Get Mystery Box with random crypto!

Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади 1 | 🇺🇿Bankxabar

Банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этади

15 та тижорат банки Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлади. Кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади.

Бу ҳақда маълум қилган президент маслаҳатчисининг ўринбосари Тимур Ишметовнинг сўзларига кўра, банклар “Кутубхоначи қиз” Telegram-канали муаллифи Шаҳноза Наврўзова Бухоро вилоятининг Олот туманида кутубхона очганидан илҳомланиб, бу ташаббусга қўл урган.

Лойиҳа доирасида:
Саноатқурилишбанк 15 та;
Миллий банк 14 та;
Халқ банки 10 та;
Ҳамкорбанк 8 та;
Ипак йўли банки 8 та;
Даврбанк 7 та;
Ориент Финанс Банк 6 та;
Трастбанк 6та;
Туронбанк 6 та;
Азия Алянс Банк 5 та;
Асакабанк 4 та;
БРБ 3 та;
Инфинбанк 3 та;
МКБанк 3 та;
Алоқабанк 2 та маҳаллада кутубхона очмоқда.

“Жараённи кузатиб, кутубхоналар ишга тушгач, уларнинг хизматидан фойдаланиб, ўз фикрингизни билдиринг (кутубхоналарнинг аксарияти маҳалла биноларида жойлашмоқда)”,дея жамоатчиликка мурожаат қилди Тимур Ишметов.

Каналга уланиш @Bankxabar