:10
Uyda bor masalliqlardan 10 minutda tayyor buladigan Bifton salati.


YouTube dan olindi
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
2.4K viewsMuyassar, 04:20
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:20:10
Bodringli va Go’shtli Salat eng zo’r retsept


YouTube dan olindi
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
2.3K viewsMuyassar, 04:20
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:29
БЕКАЛАРИМИЗ УЧУН ОШХОНА, МЕХМОНХОНА ВА КУНДАЛИК ИШЛАТИШГА УЙ ЖИХОЗЛАРИНИ ТАКЛИФ ЭТАМИЗ.

ОШХОНА УГОЛОГ УЧУН ЧЕХОЛЛАР,  СТУЛ  ВА ПУФИГЛАРГА ЧЕХОЛЛАР.
ДИВАН ВА КРЕСЛО УЧУН ЧЕХОЛЛАР ВА УГОЛОГ ДЕВАНЛАР УЧУН ТУРЛИ ХИЛДАГИ ТУРКИЯ ЧЕХОЛЛАРИ.

ЖАКАРДА
МАКАР
ЛИКАР

УНДАН ТАШҚАРИ УЙГА ОШХОНА УЧУН ЖИХОЗЛАР ХАМ БОР.
LUMINARC
TORIX
DURALEX
AZINAPOL

БАТАФСИЛ КАНАЛИМИЗДА
https://t.me/+QVR45-wfVZI2Y2Qy
https://t.me/+QVR45-wfVZI2Y2Qy
https://t.me/+QVR45-wfVZI2Y2Qy
1.6K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:08 Қўнғироқ қилганди, ўчик берди, майли кечқурун кўпроқ гаплашаман, деган мақсадда ташқари чиқди...
" Тўйни ресторанда ўтказмоқчийдик, аммо дунёни ўраб-чирмаб олган хасталик боис, ресторанларда тўй ўтказиш мумкинмас. Ҳовлини тартибга солиш керакка ўхшайди. Томорқадаги экинларни ўриб олиб, майдонни текислаш, тўйни шу ерда, ҳовлида ўтказишга тўғри келади... "
Бироздан Гулруҳ яна қўнғироқ қилди,
-Акам тўйхонани гаплашибдилар. Катталардан рухсат олибдилао.Хавотирланманг, ҳаммаси гўзал ўтади...
-Раҳмат, Лолазорними?
-Худди шундай...
-Зўр бўлибди.Раҳматимни айтиб қўй акангга. Кечқурун телефонингни ўчириб қўймагин-аа..

Кечагина ўзи бориб, шу ресторан бошлиғига илтимос қилган, каттароқ пул таклиф этган, "Тўй инсон ҳаётида бир марта бўлади, чиройли, гўзал жойда ўтказсак дегандик. бошлиқлардан рухсат олиб бўлмасмикин деб ёлворганди.
-Ҳукуматга қарши боролмаймиз, укам мени тушунинг.Сиз деб мен жазоланишимни истайсизми?- деб қутилганди ресторан бошлиғи. Бу Тўра дегани, ресторан эгаси билан қайси тилда гаплашдийкин, қайси йўлда англашдийкин?...
Сенга нима... Иш битганига суюнсанг-чи, Мансур"

Шомликни Севара пешайвонга ҳозирлади.
-Ошхонада Гулчеҳра опанинг болалари инжиқлик қилишади, ўтиргандек бўлмаймиз.Шу ерда бамайлихотир гаплашиб ўтирайлик дедим...
Афтидан акасига гапи бор, ёки акасининг гапини бошқалар эшитмаслигини истайди.

