Get Mystery Box with random crypto!

Қўнғироқ қилганди, ўчик берди, майли кечқурун кўпроқ гаплаша | @BekalarUchun

Қўнғироқ қилганди, ўчик берди, майли кечқурун кўпроқ гаплашаман, деган мақсадда ташқари чиқди...
" Тўйни ресторанда ўтказмоқчийдик, аммо дунёни ўраб-чирмаб олган хасталик боис, ресторанларда тўй ўтказиш мумкинмас. Ҳовлини тартибга солиш керакка ўхшайди. Томорқадаги экинларни ўриб олиб, майдонни текислаш, тўйни шу ерда, ҳовлида ўтказишга тўғри келади... "
Бироздан Гулруҳ яна қўнғироқ қилди,
-Акам тўйхонани гаплашибдилар. Катталардан рухсат олибдилао.Хавотирланманг, ҳаммаси гўзал ўтади...
-Раҳмат, Лолазорними?
-Худди шундай...
-Зўр бўлибди.Раҳматимни айтиб қўй акангга. Кечқурун телефонингни ўчириб қўймагин-аа..

Кечагина ўзи бориб, шу ресторан бошлиғига илтимос қилган, каттароқ пул таклиф этган, "Тўй инсон ҳаётида бир марта бўлади, чиройли, гўзал жойда ўтказсак дегандик. бошлиқлардан рухсат олиб бўлмасмикин деб ёлворганди.
-Ҳукуматга қарши боролмаймиз, укам мени тушунинг.Сиз деб мен жазоланишимни истайсизми?- деб қутилганди ресторан бошлиғи. Бу Тўра дегани, ресторан эгаси билан қайси тилда гаплашдийкин, қайси йўлда англашдийкин?...
Сенга нима... Иш битганига суюнсанг-чи, Мансур"

Шомликни Севара пешайвонга ҳозирлади.
-Ошхонада Гулчеҳра опанинг болалари инжиқлик қилишади, ўтиргандек бўлмаймиз.Шу ерда бамайлихотир гаплашиб ўтирайлик дедим...
Афтидан акасига гапи бор, ёки акасининг гапини бошқалар эшитмаслигини истайди.

- Исми нимайди, ўғлинг дадалаб тилдан қўймаётган одамнинг?
- Қурбон, нимайди?
- У билан гаплашдим.Кўзимга ёмон одамга ўхшаб кўринмади... Шундаям муносабатларда эҳтиёт бўл, сен аёл кишисан, гапга яқин бўлади аёллар...
-Хўп...
Севара акасининг бу сафар нега тергамаганига, ҳайрон бўлаётганди, очиқланди, "Ўзи гаплашибди-да.Кўнгли тўлибди шекилли, индамади. Ҳозир акамнинг ўз ташвиши ўзига етик. Тўй ташвишлари билан овора."
-Ресторанни гаплашолдингизларми?
-Гулруҳнинг акаси ҳал қилибди. Энди бориб рўйхатни олиш керак. Тўй ҳам бир ойдан кейинга қўйилибди.Артист гаплашиш, бошқа ишларни ҳал этишимиз керак
-Мен сарпо-суруқларни ҳал этдим... Бироз пул зарур, душанбага, Чоржўйга оптомга борайлик, ўша ердан арзонроқ олишимиз мумкин, ҳам танлаш имкони бўлади. Келинниям олиб кетамиз.Сизам боринг.
-Марказ шартмас.Шу ердан оламиз.Таниш дўкончилар бор, ошналарим. Ўшалардан оламиз, остум-шим, кўйлакларни... насиягаям беришади.
Буёғи, ишдан жавоб ололмайман.Ҳали жавоб оладиган пайт кўп бўлади, тўй арафасида...

Ака-сингил тўйда зарур бўладиган нарсалар ҳақида узоқ маслаҳатлашишди.
Севара идиш-товоқларни олиб ошхонага йўналаркан, Мансур хонасига ўтиб, севгилисига қўнғироқ қилди.
Давоми бор.

#ҚисматЙўлларидаХикоя

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g