Get Mystery Box with random crypto!

-Сиздан илтимос, жиянингизни гоҳ-гоҳ кўриб туришимга монелик қ | @BekalarUchun

-Сиздан илтимос, жиянингизни гоҳ-гоҳ кўриб туришимга монелик қилманг...Ўғлимдай бўлиб қолган.Синглингизнинг келажагидан ҳам хавотир олманг.Ҳаммаси яхши бўлади.Ўқишини битирсин, Ашхободга олиб кетаман.Истаса, ўқишини давом эттиради, истамаса бирон жойга ишга кирар...
Икки душмандай ғараз, нафрат билан бошланган бу суҳбат дўстона вазиятда якунланди.Иккиси қўл бериб хайрлашишди ва ажралишди... Мансур хотиржам ўз йўлига жўнади... Ҳошимжон эса... Яна бироз ўша ўриндиқда қолиб, бўлиб ўтган ишларни мушоҳада қилишга интилди...
"Ҳошимжон, қилмишларинг қанчалик озорли бўлганлигини энди англаяпсанми. Мансур мени танимади, акс ҳолда ўлгандаям мен билан гаплашмасди.Буёғига эҳтиёт бўласан, уларнинг кўнглига яхши инсон сифатида кирасан, сен буни эплайсан"
Телефони жиринглади, Темур.
- Нерда қолдиз акаш, улгурмаяпман.Тезроқ келинг-да...
-Боряпман.
"Буям менга ўрганиб қолган.",- ўрнидан қўзғалиб, таксига чиқди.

ҚАЛОВИНИ ТОПСАНГ...

Мансур хотиржам уйга қайтди.
Кўрдики, жияни суйиб қолган, синглиси ҳали танимасданоқ томонини олаётган, билиб-билмай ҳимоя қилаётган бу одам ўзи ўйлаганчалик бир товламачи, виждонсиз бири эмаскан. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини татиган, қийналган, азоб чеккан, ўз меҳнати билан ҳалол топиб, ҳалол яшаётган бири экан. "Бу одамга ишонсам бўлади. Синглимни бахтли қилса керак, жиянимга ҳақиқий ота бўлса керак. Буёғини яна кўраверамиз... Негадир гапиришлари Ҳошимжонни эслатди.Аммо, у мараз бу одамнинг соясида қолишгаям арзимайди. Синглим бу сафар адашмасин, ишқилиб"
Шу хаёллар билан уйга етиб келди. Синглиси ва жиянига индамади.

Севара ошхонада куймаланаётган, Умиджон ўртоқларига янги велосипедини кўз-кўз қилиб мақтанаётган экан. Ижарачи аёлнинг неваралари, бугун эрталаб улар қамоқхонадан қайтиб келишганди, янги велосипедга ҳавас билан қарашаётган, жияни эса бунга сайин мақтанишни дўндираётганди.
-Ким оберди, тоғангми?
-Дадам обердилар...
Болаларнинг кичиги акасига қаради,
-Бизаниям дадам келсалар валсапид оберадилар-а, ака.
-Оберадилар...
Мансур уйга кираётганди, жиянига танбеҳ берган бўлди.
-Ўртоқларинггаям ҳайдашга бер, мақтанчоқ ғоз.
Тоғасининг қаердан олдинг деб тергамаганига ҳайрон бўлган жияни унинг маслаҳатига амал қилди, велосипедни бирга ҳайдай бошлашди, ҳовлини болиларнинг хурсанд шовқини тутди...

"Болалар ажойиб-да, ёлғонларга ишонишади, мўъжизаларга ишонишади, Қорбобою Қорқизнинг ҳаётда борлигига ишонишади, Маша деган қизалоқнинг айиқ билан дўстлигига, тимсоҳларнинг гапиришига, мултфилм қаҳрамонлариринг ҳаётда борлигига, ҳаётдаям шунақа воқеалар бўлишига ишонишади. Дада деган бирининг ҳақиқий қаҳрамон бўлишига, дунёда энг кучли инсонбўлишига ишонишади. Дадалари энг паст бири бўлса ҳам, жиноятчи бўлсаям, қотил бўлсаям унинг яхши инсонлигига ишонишади... Умиджон анов одамни дадам деб ўйлаяпти. Дадасининг ҳаётда қанақа бири бўлганини айтсанг ишонмаслиги мумкин... Болалик мана шу покизалиги, ишонувчанлиги билан гўзал, мана шу беғуборлиги билан афзал.
Мансур, ўзинг дадангни қаҳрамон деб ўйламасмидинг? Дадангнинг дунёдаги энг зўр бири эканига ишонмасмидинг, ишонардинг... Аммо, менинг дадам мақтовга лойиқ одам эди, қотил, товламачи, жиноятчи бири эмасди. Дадам билан ҳалиям фахрланаман. Бу бечора болалар,( ижарачи аёлнинг болаларини назарда тутди,) дадаларидан қанақа ибрат олишлари мумкин?! Мансур, эртага уйлансанг, болаларинг дунёга келса, уларга ўрнак бўлишга арзийдиган ота бўла оласанми? "
Уйга кираркан, миясига келган хаёлдан тискинди. " Албатта, болаларимга ибрат бўладиган ота бўла оламан... Уларни ташлаб кетмасликка, ҳар доим ёнларида бўлишга, уларга паноҳ бўлишга, қанот бўлишга, суянч, таянч бўлишга арзийдиган ота бўламан... "
Телефонини зарядга қўйганди, қаради, Гулруҳ қўнғироқ қилибди.
"Бугун ташвишлар билан бўлиб, учрашолмадик. Нима гапи бор экан?