Get Mystery Box with random crypto!

​​Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда | Bank va Mijoz

​​Халқ банки аҳоли ва мижозлар учун яна бир қулайлик яратмоқда

Хабарингиз бор, Халқ банкининг Тошкент шаҳридаги қуйидаги банк хизматлари марказлари:
ҳафтанинг иш кунлари давомида 9:00 дан 20:00 гача;
дам олиш кунлари 9:00 дан 17:00 қадар хизмат кўрсатиб келмоқда.

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда дам олиш кунлари валюта айирбошлаш билан муаммога дуч келаётган фуқаролар талабларидан келиб чиқиб, Халқ банки ҳозирча Тошкент шаҳрида ушбу масалага ижобий ечим таклиф этибди.

Эндиликда, мазкур банк хизматлари марказларининг валюта айирбошлаш шохобчаларида дам олиш кунлари ҳам валюталар айирбошлаш (сотув ва харид) йўлга қўйилибди.

Марказ манзиллари:
«Авиасозлар» (Яшнобод тумани, Авиасозлик кўчаси, 65-уй.);
«Юксалиш» (Учтепа тумани, Фарход кўчаси, 3-а-уй);
«Ҳумо» (Миробод тумани, Қўйлиқ 1 массиви, «Чинор» МФЙ, 1-уй);
«Бобур» (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 40-а уй).

Қўшимча маълумотлар учун:
1106 +998 71 210-20-02

Телеграм бот орқали ҳам ўз саволларингизни қолдиришингиз мумкин.