- Исми нимайди, ўғлинг дадалаб тилдан қўймаётган одамнинг?
- Қурбон, нимайди?
- У билан гаплашдим.Кўзимга ёмон одамга ўхшаб кўринмади... Шундаям муносабатларда эҳтиёт бўл, сен аёл кишисан, гапга яқин бўлади аёллар...
-Хўп...
Севара акасининг бу сафар нега тергамаганига, ҳайрон бўлаётганди, очиқланди, "Ўзи гаплашибди-да.Кўнгли тўлибди шекилли, индамади. Ҳозир акамнинг ўз ташвиши ўзига етик. Тўй ташвишлари билан овора."
-Ресторанни гаплашолдингизларми?
-Гулруҳнинг акаси ҳал қилибди. Энди бориб рўйхатни олиш керак. Тўй ҳам бир ойдан кейинга қўйилибди.Артист гаплашиш, бошқа ишларни ҳал этишимиз керак
-Мен сарпо-суруқларни ҳал этдим... Бироз пул зарур, душанбага, Чоржўйга оптомга борайлик, ўша ердан арзонроқ олишимиз мумкин, ҳам танлаш имкони бўлади. Келинниям олиб кетамиз.Сизам боринг.
-Марказ шартмас.Шу ердан оламиз.Таниш дўкончилар бор, ошналарим. Ўшалардан оламиз, остум-шим, кўйлакларни... насиягаям беришади.
Буёғи, ишдан жавоб ололмайман.Ҳали жавоб оладиган пайт кўп бўлади, тўй арафасида...

Ака-сингил тўйда зарур бўладиган нарсалар ҳақида узоқ маслаҳатлашишди.
Севара идиш-товоқларни олиб ошхонага йўналаркан, Мансур хонасига ўтиб, севгилисига қўнғироқ қилди.
Давоми бор.

#ҚисматЙўлларидаХикоя

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g
1.8K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:08 -Сиздан илтимос, жиянингизни гоҳ-гоҳ кўриб туришимга монелик қилманг...Ўғлимдай бўлиб қолган.Синглингизнинг келажагидан ҳам хавотир олманг.Ҳаммаси яхши бўлади.Ўқишини битирсин, Ашхободга олиб кетаман.Истаса, ўқишини давом эттиради, истамаса бирон жойга ишга кирар...
Икки душмандай ғараз, нафрат билан бошланган бу суҳбат дўстона вазиятда якунланди.Иккиси қўл бериб хайрлашишди ва ажралишди... Мансур хотиржам ўз йўлига жўнади... Ҳошимжон эса... Яна бироз ўша ўриндиқда қолиб, бўлиб ўтган ишларни мушоҳада қилишга интилди...
"Ҳошимжон, қилмишларинг қанчалик озорли бўлганлигини энди англаяпсанми. Мансур мени танимади, акс ҳолда ўлгандаям мен билан гаплашмасди.Буёғига эҳтиёт бўласан, уларнинг кўнглига яхши инсон сифатида кирасан, сен буни эплайсан"
Телефони жиринглади, Темур.
- Нерда қолдиз акаш, улгурмаяпман.Тезроқ келинг-да...
-Боряпман.
"Буям менга ўрганиб қолган.",- ўрнидан қўзғалиб, таксига чиқди.

ҚАЛОВИНИ ТОПСАНГ...

Мансур хотиржам уйга қайтди.
Кўрдики, жияни суйиб қолган, синглиси ҳали танимасданоқ томонини олаётган, билиб-билмай ҳимоя қилаётган бу одам ўзи ўйлаганчалик бир товламачи, виждонсиз бири эмаскан. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиган, қийналган, азоб чеккан, ўз меҳнати билан ҳалол топиб, ҳалол яшаётган бири экан. "Бу одамга ишонсам бўлади. Синглимни бахтли қилса керак, жиянимга ҳақиқий ота бўлса керак. Буёғини яна кўраверамиз... Негадир гапиришлари Ҳошимжонни эслатди.Аммо, у мараз бу одамнинг соясида қолишгаям арзимайди. Синглим бу сафар адашмасин, ишқилиб"
Шу хаёллар билан уйга етиб келди. Синглиси ва жиянига индамади.

