Дангасалик камбағаллиги Камбағаллар орасида камбағаллиги данг | Bayyina.uz
Дангасалик камбағаллиги
Камбағаллар орасида камбағаллиги дангасалик туфайли бўлганлар бор! Уларнинг қилган ишини пишиқ эмаслигини ва берган ваъдаларини бажармасликларини кўрасиз. Бундай кишиларнинг тайёрлаган маҳсулотлари сифатсиз ва уларнинг ғам-ташвиши йўқ. Бир ишни тўлиқ қилишмайди-да, ундан ҳам қизиғи давомий иш тартиби ва ҳисоботлари мавжуд эмас! Бундай кишиларнинг озгина вақтдан сўнг фақирга айланиши турган гап.
Мана шу – дангасалик камбағаллигидир. Бу фақирлик сизнинг ўзингиздандир. Бунда на пишиқлик, на ваъдани бажаришлик, на ростгўйлик ва на омонатдорлик бор.
“Аллоҳ таоло менга ризқ битмаган экан” деб айтиш калтафаҳмликдир. Ундан кўра: “Мен калтафаҳмман” деб айтиб қўяверинг.
Ишларингиз (яхши томонга) ўзгариши учун аввал ўзингиз ўзгаринг!
Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ ——— Дўстларингизга ҳам улашинг! @Bayyinauz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!