Севара ошхонада куймаланаётган, Умиджон ўртоқларига янги велосипедини кўз-кўз қилиб мақтанаётган экан. Ижарачи аёлнинг неваралари, бугун эрталаб улар қамоқхонадан қайтиб келишганди, янги велосипедга ҳавас билан қарашаётган, жияни эса бунга сайин мақтанишни дўндираётганди.
-Ким оберди, тоғангми?
-Дадам обердилар...
Болаларнинг кичиги акасига қаради,
-Бизаниям дадам келсалар валсапид оберадилар-а, ака.
-Оберадилар...
Мансур уйга кираётганди, жиянига танбеҳ берган бўлди.
-Ўртоқларинггаям ҳайдашга бер, мақтанчоқ ғоз.
Тоғасининг қаердан олдинг деб тергамаганига ҳайрон бўлган жияни унинг маслаҳатига амал қилди, велосипедни бирга ҳайдай бошлашди, ҳовлини болиларнинг хурсанд шовқини тутди...

"Болалар ажойиб-да, ёлғонларга ишонишади, мўъжизаларга ишонишади, Қорбобою Қорқизнинг ҳаётда борлигига ишонишади, Маша деган қизалоқнинг айиқ билан дўстлигига, тимсоҳларнинг гапиришига, мултфилм қаҳрамонлариринг ҳаётда борлигига, ҳаётдаям шунақа воқеалар бўлишига ишонишади. Дада деган бирининг ҳақиқий қаҳрамон бўлишига, дунёда энг кучли инсонбўлишига ишонишади. Дадалари энг паст бири бўлса ҳам, жиноятчи бўлсаям, қотил бўлсаям унинг яхши инсонлигига ишонишади... Умиджон анов одамни дадам деб ўйлаяпти. Дадасининг ҳаётда қанақа бири бўлганини айтсанг ишонмаслиги мумкин... Болалик мана шу покизалиги, ишонувчанлиги билан гўзал, мана шу беғуборлиги билан афзал.
Мансур, ўзинг дадангни қаҳрамон деб ўйламасмидинг? Дадангнинг дунёдаги энг зўр бири эканига ишонмасмидинг, ишонардинг... Аммо, менинг дадам мақтовга лойиқ одам эди, қотил, товламачи, жиноятчи бири эмасди. Дадам билан ҳалиям фахрланаман. Бу бечора болалар,( ижарачи аёлнинг болаларини назарда тутди,) дадаларидан қанақа ибрат олишлари мумкин?! Мансур, эртага уйлансанг, болаларинг дунёга келса, уларга ўрнак бўлишга арзийдиган ота бўла оласанми? "
Уйга кираркан, миясига келган хаёлдан тискинди. " Албатта, болаларимга ибрат бўладиган ота бўла оламан... Уларни ташлаб кетмасликка, ҳар доим ёнларида бўлишга, уларга паноҳ бўлишга, қанот бўлишга, суянч, таянч бўлишга арзийдиган ота бўламан... "
Телефонини зарядга қўйганди, қаради, Гулруҳ қўнғироқ қилибди.
"Бугун ташвишлар билан бўлиб, учрашолмадик. Нима гапи бор экан?
1.7K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:08 Ҳошимжоннинг сизлаб, ҳурмат билан гапиргани бежиз кетмади.Мансур бир қадар жаҳлидан тушди, ҳеч бўлмаганда, Ҳошимжоннтнг гапларини охиригача тинглашга қурби етди.
Ҳошимжон чўнтагидан сигарет чиқариб, бирини Мансурга узатди, иккинчисини лабига қистирди.Кейин зажигалкасини чиқариб, аввал Мансурнинг кейин ўзининг сигаретасини ўт олдирди. Дўкон чеккасидаги ўриндиқларнинг бирига ўтиришди. Ҳошимжон гапини давом этди...
-Биламан, аввалги турмуши ўхшамаган экан.Акаси бўлгач, сизнинг менга муносабатингизниям тушунаман.Хавотирланаяпсиз.Бу сафар алданиб қолмаслигини истайсиз..
Буниям тушуниб турибман. Аммо, амин бўлинг.Қаршингиздаги одам сиз ўйлаганчалик енгилтак, ҳаволи, аҳмоқ биримас..Бошим теккан деворларгача ёрилган менинг... Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси омонатлиоини уни қадрлаш лозимлигини, суйган инсонини аяш, асрашни ўрганганман... Хотиним билан ўғлимни қабрга қўёлмадим.Реанимацияда эканман.Ўша, автоҳалркат пайтида маст эдим.Уларнинг ўлимига ўзим сабабчи бўлганимни ҳеч кечиролмайман.Ўшандан буён ҳар битта дақиқам афсус билан, пушаймон билан ўтяпти... Улар билан бирга ҳалок бўлганимда тўғрироқ бўларди.Аммо, Худонинг менга яна синовлари кўп эканки, ҳозиргача яшаяпман. Энди айтингчи, икки йил тўшакка михлариб ётган, ўлимнинг оғзидан қайтган, бирмас, икки марта операция ўтказган бири, ўз ҳаётини, суйганларини таҳликага соладими? Ўзининг, бошқаларнинг туйғуси билан ўйнашадими? Ҳаётига бефарқ бўладими?!

-Ўқ нишонга бориб тегди.Мансур бўшашди.
-Билиб қўйинг, жияним сизнинг ўғлингиз эмас, буни англагач сиз жуда қийналасиз.Армонингиз ортади, аввалгидан баттарроқ қийналасиз... Шу сабабли, бу эртакни бошламай битирганингиз тузук.
-Биламан, қонимиз бошқа, аммо жонимиз бирга ўхшайди.. Ниятим жиддий менинг. Ҳеч кимни алдаш хаёлимгаям келмаган.
Бир сигатет ёниб бўлгунча ўтган фурсат ичида Мансурнинг фикри ўзгарди.Афсус билан бошини чайқади.
-Аввалги турмуш ўртоғи... Мараз бир кимса эди.Синглим мактаб ўқувчиси ҳолида ҳомиладор қолди.У эса бекинди.Ўз қилмишига жавоб бермади.Кўп изладик.Топиб, ўзимиз уйлантиришимизга, буям етмагандай, ўз уйимизга олиб келиб яшатишимизга тўғри келди.У хўрознинг яшашга уйи ҳам йўқ экан... Бу, фақатгина синглимнинг обрўсини қўриқлаш учун бўлган ишлар... Менга қолса... уни вояга етмаган ёш қизга тажовуз қилгани учун қаматиб юборишимиз керак эди.

Одамлар, маҳалла-кўйдан уялдик, истиҳола қилдик. Момом билан аям, холам рози бўлишмади... Қизнинг номусини қутқаришимиз керак дейишди... Аммо, Худо бор экан, бир йилга қолар-қолмас, ўзи кўз кўрсатди. Қамалиб кетди.Уёқдаям ўзидай каллакесарлар бошига етишди... Аммо, ўша бир йилда қилганлариям озмас.Аям ўша сабаб уйдан кетдилар...
-Аянгиз, Нега?
-Ээ, бунинг тарихи узун, ёзсанг китоб бўлади... Ойим биз ёшлигимизда вафот этганлар.Дадам бирига уйланганди.Ёшгина, гўзал, лўппи, ажойиб, ор-номусли аёл эди.Дадам афғонга бензин таширдилар... Мошиналари билан ёниб кетганлар... Ая шундан сўнг ҳам бизнинг ёнимизда қолаётган, бизга оналик қилаётганди... У мараз аяга тажовуз қилмоқчи бўлган.Ая зўрға қочиб қутилган... Буни менам кейинчалик, аядан эшитдим...
Хуллас, синглимни мана шундай пасткаш биридан қутилганига шукр қиламан...
Ҳошимжон ўзи ҳақидаги бу аччиқ ҳақиқатлардан тошдай қотиб қолди...
-Ммм-дааа.Ростдан мараз бири экан... Қамалди денг...
-Қамалди.Мафиячиларга ўралашиб қолган экан, қамоқда ўлдирворишди... Худодан топди...
-Аммо... Мен унақа бири эмасман. Ҳали секин-секин таниб оласиз.Мана рақамим, истаган пайтда менга қўнғироқ қилишингиз мумкин.Агар тўйингизга бирон ёрдам зарур бўлса, бемалол айтаверинг... Ашхободда бизнесим бор, ҳал қиламиз...
-Тўй ҳақидаям эшитдизми?
-Умиджон айтди, болаларни биласиз-ку, тўйга ҳаммадан кўпроқ болалар ҳавасманд бўлишади.
Унинг гапларига икки томон ҳам кулишди..
-Ростдан-ей, куёвнинг ҳали сарпаси тайинмасу, жияним қурмағур
тоғамнинг тўйига кийишга костум-шим оберинг деб тутган.- бу ҳазил яна кулгига сабаб бўлди.
1.6K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:07 -Баракалла, ўғлим!- Ҳошимжон ўғлини кўтариб олди,-Сен бугун энг катта совғани ҳақ этдинг.. Айт ўзинг, нима оберай?
-Морожна...- катталар унинг гапига кулишди ва қаҳвахонага йўл олишди.
-Яна бор... Янааа,- ўйланиб тургач,- валсапид...
-Жиннимисан, велсапединг бор-ку, ҳам тоғангдан қандай бекитасан уни?
-Мен нима ёш боламанми, уч тигирли велсапид ҳайдайманми?!
Она ўғилнинг гапини четдан кузатиб, жилмайиб тураркан, ўғлини қувватлади Ҳошимжон,
- Тўғри-да, кап-катта йигит уч тигирли валсапид ҳайдаса, ошналари кулмайдими. Велосипед бўлса, велосипед-да. Обераман. Аввал музқаймоқ еймиз, кейин борамиз, яхшими?
-Шартмас, эркалик қиляпти бу...Бунақа қилсанг, бошқа келмаймиз...
-Келмасангизлар, ўзим уйларингга бораман. Бирон нарсани баҳона қилиб...
Қаҳвахонадан чиқишгач, Ҳошимжон уларни шаҳардаги икки қаватли "Болалар дунёси" дўконига бошлади.
-Қўнғироқ қилсам, ўчирворяпсиз, хафа бўляпман... Лекин соғлиғингизни биляпман. Беэътиборлигиззиям биляпман. Мени ёмон кўришга ҳаққингиз бор, аммо бу дегани... Сизни севишимга тўсқинлик қила олади деганимас... Вақти келади, менинг туйғуларим қанчалик самимий эканини англайсиз ва таклифимга рози бўласиз.Мен сизни шоширмайман. Бунга амин бўлгунингизча, йилларча кутишга розиман. Илтимосим ўша-ўша... Умиджон билан кўришишимга монелик қилманг.
Гап бундамас, Уйда иш-ташвиш кўп.Тўй бошлаб қўйдик.Акамни уйлантиряпмиз.Ўқишини битириб ҳам уйланмаётганди..Худога шукр, танлаганига уйланаяпти.
-Жуда яхши-да, тўйдан бўлсин.Акангиз ақлли экан, ўқишни битириб ҳам суйганини кутган бўлса. Кўп киши бунақа қилмайди.Одамда лафзи бўлиши керак.Ўз сўзининг ортида туролган одамнигина одам қаторига қўшиш мумкин.
-Сизнинг... ўз сўзингизда туролмаган вақтингиз бўлганми?- Ҳошимжонга беролмаган саволи беихтиёр оғзидан чиқиб кетди Севаранинг. Чунки, Ҳошимжон ҳам ҳар доим ёрингда бўламан.Бир звм сени ёлғиз қолдирмайман деганди...
-Йўқ, бунақа ҳолат бўлмаган.Балки эътиботсизлик қилиб, хато қилган пайтларим бўлгандир, аммо ҳар замон сўзимнинг устидан чиққанман.Сўзинг бу сенинг кимлигингни аниқлайдиган хусусият.Ўзлигинг одамнинг...
"Ҳошимжондай гапираркан, фикрлари тўғри лекин"...
Дўкондан Умиджон истаган матаҳни олиб чиқишгач, Ҳошимжон уларни таксида кузатиб қўйди.
Шуни кутиб тургандек, ортидан кимнингдир яқинлашаётганини сезди. Ўгирилганди, Мансурнинг ғазабли қарашига кўзи тушди.
**

Мансур, синглиси ўғилчаси билан кўчага чиқишгач, ортларидан пойлаган, имкон кутган, Севара жўнагач эса Ҳошимжоннинг қаршисига чиққанди.Ўтган сафар Севаранинг хафа бўлганини унутмаган, бундан сўнгра бу мавзу ҳақида синглисига индамай, эркакча йўл тутмоқчи бўлганди.
-Тўхта, сен нима қиляпсан? Ёш болани баҳона қилиб, синглимннинг миясини ачитяпсанми?.Синглим ва жиянимдан узоқ тур, Ҳали ўқиши бор унинг.У бахтли бўлишга ҳақли.Кимдир уни алдаб кетишига йўл қўймайман.
Ҳошимжон бироз каловланди.Билади, Мансур билан оралари ҳеч қачон яхши бўлмаган.Ўша, аввалги даврлар бўлганида Ҳошимжоннинг унга жавоби тайёр эди."Қўлингдан келса, менмас, синглингни тўхтат.Унинг ўзи менсиз яшай олмайди",- деган бўларди.Аммо, ҳозир вазият бошқача...
-Аввало, сизни танимадим.Кимсиз, нега менга таҳдид қиляпсиз? Кейин, менинг... ҳеч кимни алдаш ниятим йўқ.Нимаики деган бўлсам, ҳақиқат нимаики қилган бўлсам, кўнглим буйруғига қулоқ солганман. Ҳеч кимдан қўрқадиган, ҳадиксирайдиган жойим ҳам йўқ.Ҳозиргина кетган аёл синглингиз бўлса, унга ҳеч қандай хусуматим, ғаразим бўлмаган, ҳеч қанақа алдаш ниятим ҳам йўқ, уни суйишдан бошқа айбиэ ҳам йўқ....
Энг аввало ўғлини суйиб қолганман.Ўз ўғлимга ўхшаркан.Кейин синглингизни яхши кўриб қолдим.Тўғри ҳали уни яхши танишга улгурмадим.Аммо яқиндан танишиш ниятим бор.Қисматимни унга боғлаш, унга уйланиш ниятим бор.Бу яхши ниятим таҳдидга муносиб эмас... Акаси бўлсангиз, сизни табриклайман. Уйланаётган эмишсиз.Бахтлисиз, суйганингизга уйланаётган бўлсангиз... Мен эса суйганларимдан айрилиб, азоб чекяпман.Ўша аввалги бахтли турмушимга қайтиш истайман. Солиҳа, меҳрибон бир аёл билан яшашни истайман.Бунга қарши бўлмассиз...
1.6K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash
2023-05-17 07:19:07 -Ойи, холам мени танийдиларми?
-Албатта танийдилар, ҳар қўнғироқ қилганимда, Умиджонни мен учун ўпиб қўйгин дпб тайинлайдилар-ку... Холам яхши аёллар. Уйларига яқинлашдик.
Автобусдан тушиб, кўп қаватли уйлар қурилган массивга яқинлашишди.
Бироздан мактаб ортидаги тўрт қаватли бинога кириб, зинапоялардан кўтарилдилар.
Эшик қўнғироғини босди. Ичкаридан қадам товушлари элитилди.
-Ким?
-Хола, менман. Севараман.
Эшик очилиб, холаси кўринди. Икки йил мобайнида анча ўзини олдириб қўйибди холаси... Қучоқлашиб кўришишди.

-Ассаломалекум холажон. Яхшимисиз, тузукмисиз?
-Севаржон санми? Яхшимисан, ўғлингми.. Туф-туф кўз тегмасин, кап-катта йигит бўп қоптию...
-Саломалеквм холамома.
-Валекум ассалом, катта йигит бўлдингми? Холамома дема, хола дегин.. Мома десанг, қариб қолганга ўхшайвераман...
Ҳазилга мириқиб кулишди. Ичкари киришди.
-Севар, бормисан,кўринмайсан.Икки-уч йил бўлди-ёв кўришмаганимизгаям. Келмайсанам, холам бот эдғ деб эсламайсанам...
-Ўқишдайдим холажон. Мана келдим-ку...
Холаси чой дамлаб, дастурхон тузагунча, тинмай ҳол- аҳвол сўради, гина қилди, янгиликларни тўкиб ташлади.
-Биламан ўқишдалигингни.Америкага кетмагандинг-ку, бори йўғи уч-тўрт соатлик йўл.Келолмасанг қўнғироқ қилсанг ҳам бўларди...Опамдан қолган ёдгорларимсиз, мени ёлғизлатиб қўйманглар.
-Клара опмм тузукмилар.Бу сафар ўзлари истадими тузалишни...
-Гўрдами, мажбуран ётқиздим.Уйда қўлга илинадиган нарса қолдирмади...
Севара мтрофга разм солди.Деворда бўйи шипга тегай деб тврган улкан, бутун деворни эгаллаган, маҳобатли гарнитур бор эди, кўринмайди, ўрни бўш..
-Биласиз...Ҳар кимнинг ташвиши бошидан ошиқ ҳозирги кунларда.Таътилга чиқдим.Кеча уйга қайтдим.Биринчи бўлиб сизнинг зиёратингизга келдим.. Бундан сўнгра, доим ёнизда бўламиз.

Жамила холаси гинасини бир чптга қўйди чой бошида.
-Ҳа, қалай, ўқишинг битай дпб қолдими? Қийналмаяпсанми? Аканг қўнғироқ қилиб туради ооҳ-гоҳида...
-Ўқишим яхши.Бу йил битираман Худо хоҳласа... Дарвоқе, акам ҳақида гаплашмоқчийдим сиз билан...
-Ҳалиям уйланай демайдими?
-Гаплашиб юргани бор.Ўқишини битирибди.Совчиликка боринглар деяпти, хола.
-Тагли-тахтли одамлармишми, кимларнинг қизиймиш, биз таниймизми... Шунча йиллаб ўқиди, битиргач ҳам ишлай деди, уйланай демади...
-Ўзингиз бош бўлинг тўйга.Сиздан бошқа қадрдонимиз йўқ, ахир дунёда...
Бироз иддао қилгач, холаси рози бўлди.
-Албатта, албатта.Тўйга ўзим бош-қош бўламан.Лекин ҳаражат масаласи...
-Етмаса, етказишга уринамиз холажон.
**
Холаси билан чоршанба куни совчиликка боришга келишиб хайрлашишди.
Ишнинг буёғи тезлашиб кетди.
Жамила холаси сосчиликка боргач, чиз томондан кўнгли тўлиб, хурсанд бўлиб қайтди.
-Киройи қуданг бўлса, шунақа бўлса-да... Яхши, ўзига тўқ одамлар экан.Тушунчали одамлар экан.
Суриштириб кўргач, бироз хавотирлангандай бўлди холаси, Д
-Доданинг невараларидан эмиш.. У уруғ, ор-номусли, кучли, бақувват, ҳукмфармо одамлар.Эҳтиёт бўласан-да, жиян...
-Қизлари билан яхши яшасам бўлди.Бошқаси билан ишим йўқ. Биз бир-биримизни севамиз.Албатта асраб-авайлайман.Қадрига етаман...
**
Севарага эса ҳар кун эрталаб ва оқшомлари илиқ сўзлар битилган смслар келишда давом этди. Охирги смсни ўқиб, хурсанд бўлишиниям, хавотирлашиниям билмади.Аммо қандайдир куч, ички бир туйғу уни айтилган манзилга чорлайверди. Кўнгли ўша томонга тортилаверди... Шурдаям ўзиниямас, ўғлини сабаб қилди бу ҳолатга...
-Анов одам яна смс ёзибди.Ўғлимни соғиндим дебди, борамизми?
-Дадамми, менам соғиндим.Борайлик, ая...
Якшанба куни айтилган пайтга, айтилган манзилга она-ўғил боришди.
Бу сафар уларни бир даста гул билан кутиб олди Ҳошимжон.

ЭРКАКЧА ГУРРУНГ.

--Ўғлим, сени жуда кўргим келди,- Ҳошимжон Умиджонни меҳр билан қучаркан, олиб келган гулдастасини Севарага узатди.
-Сизга қандай совға олишни билмадим. Гулдан гўзалроқ совғанинг ўзи йўқ деб ўйладим.
-Менга совға шарт эмас эди. Зотан, бу ерга ўғлимнинг қисташи билан келдим. Дадамга оборинг деявергач, илтимосини бажаришга мажбур бўлдим...
1.6K viewsMuyassar, 04:19
Ochish/sharhlash